Latest news

21:15Жаҳон чемпионатида иштирокчилар сони янада оширилиши мумкин!  3 20:42Моуринью: "Мени дисквалификация қилганлар "Галатасарой" либосида буни нишонлади"  3 20:23А Серияда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  3 19:58Ўзбекистон футзал федерацияси расмий ҳомийси эълон қилинди  1 19:33"Бавария" Нойер жароҳати борасида расмий хабар берди  2 19:28"Барселона" Ансу Фати билан келишувга эришди  6 19:04Деку Неймарнинг "Барса"га қайтиши ҳақида: "Жамоани қуришда балансни унутмаган ҳолда, ақл билан иш кўриш зарур"  4 18:43"Ўзи у бизга керакми?"  1 18:22Футзал. Ўзбекистон кубоги баҳслари "Футбол" ТВда жонли эфирда намойиш этилади  1 17:55"Рома"га Анчелотти келишини истардим, лекин..."   5 17:21Алиссон: "ПСЖга қарши ўйин, балки фаолиятимдаги энг яхшисидир"  7 16:40ЎФА: Янги ташкил этилаётган Ўзбекистон U-23 терма жамоасига ким бош мураббий бўлиши кейинроқ эълон қилинади  24 16:21"Навбаҳор" янги мавсум олдидан таништирув маросимини ташкил этди  3 15:51Суперлига-2025. 1-тур расмийлари эълон қилинди  5 15:34Паулу Фонсека 9 ойга футболдан четлатилди  5

Бобур Давлатов ўсмирлар терма жамоаси таркибида жаҳон чемпионатида иштирок эта олмайди News

Бобур Давлатов ўсмирлар терма жамоаси таркибида жаҳон чемпионатида иштирок эта олмайди

Истеъдодли футболчи Бобур Давлатов бугунги кунда Россиянинг “Рубин” клуби академиясидаги ёшлар жамоасининг шарафини ҳимоя қилмоқда.
Машғулотларни эса “Рубин”нинг ўринбосарлар жамоаси билан ўтказмоқда. Хабарингиз бор, кузда БАА стадионларида кечадиган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси ҳам иштирок этади. Ушбу мусобақага Дилшод Нуралиев номзодларни пухта тайёрлаб бормоқда. Олинган маълумотларга кўра, ёши U-17 ўсмирлар терма жамоасига тўғри келадиган Бобур Давлатов ушбу ЖЧ ўйинларида термамизга ёрдам бера олмайди. Боиси Давлатов ёдингизда бўлса, 2011 йили Мексикада ўтган ўсмирлар терма жамоамиз таркибида ҳам иштирок этганди. ФИФА регламентига кўра, ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида битта футболчининг кетма-кет икки маротаба иштирок этишига рухсат йўқ.

Шу боис эндиликда Бобур Давлатов 1995 йилда туғилган футболчилар иштирокида тузилган U-19 ёшлар терма жамоаси ва ундан катта ёшдаги терма жамоалардагина ўйнай олиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, U-19 ёшлар терма жамоасига Алексей Евстафеев устозлик қилмоқда.

Исломбек Рустамбеков
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика