Latest news

19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  7 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  4 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  2 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  4 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  6 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  4 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  1 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  11

Бобур Йўлдошев: “АГМК бу йил совринли ўринларни эгаллашга интилади” News

Бобур Йўлдошев: “АГМК бу йил совринли ўринларни эгаллашга интилади”

Хабарингиз бор, Олмалиқнинг АГМК жамоаси 27 январдан эътиборан БААда ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.

Режага кўра, жамоа аъзолари 2 февраль куни Туркманистон терма жамосига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Унда бош мураббий Миржалол Қосимов иккита таркиб, шунингдек турли тактик чизмаларни синовдан ўтказди. Мазкур баҳсдан сўнг АГМК ҳимоячиси Бобур Йўлдошев қисқа фикрларини билдирди.

“Амирликларда йиғин маромида ўтмоқда. Ҳаммаси кўнгилдагидек Машғулотларда асосан жисмоний тайёргарликка ва тактик томонларга эътибор қаратилмоқда. Шунингдек кўпроқ тўп билан ҳам ишлаяпмиз. Шубҳасиз бу йил совринли ўринларни эгаллашга интиламиз.

Битта ўртоқлик учрашувини ўтказдик. Туркманистонни 1:0 ҳисобида мағлуб этдик. Олдинда яна учта назорат баҳси бўлиб ўтиши кутиляпти. Ўйиндан-ўйинга шаклланиб яхши спорт формасига кириб борамиз деб ўйлайман. Чемпионат стартида энг мукаммал ҳолатда бўламиз”,- дейди Бобур Йўлдошев.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди 


Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика