Latest news

14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  4 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  2 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  4 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  1 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  6 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  5 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  16 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  7

Бобур Юлдашев: “Шу даражага чиқишимда Вадим Абрамовнинг хизматлари катта” News

Бобур Юлдашев: “Шу даражага чиқишимда Вадим Абрамовнинг хизматлари катта”

“Бунёдкор” ва АГМК жамоалари иштрокидаги ўйинда стадионга ташриф буюрган ишқибозлар иккита бир-биридан ажойиб голларни томоша қилишга муяссар бўлишди.

Мазкур баҳсдан сўнг, дарвозага киритилган иккинчи гол муаллифи Бобур Юлдашевни суҳбатга чорладик.

- “Бунёдкор” билан кечган учрашув ҳақида фикр мулоҳазаларингиз билан ўртоқлашсангиз...
- Пойтахт жамоаси билан ўйин осон кечмаслигини олдиндан билардик. Тайёргарлик ҳам шунга яраша бўлганди. Биринчи бўлимда урган голларимиз бизга устунлик ва бироз хотиржамлик берди. Барибир якунда ўзимиз учун керакли натижага эришдик.

- АГМК умумий ҳисобда учинчи маротаба “қалдирғочлар” дан уч очко тортиб олишни уддасидан чиқди...Нима деб ўйлайсиз рақиб сизларга етарлича қаршилик кўрсатдими?
- Бу – футбол! Унда кимдир ютади ёки ютқазади. Улар иккинчи бўлимда, ҳисобдаги фарқни тенглаштириш учун катта куч билан олдинга ўтишди.



- Умуман пойтахт жамоалари билан кечадиган учрашувларнинг қизиқарли тус олишини боиси нимада?
- Кучли клубларга қарши ўйинлар нимаси билан қизиқ? Менимча уларга қарши ўйинга ҳозирлик ҳам жиддий бўлади. Шунингдек пойтахт клублари ҳужумкор ва очиқ футбол таклиф қилишади.

- Вадим Абрамов билан аввал ҳам бирга ишлагансиз. Унинг услуби ва қарашларидан хабардорсиз. Сизнингча унинг жамоасига нима етишмаяпти?
- Мени шу даражага чиқишимда Вадим Карленовичнинг хизматлари катта. Балки терма жамоага мураббий этиб тайинлагани жамоага таъсир қилаётган бўлиши мумкин. Яна билмадим.


Абдулазиз суҳбатлашди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика