Бизни "голлар ёмғири" кутмоқда: А Серия 30-тур превьюси
14 apr 2023 13:05
News
Бизни "голлар ёмғири" кутмоқда: А Серия 30-тур превьюси
"Специя" - "Лацио"
Spezia |
Serie A . Round 30 15/04/2023, 00:45 3
:
0
Finished
|
Lazio Ciro Immobile - 36', Felipe Anderson - 52', Marcos Antonio - 89' |
Stadium: Stadio Alberto Picco, 9500 spectators
Referee: Massimiliano Irrati
Леонардо Семпличи бош қотириши учун масалалар етарли. "Специя"да таркиб борасида муаммолар мавжуд. Жароҳат сабаб Кальдара, Жовко, Коваленко ва Холм ўйинни ўтказиб юборади, Бастони эса дисквалификация сабаб жамоага ёрдам бера олмайди. Агуделлонинг майдонга тушиши эса сўроқ остида қолмоқда. Ҳужумда Нзола ва Мальдини ўйинни бошлаб, Шомурдовдан мураббий жокер сифатида фойдаланиши ҳақиқатга яқинроқ.
"Лацио"да кўп нарса Иммобиленинг ҳозирги ҳолатига боғлиқ. Агарда бу мавсум кўп бор турли даражадаги жароҳатларга дуч келаётган Чиро ўйинда иштирок этолмаса, ҳужумда Педро, Цаканья ва Фелипе Андерсон учлигини кўрамиз. Бошқа чизиқларда эса Саррида муаммо йўқ.
Биринчи даврада "Лацио" йирик 4-0 ҳисобида зафар қучганди. Ҳозир ҳам чемпионатнинг 2-жамоаси яққол фаворит сифатида кўрилмоқда. "Лацио" чиндан яхши спорт формасида, "Специя" эса кучли мотивациясига қарамай, жиддий муаммоларга дуч келган. Шу сабабли римликлар ортиқча қийинчиликсиз уч очкони қўлга киритишса керак.
"Болонья" - "Милан"
Bologna Nicola Sansone - 1' |
Serie A . Round 30 15/04/2023, 19:00 1
:
1
Finished
|
AC Milan Tommaso Pobega - 40' |
Stadium: Stadio Renato Dell'Ara, 29024 spectators
Referee: Davide Massa
Мезбонлар устози Тиаго Мотта таркиб борасида бош қотираётган бўлса ажаб эмас. Орсолини дисквалификация қилинган бўлса, Сориано, Арнаутович ва Камбьяссо жароҳатлари туфайли жамоага ёрдам беролмайди. Бундай вазиятда ҳужумда бор умид Сансоне-Бэрроу дуэтидан. Албатта Стефано Пиолининг ҳаёли асосан "Наполи"га қарши жавоб баҳси билан банд, шунинг учун бу ўйинда ротацияга қўл урилиши деярли аниқ. Айниқса, Ориги ўзини яхши ҳолатда бўлса, ҳужумда Жирунинг ўрнини эгаллайди. Шунингдек, олдинги чизиқда Ребич ва Де Кетеларе ҳамда Алексис Салемакерсга имкон берилса ажаб эмас.
Биринчи даврада "Милан" ишончли тарзда (2-0) ғалаба қозонган. Мутахассислар бўлажак тўқнашувда ҳам амалдаги чемпионларнинг имкониятларини юқорироқ баҳолашмоқда. Аммо "россонери"га осон бўлмаслиги аниқ. "Болонья" шу мавсумнинг ўзида ҳам етакчиларга етарлича муаммо туғдира олиши мумкинлигини исботлай олди. Шунингдек, Мотта жамоаси еврокубоклар курашидан ҳали чиқиб кетганича йўқ.
"Наполи" - "Верона"
SSC Napoli |
Serie A . Round 30 15/04/2023, 22:00 0
:
0
Finished
|
Hellas Verona |
Stadium: Diego Armando Maradona, 42000 spectators
Referee: Federico La Penna
Осимхен ва Симеоне ҳамон жамоага ёрдам бера олишмайди. Бироқ Распадори жангга тайёр, ҳужумда айнан унга ишонч билдирилса керак. "Милан" билан жавоб баҳсини ўтказиб юборадиган Ангусса ва Ким асосий таркибда бўлиши деярли аниқ, қолганлар бўйича эса Спаллетти охирги паллада қарор қабул қилади. Тажрибали мураббий муҳимроқ учрашув олдидан катта кўламдаги ротация ишларига қўл уриши ҳам ҳеч гап эмас.
Меҳмонлар ҳужумчиси Анри ўйинга тайёр, лекин Зеефек, Хрутич ва Лазовичнинг иштироки сўроқ остида қоляпти. Шу билан бирга Велозо ва Маньяни дисквалификация қилинган. Шундай экан "Верона"да таркиб билан яхшигина муаммолар мавжуд.
Биринчи даврада ушбу жамоалар ёрқин, ҳужумкор ва голларга бой ўйин кўрсатиб беришганди. "Наполи" ўшанда 5-2 ҳисобида устун келган. Неаполликлар бу сафар ҳам фаворит, аммо жамоа баҳсга у қадар жиддий қарамаслиги ҳеч кимга сир эмас. "Верона" учун эса беллашув жуда муҳим.
"Сассуоло" - "Ювентус"
Sassuolo Gregoire Defrel - 64' |
Serie A . Round 30 16/04/2023, 22:00 0
:
1
Finished
|
Juventus |
Stadium: Stadio Mapei - Citta del Tricolore, 19566 spectators
Referee: Antonio Rapuano
Мезбон "Сассуоло"да таркиб билан муаммолар йўқ. Бош мураббий Дионизи қайдномадаги барча футболчи хизматидан фойдалана олади. Катта эҳтимол, бош ундан жиддий сюрпризлар гувоҳи бўлмаймиз. Ҳужумда Льоренте, Пинамонти ва Беррарди туширилади, ярим ҳимояда эса баъзи ўзгаришлар бўлиши мумкин.
"Ювентус" ҳақида гапирсак, футболчилар "Спортинг" билан Европа Лигаси доирасидаги ўйиндан кейин қандай жисмоний ҳолатдалиги муҳим. Ҳужумда Милик ва Кьеза жуфтлигини кўришимиз ҳам мумкин. Ҳимоя марказида Ругани ўйинни бошлаши кутилмоқда.
Жамоаларнинг аввалги баҳсида "Ювентус" 3-0 ҳисобида зафар қучганди. Ҳозир ҳам "кекса сионьора" фаворит. "Сассуоло" ноқулай рақиб бўлишига қарамай, яхши формада бўлган ва ҳар бир очко учун курашаётган туринликлар зафар қучса ажаб эмас.
Сергей Румянцев
Нозима Тўхтамирзаева таржимаси
Comments