Latest news

21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:56"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  0 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  2 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  5 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  3 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  1 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  4 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  12 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  23 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  13 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  7 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  4 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  2

Бобур Йўлдошев: "Ўйиндан ўйинга жисмоний ҳолатимиз янада яхшиланиб боради" News

Бобур Йўлдошев: "Ўйиндан ўйинга жисмоний ҳолатимиз янада яхшиланиб боради"

АГМК жамоаси Coca Cola Суперлиганинг навбатдаги турида қийинчилик билан ғалабани ўзиники қилди.

Олмалиқ шаҳрида ўтказилган "Сурхон"га қарши учрашувда АГМК футболчилари тартибли ҳаракат қилган ҳолда ўзи яратган вазиятларнинг биттасидан унумли фойдаланди. Аниқроғи, туркманистонлик Арсланмирад Амоновнинг сўнги дақиқаларда жарима зарбасидан киритган тўпи ўйин масаласини ҳал қилди. Беллашувдан сўнг мезбонларнинг тажрибали ҳимоячиси Бобур Йўлдошев қисқача фикрларини билдирди.

"Карантиндан кейинги иккинчи учрашувимизни ўтказдик. "Сурхон" билан ўйин осон бўлмаслигини билардик. Боиси, рақибимиз ўзига ҳос характерга эга ва иродали жамоа ҳисобланарди. Улар аввалги турда ҳисобда ортда бораётиб дуранг натижани қайд этишганди. Рақиб футболчилари ҳимояда зич ҳаракат қилишди ва бизнинг ҳужумчиларга имкон беришмади. Шундай бўлсада охирги дақиқаларда гол уриб мақсадимизга эриша олдик. Ўйиндан ўйинга жисмоний ҳолатимиз яхшиланиб боради. Бунга шубҳа йўқ. Бундан буён қолган турларда ҳам томошабинбоп футбол кўрсатишга ҳаракат қиламиз",- дейди Бобур Йўлдошев.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика