Беларусь чемпионатининг энг яхши ўйинчиси Бобир Абдихолиқовнинг трансфер нархи кўтарилди
30 nov 2022 15:46
News
Беларусь чемпионатининг энг яхши ўйинчиси Бобир Абдихолиқовнинг трансфер нархи кўтарилди
Чемпионатнинг 391 нафар ўйинчиси янги кўрсаткичларга эга бўлди, аммо биз энг муҳим ўзгаришга эътибор қаратамиз.
"Энергетик-БГУ" таркибида мавсумнинг асосий кашфиётларидан бири бўлган Бобир Абдихолиқов фаолиятидаги энг сермаҳсул (32 ўйинда 27 гол ва 8 голли узатма) мавсумни ўтказди. Ҳужумчи 1 миллион евро билан энг қиммат футболчилар учлигидан жой олди ва ҳақли равишда Қозоғистон (2:0) ва Россия (0:0) билан кузги ўйинларда терма жамоага узоқ кутилган чақирувини олди.
Ундан олдинда ҳозир эркин агентга айланган "Шахтёр" Солигорск собиқ ҳимоячиси Никола Антич (1,2 миллион евро) ва БАТЭ мудофаа вакили Яков Филипович (1,2 миллион евро) бормоқда.

Маълумот ўрнида, 25 ёшли ҳамюртимизнинг 6 ой олдинги трансфер нархи 800 минг еврони ташкил қилган эди.
Бобир Абдихолиқов - Беларусь чемпионатининг энг яхши футболчиси! У 4та номинацияда ғолиб бўлди
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Comments