Latest news

17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  4 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  16 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  54 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  1 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  3 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7

Бобур Йўлдошев: "Келаси йилги мавсумда натижамизни янада яхшилашга уринамиз" News

Бобур Йўлдошев: "Келаси йилги мавсумда натижамизни янада яхшилашга уринамиз"

Бугун қитъамиздаги клублар миқёсидаги энг нуфузли мусобақа саналадиган Осиё Чемпионлар Лигаси 2017 мавсуми учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа натижаларига кўра, мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони – Тошкентнинг “Локомотив” клуби мусобақаданинг “А” гуруҳидан ўрин олди ва "Ал Аҳли" (БАА), "Ал Тавун" (С. Арабистони) ҳамда Плей-офф 3 ғолибига қарши баҳс олиб бориши ойдинлашди.

“Темирйўлчилар” жамоаси аъзоси Бобур Йўлдошев клуб матбуот хизматига қуръа борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

- Осиё Чемпионлар Лигасида кучсиз жамоалар бўлмайди. Шу сабабли биз ўрин олган гуруҳдаги рақибларни осон демаган бўлардим. Аммо шуни таъкидлай оламанки, “Локомотив” 2016 йилги Чемпионлар Лигасида жуда катта тажриба тўплади ва эндиликда бу йил ўрганган жиҳатларимизни келаси мавсумда амалда янада яхшироқ қўллашга уринамиз.

Бу йил кўрдик, ҳар қандай жамоа билан ўйнаса ва ғалаба қозонса бўлар экан! Демак, келаси йилги мавсумда натижамизни янада яхшилашга уринамиз. Менимча, барчамиз бир мақсад йўлида аҳил жамоа бўлган ҳолда буни албатта уддалай оламиз, - дейди маҳоратли ҳимоячи.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика