Latest news

17:03"Бани Яс" — "Хорфаккан". Таркиблар маълум  0 16:24"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  0 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  12 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  1 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  3 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  10 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  1

Бобур Йўлдошев: "ТТЙМИ майдонини кўриб тўғриси ачиндим" News

Бобур Йўлдошев: "ТТЙМИ майдонини кўриб тўғриси ачиндим"

Олмалиқнинг АГМК жамоаси бу турда ҳам ғалабали юришини давом эттирди.

Миржалол Қосимов шогирдларининг навбатдаги "қурбони" "Андижон" жамоаси бўлди. Coca Cola Суперлига 11-турида ТТЙМИ стадионида кечган учрашувда олмалиқликлар рақибларини 3:1 ҳисобида таслим қилди ва мағлубиятсиз сериясини 11та учрашувга етказди. Ушбу баҳсдан сўнг АГМК жамоаси ҳимоячиси Бобур Йўлдошев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Тўғри "Локомотив" билан ўйиндаги сценарий такрорланди. Лекин, "Андижон" кўпроқ ҳимояга эътибор қаратди, бўш ҳудудлар қолдирмасликка ҳаракат қилди. "Локомотив" эса очиқ ўйин таклиф қилганди. Биринчи бўлимда вазиятлар яратмоқдамиз, имкониятлар бўляпти. Аммо, гол уришга қийналмоқдамиз. Шу нарса бизга тўсқинлик қилмоқда дейишим мумкин.

ТТЙМИ майдонини кўриб тўғриси ачиндим. Авваллари ҳам бу ерда кўп ўйнаганман, майдон ҳолати аъло даражада бўларди. Мураббийимиз айтганларидек бу баҳона бўлмаслиги керак. "Андижон" ҳам шу майдонда ўйнади, биз ҳам. Лекин, у қадар ёмон эмас, бемалол футбол ўйнаса бўлади.

Мағлубиятсиз серия қайд этаётганимиздан хурсандман. Бу ҳолат ёқимлидир. Ўтган мавсумда жамоа мураббийдан тортиб футболчигача янгидан тузилганди. Ҳар қандай жамоани шакллантириш учун маълум бир вақт керак бўлади. Бу йил жамоамиз ҳар томонлама шаклланишга эришди. Олдинга интилиш ва ўсишда давом этамиз",- дейди Йўлдошев.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика