Latest news

17:21Суперлига. "Қизилқум" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  2 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  1 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  1 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  7 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  2 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  1 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  2 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  12 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   20 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  4

Бобур Акбаров ва Луис Мигель Кезада "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг нималар деди? News

Бобур Акбаров ва Луис Мигель Кезада "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?

Термизнинг "Сурхон" жамоаси Суперлиганинг 8-турида "Пахтакор" меҳмони бўлди.

0:2 ҳисобида ортда бораётган Анхель Лопес шогирдлари якунда иккита гол уриб мувозанатни тиклашга эришишди, 2:2. Жамоанинг ўйиндаги биринчи голини захирадан майдонга тушган Луис Мигель Кезада урди. Учрашувдан сўнг унинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Қийин ўйин ўтказдик. "Пахтакор" Ўзбекистоннинг энг яхши жамоаларидан бири ҳисобланади. Тошкентда улардан очко олиш осон эмас. Лекин биз буни уддаладик ва бир очко қўлга киритдик. Биринчи бўлимда концентратцияни йўқотмаслигимиз керак эди. Иккинчи бўлимда охиригача курашдик.

Рақиб ўйинни яхши ташкил қилади. Таркибида вазиятларни ҳал қилиб кетадиган футболчилар бор. Жароҳатдан тикланиш жараёни кетмоқда. Ўйлайманки, бир ҳафталарда тўлиқ спорт формамга кириб оламан",- дейди Луис Мигель Кезада.

Жамоа сардори Бобур Акбаров ҳам ўйин борасидаги таассуротлари билан ўртоқлашди. 

— Топ жамоага қарши майдонга чиқдик. Ўйлайманки, мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўғри бажардик. Жамоада ички муҳит зўр. Қисқаси бир оиламиз. Буни майдонда ҳам кўрсатяпмиз. Мағлуб бўлган учрашувларимизда ҳам кичкина хатолар кузатиляпти. Устимизда ишлашда давом этамиз. Бу ҳали ҳаммаси эмас. "Сурхон" янада кучаямиз. Турнир жадвалидаги вазиятни ўнглашга кучимиз ва имкониятимиз етади

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика