Latest news

01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  3 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  12 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  3 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  59 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  17 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  531 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1

Бизнес, маркетинг, клуб News

Бизнес, маркетинг, клуб

Барачамиз Европа клубларининг ишбилармонлигига қойил қоламиз.
Бундай хабарларни ҳар куни ўқияпмиз. Масалан: “Бавария”нинг 2013-14 мавсумдаги 17 уй учрашувлари учун ажратилган барча абонементлари аллақачон сотиб бўлинди”, “Испания гранди Forbes томонидан 3,3 миллиард долларга баҳоланган” ва ҳоказо.  Юртимизда ҳам ҳозир футболга эътибор юқори даражада. Аммо нимага юртимиз футбол клубларида бу борада ўсиш йўқ. Нимага улар молиявий даромад кўрмаяпти?

Машҳур баскетбол юлдузи Майкл Жордан шундай деганди:
“Ҳамма ишни тўғри ёки нотўғри бажариш мумкин. Масалан ўқ отишни олайлик. Агар унинг техникасини билмасангиз, кунига 8 соатлаб ўқ отишни машқ қилганингиз билан фақат қийшиқ отиш бўйича мутахассис бўлиб қоласиз.

Аввал ишингизнинг асосий жиҳатларини тўғри йўлга қўйиб олсангиз, барча қилаётган ишларингизнинг даражаси бир неча поғонага ўсади”.

Майкл Жорданнинг гапларидан илҳомланиб, қуйида бир клуб мисолида ишни қандай намунавий ташкиллаштириш кераклигига қизиқиб кўрамиз. Керак бўлса ўзига ҳос маркетинг режасини тузамиз.

Бизнесда маркетинг стратегияси деган тушунча бор. Унга кўра ҳар бир ислоҳот 5 босқичда амалга оширилади:
1) Мақсад ва вазифаларни белгилаш
2) Ҳолатни ўрганиш
3) Лойиҳа тузиш
4) Ижро этиш
5) Назорат қилиш, хатоларни тузатиш

Бугун биз, футбол клубининг мақсади – яъни 1 – босқич ҳақида фикр юритамиз.

Футбол клуби ўзи нима? У нимага керак?

Авваламбор футбол клуби - бу бошқа компания ва ташкилотлар сингари таъсисчи ва акциядорларга даромад келтирувчи воситадир (намунавий футбол клуби назарда тутилаяпти). Таъсисчи ва акциядорлар эса шу футбол клубига маблағ киритган ва бу маблағидан даромад олмоқчи бўлган шахслардир.

Демак бизни маркетинг режамизнинг мақсади, футбол клубини даромад келтирувчи, кучли ташташкилотга айлантириш.

Яна Майкл Жорданни эслаймиз ва тўғри йўлни танлаймиз.
Мақсадни ва вазифаларни белгилашнинг босқичлари:
1) Футбол клубининг келажаги ҳақида баёнот (Vision Statement)
2) Клубнинг вазифалари ҳақида баёнот - (Mission Statement)
3) Асосий бизнес жараёнлар бўйича вазифаларни белгилаш, мувафақиятга эришиш омилларини ва уларни баҳолаш усулларини аниқлаш.

1) Футбол клубининг келажаги ҳақида баёнот (Vision Statement)
Демак биринчи вазифамиз клубимиз келажагини тасаввур қилиш – унинг келажагини қандай кўраётганлигимизни белгилаш.

Бунинг учун футбол клубимизнинг тарихи, иқтисодий салоҳияти, инфратузулмаси, клуб жойлашган шаҳар, ишқибозлар ҳақида маълумотлар керак бўлади (Ҳамма ўзининг вилоят жамоасини тасаввур қилиши мумкин).  

Шу ўринда бошқа клубларнинг бу борадаги мисолини келтириб ўтсам:
"Манчестер Юнайтед": Ишқибозларни - мижозларга айлантириш
"Арсенал": Жаҳон миқиёсидаги футболчиларни тарбияловчи - Жаҳон миқиёсидаги футбол дастурини тақдим этиш.

Бу баёнот клубнинг асосий йўлини белгилаб беради. Жамоадаги ҳар бир ходим нима мақсадда унда ишлаётганлигини ҳис қилиб туради. Шунингдек бу нафақат ходимларга, балки бутун жамоатчиликка, ишқибозларга, инвесторларга, рақобатчиларга, ҳомийларга – қисқаси барчага клубнинг хабари бўлади. Бу баёнот клуб бизнес лойиҳасининг бошида бўлади.

Мана бизнинг жамоамиз келажаги учун танлаган баёнотимиз:
Клубимиз номини жаҳон миқиёсидаги ўзбек брендга айлантириш.
Биринчи вазифа бажарилди. Энди иккинчи босқичга қараймиз.

2) Клубнинг вазифалари ҳақида баёнот – Миссия (Mission Statement)
Клуб миссияси ҳақидаги баёнот учта саволга жавоб бериши керак:
1 – Биз нима билан шуғулланамиз
2 – Биз буни қандай амалга оширамиз
3 – Ким учун
Демак миссия:
Биз футбол ишқибозларини бизнинг энг қадрли мижозларимиз деб биламиз. Биз қизиқарли ва сифатли футбол ўйинларини ташкиллаштириб, бизга содиқ бўлган футбол ишқибозларини кўпайтирамиз.

Қуйидаги 8 та турли манбадан даромад олиш:

1 – Чипталар савдоси
2 – Стадион ичида озиқ овқат ва ичимлик сотуви
3 – Атрибутика сотуви
4 – Реклама
5 – Телевизион ҳуқуқ
6 – Турнир мукофотлари
7 – Футболчиларни сотиш
8 – Ҳомийлик

Мақсадларимизни белгилаб олдик. Кейинги мақоламиз Аудит ҳақида бўлади.
 

Қобилжон Бабаев тайёрлади
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика