Latest news

09:37"Каттақўрғон" "Флуминенсе" U20 жамоаси аъзоси билан билан шартнома имзолади  0 09:11"Осасуна"дан мағлуб бўлган Арбелоа баҳс якунидан сўнг нималар деди?  3 08:43Милнер АПЛ рекордини ўрнатди  2 08:17Навбатдаги муҳим ғалабадан сўнг Гвардиола нималар деди?  2 07:52Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида 3 таликга киради"  20 07:30Ла Лига. "Осасуна" — "Реал Мадрид" 2:1  10 07:25Sofascore. 45 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:10АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1  0 03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0 03:00Ла Лига. "Атлетико" ва "Эспаньол" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  6 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" О'Райлининг дубли билан "Ньюкасл"ни мағлуб этди  11 02:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўн киши бўлиб "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади, "Ал Насср" рақибига жавобсиз 4 та гол урди  7 01:05Қирғизистон чемпионатида мухлислар йил давомида машина ва пул мукофоти ютиб олиши мумкин  3 00:52Бундеслига. "Бавария"да ғалаба, "Боруссия Дортмунд"да дуранг, "Байер"да эса мағлубият  0 00:42БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда мағлуб бўлди, Ғаниев тўлиқ ўйнади  0

Бобур Зуҳриддинов: "Бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди" News

Бобур Зуҳриддинов: "Бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди"

Про-лига 3-туридан ўрин олган "Машъал" - "Ғиждувон" (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Бобур Зуҳриддинов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- "Машъал" мухлисларини ва жамоамизнинг ҳар бир аъзосини бугунги ғалаба билан табриклаймиз. Бугун ютишимиз керак эди, буни 3 марта такрорладим. Йигитлар айнан шуни ҳис қилган холда майдонга тушишганди. Биз ортда қолган 2 та турда омадсизлик туфайли мағлуб бўлгандик. Бугунги ўйиндаги мағлубият кечирилмас хатога айланарди. Йигитларга раҳмат, биз ғалаба қозонишни уддаладик. "Ғиждувон" жамоасининг кучли ва кучсиз томонларини ўрганиб чиқдик ва мос равишда тайёргарлик кўргандик.

- Худоёрхон Сагдуллаев захирадан туширилмоқда. Унинг ўйинни асосий таркибда бошламаётганига сабаб нима?

- Сагдуллаев жуда иқтидорли футболчи. Ҳар бир рақибга қарши алоҳида ёндашув билан тайёргарлик олиб борилади. Бу режамизда бор эди ва режа иш берди. 

- Бобур ака, аввало туғилган кунингиз билан табриклаймиз. Саволим шундай, ўйин қайдномасида жамоа бош мураббийи сифатида Дилявер Ваниев кўрсатилган. Бироқ, майдон четида футболчиларга клуб расмийси Денис Васильев кўрсатма бериб борди. Бу нимани англатади?

- Йўқ, жамоамиз бош мураббийи Дилявер Ваниев ҳисобланади. Бизда мураббийлар таркиби бор. Мураббийлар таркибига сиз кўрган Денис Васильев ҳам қўшилади. Шунингдек, мен ҳам мураббийлар штаби билан Дилявер Ваниевга ёрдам берамиз. Ўйинда ҳаяжонли вазиятлар бўлади. Вазиятлар таҳлилида мураббийлар навбати билан кўрсатма бериши мумкин, бу табиий ҳол.

- Сергей Петровнинг ўйини ҳақида фикрларингиз?

- Петровда руҳият яхши. Жамоа билан тез киришиб кета олди. Иқтидорли футболчи, юзага келган имкониятдан унумли фойдаланади. Бугун ҳам у гол уриб жамоамиз ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди.

- "Машъал" мавсум стартини ўтган йилгидан ёмон бошлади. Бу таркиб ўзгариши билан боғлиқми?

- Албатта, шундай. Жамоамиз таркиби 70 фоизга ўзгариб кетди. Ёшлар келди, легионерлар келди, бундай холатда натижа бирдан яхши бўлмайди. Мақсадимиз фақат битта - Суперлига. Биз бу мақсад йўлидан ўйиндан-ўйинга шаклланиб, кучайиб борамиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика