Latest news

10:31«Реал Мадрид» «Ливерпуль» етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи (Фабрицио Романо)  0 10:05Ханс-Дитер Флик «Бавария»ни бошқариш учун иккита шарт қўйди  1 09:39Sofascore. Бир тайм ҳаракат қилган Отабек Шукуров неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 09:15Эрик тен Хаг «Манчестер Юнайтед»нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди  13 08:51Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  2 08:27«Реал Мадрид» Мбаппега қанча бонус тўлаши маълум  11 08:03Sofascore. Кечаги учрашувда Абдуқодир Ҳусанов энг яхшиларидан бири бўлди  7 07:40Суперлига. Бугун 7-турдан ўрин олган яна 2 та учрашув бўлиб ўтади  5 07:00Лига 1. "Ренн" - "Ланс" 1:1   0 06:55Лига 1. ПСЖ - "Тулуза" 1:3   0 06:50Бундеслига. "Бохум" - "Байер" 0:5   0 06:45Серия А. "Аталанта" - "Рома" 2:1   0 06:40Серия А. "Ювентус" - "Салернитана" 1:1   0 01:57Лига 1. "Ланс" меҳмонда ғалабани қўлдан чиқарди, ПСЖ эса Мбаппенинг "Парк де Пренс"даги сўнгги ўйинида мағлуб бўлди  3 01:21"Бавария" Лондон клуби футболчисига деярли 70 млн евро тўлашга тайёр  0

“BMB CUP” мусобақасининг ғолиб ва совриндорлари тақдирланди News

“BMB CUP” мусобақасининг ғолиб ва совриндорлари тақдирланди

Tags :  BMBBMB CUP
BMB Holding таъсисчиларининг ташаббуси билан ҳаваскорлар ўртасида 2022 йилнинг октябрь ойидан 2023 йилнинг сентябрь ойига қадар, қариийб 9 ой давомида футзал бўйича анъанавий “BMB CUP” турнири ўтказилди.

Турнирда 60 дан ортиқ жамоалар иштирок этиш истагини билдирди. Аввалига саралаш мусобақаси ташкил этилди, ушбу босқичдан муваффақиятли ўтган 16 жамоа асосий турнирда иштирок этди. Асосий турнирда жамоалар жами 30тадан ўйин ўтказишди.



16 сентябрь куни Тошкентдаги Сингапур менеджментни ривожлантириш институти спорт мажмуасида ушбу мусобақанинг сўнгги тур ўйинлари ва тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тақдирлаш маросимида BMB Holding Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов, ЎФА бош котиби Аваз Максумов, ЎФА Биринчи вице-президентининг маслаҳатчиси Раҳмиддин Зикрияев, ЎФА фахрийлар кенгаши раиси Тўлаган Исоқов, Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси раҳбари Азамат Абдураимов ҳам қатнашишди.





BMB CUP мусобақасининг энг яхшилари:
Энг ҳалол ва жонкуяр хакамлар - Никита Афиногенов ва Умид Пўлатов.

“Fair Play” соврини - MFK “Guliston”.



"Ғалабага бўлган ишонч учун" - “Jizzax Nur”.

Турнир ўтказилиши даврида вафот этган ушбу жамоанинг икки футзалчиси Сиддиқов Шахзод ва Абдулахимов Жасурларнинг оила аъзоларига турнир ташкилотчилари номидан моддий ёрдам сифатида 15 млн сўмдан пул топширилди. Бундан ташқари BMB Holding томонидан йил давомида вафот этган футзалчиларнинг оиласига моддий ёрдам бериб борилади. Содир бўлган фожеали автоаварияда тан-жароҳати олган ушбу жамоа аъзоси ИбрагимовДавлатга моддий ёрдам сифатида 10 млн пул топширилди.



“Турнирнинг энг яхши дарвозабони” - Одил Садриддинов ("Истиқлол").




“Энг яхши ёш ўйинчи” - Абдукаримов Тохир (“Феникс”).




“Турнир тўпурари” - Тошпўлатов Сирожжон (“Педагог”) 42та гол.




“Турнирнинг энг яхши ўйинчиси” Маматов Азиз (“BMB”).




Мусобақада учинчи ўринни "Истиқлол" жамоаси эгаллади ва бронза медаллари билан бирга 50 миллион сўм пул мукофотига эга бўлди. 2-ўринни эгаллаган “Феникс” жамоасига кумуш медаллар ва 100 миллион сўм пул мукофоти топширилди. Мусобақа чемпиони бўлган "BMB" жамоасига махсус кубок, олтин медаллар ҳамда 150 миллион сўм пул мукофоти топширилди.






Тантанали тақдирлаш маросимида VIA Marokand гуруҳи ҳамда эстрадамизнинг ёш вакиласи Афруза ўз чиқишлари билан йиғилганларга яхши кайфият бағишлашди.






Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика