Latest news

00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  0 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6

Бобур Зуҳриддинов: “Жисмоний ҳолатимиздаги муаммолар мағлубиятларга сабаб бўлди” News

Бобур Зуҳриддинов: “Жисмоний ҳолатимиздаги муаммолар мағлубиятларга сабаб бўлди”

Про лига 27-туридан ўрин олган “Машъал” – “Турон” (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар мураббийи Бобур Зуҳриддинов иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Аввало “Турон”ни ғалаба билан табриклайман, уларнинг кейинги ўйинига омад тилайман. Ўйинни яхши бошлагандик. Аммо биринчи бўлим охирида ўтказиб юборган голимиз футболчиларимиз таъсир кўрсатди. Бу эса иккинчи бўлимда бизга бироз қийин бўлишига олиб келди. Аммо йигитлар охиригача курашдик ва ҳаракат қилишди. Бунинг учун футболчиларга миннатдорчилик билдирамиз. “Хоразм” билан ўйинда ҳам барвақт қизил олганимиз ҳам жамоанинг жисмоний ҳолатига таъсир қилганди. 

- “Машъал”нинг бу мавсумдаги натижаларига баҳо берсангиз...

- Жамоа ҳар доим ўз олдига юқори мақсад қўяди. Бу йил, айниқса, иккинчи даврада кўп очко йўқотдик. Бунга нима сабаб бўлганига кўп омилларни кўрсатиш мумкин. Балки жисмоний ҳолат ёки психологик таъсир қилгандир. Яна бошқа жиҳат бўлгандир. Аммо буни мавсум якунида ўрганиб чиқамиз. Бу йил вазифани бажара олмадик. Бунинг учун узр сўраймиз. Йўл қўйилган хатоларни келгуси мавсумда такрорламасликка ҳаракат қиламиз. 

- Бу йил жамоа олдига қандай мақсад қўйилганди?

- Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилганди. Бу футбол. Унда ҳамма нарса рўй беради. Баъзи жиҳатлар етишмади деб айтиб ўтдим. Асосан жисмоний ҳолатимизда муаммолар кузатилд. Кўп мағлубиятларга айнан шу жиҳат етишмаслиги сабаб бўлди дея оламан.

- Легионерлар ҳақида фикрингиз?

- Дастлаб улар яхши таассурот қолдираётганди. Негадир иккинчи даврага келиб легионерларда ҳам пасайиш кузатилди. Мен буни молиявий жиҳатга боғламайман. Чунки бу борада катта муаммо йўқ. Назаримда, мослашиб кетишда қийинчиликка дуч келди. 

- Келгуси йилда ҳам жамоа легионер хизматидан фойдаланадими?

- Тўғриси, бу саволга жавоб бера олмайман. Раҳбарият кўриб чиқиб, бир хулосага келади. Мен шуни айта оламанки, “Машъал” келаси йилда янада кучли бўлиб, вазифани бажариш учун интилади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика