Latest news

08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  1 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  11 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   4 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  0 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  13 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  9 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  49 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  63

Бобир Абдихолиқов: "Кумуш медалга эга чиқишимизда "Насаф" оиласидаги барчанинг ҳиссаси бор" News

Бобир Абдихолиқов: "Кумуш медалга эга чиқишимизда "Насаф" оиласидаги барчанинг ҳиссаси бор"

Қаршининг "Насаф" жамоаси Суперлига 24-турида "Бунёдкор"ни мағлуб этди ва мавсум якунланишига бир тур қолганда кумуш меддалари масаласини ўзи учун ижобий ҳал қилди.

Ушбу учрашувдан сўнг жорий мавсумда кўплаб голлари билан жамоасининг ғалабаларига муносиб улуш қўшаётган Бобир Абдихолиқовнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Кумуш медални қўлга киритишимизда  мураббийлар, футболчилар умуман "Насаф" оиласидаги барчанинг ҳиссаси бор. Жамоадаги футболчилар ёш бўлишига қарамасдан ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқишди ва медалларга эга чиқиш учун 200 фоиз куч билан ҳаракат қилишди. Бунинг мевасини мана бугун кўриб турибмиз. Ҳар бир учрашувда гол уриш учун интиламан, чунки бу вазифамдир. Балки бу йил ўсишга эришдим дейишим мумкин. Лекин кўп вазиятлардан фойдалана олмаяпман. Бунинг учун ўз устимда ишлашдан тўхтамаслигим керак. Айрим паллаларда юз фоизлик имкониятлар бўлади. 

Жамоада ўйинни шакллантириш ва йўлга қўйишда мураббийимизнинг тажрибаси катта рол ўйнади. Аксарият футболчилар билан клуб академиясида бирга катта бўлганмиз. Ички муҳит, ўзаро муносабат, ўйин барчаси яхши бўлгани учун  ҳам оралиқдаги танаффуслардан сўнг қийинчиликлар бўлмади. Молиявий муаммолар бўлди. Аммо биз раҳбариятга ишонамиз. "Насаф" ҳеч қачон бундай ҳолатга тушмаган эди. Биз футболчилар майдонда боримизни бериб ўйнашимизни келишиб олган эдик. Мухлисларимизга қўллаб-қувватлаб туришгани учун миннатдорчилик билдираман ",- дейди Бобир Абдихолиқов. 

Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика