Latest news

23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  259 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  1 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  16 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  12 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  5 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  2 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  9 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12

"Бизга бугун Хави ҳам тўсқинлик қила олмасди" — 2018 йил "Насаф" Қаршида "Ал Садд"ни қандай мағлуб этганди? News

"Бизга бугун Хави ҳам тўсқинлик қила олмасди" — 2018 йил "Насаф" Қаршида "Ал Садд"ни қандай мағлуб этганди?

Бир-бирига бегона бўлмаган жамоалар ОЧЛ доирасида яна тўқнаш келади.

"Ал Садд"нинг Қаршига келиши бундан 5 йил олдинги ёқимли онларни ёдга солгани аниқ. 2018 йил "Насаф" тарихида янгиланиш, авлодлар алмашинуви рўй бераётган вақтлар, жамоа эса ОЧЛда иштирок этарди. Рақиб таркибида "Барселона" афсонаси Хави бор "Ал Садд" эди. Буни қарангки, Хави қандайдир сабабларга кўра Қаршига келмади. Ўша куни Рўзиқул Бердиев ҳам Чераннинг хизматидан фойдалана олмаган. 

Ўйинда катта устунликка эга бўлган Қатар клуби бир қанча хавфли вазиятлардан фойдалана олмаган, Қувватов тўп йўлига қалқон бўлганди. 61-дақиқада "Ал Садд" ҳимоячиси жарима майдончаси ичида Бобир Абдихолиқовни йиқитади. Вазиятга яқин турган ҳакам иккиланмасдан 11 метлик нуқтага ишора қилади. Азиз Ғаниев эса зарбани аниқ ижро этиб якунда ғалаба келтирганди, дея оламиз. Пенальтидан ташқари Бобир Абдихолиқов 77-дақиқада жуда қулай имкониятдан фойдалана олмаган. Ҳужумчи бирга-бирга бир вазиятда тўпни дарвозабоннинг ўзига тепган. 

Қолаверса, Қаршидаги "Марказий" стадионга ўйинни томоша қилиш учун 20 507 нафар мухлис ташриф буюрган. Маълумот учун, стадионнинг сиғими 21 000 кишига мўлжалланган. 


Учрашувдан сўнг Азиз Ғаниев учрашув ҳақида шундай деганди:"Ўйинга Хави келади дейишганди. Шу боис кўплаб мухлислар келишган бўлса керак. Бизга бугун Хавими бошқасими халал бера олмасди"

2018 йил ОЧЛ гуруҳ босқичида Қаршига келган жамоаларга осон бўлмаган. Улар ҳаттоки гол ҳам уришни уддасидан чиқа олмаганди. 


"Насаф" - "Ал Васл" 1:0
Гол
: Игорь Голбан

"Насаф" - "Ал Садд" 1:0
Гол
: Азиз Ғаниев

"Насаф" - "Персиполис" 0:0

Шунга қарамай "аждарлар" 10 очко билан ҳам гуруҳдан қолиб кетган. 

ОЧЛ-2018
"С" гуруҳи, 3-тур
"Насаф" (Ўзбекистон) – "Ал Садд" (Қатар) 1:0
05.03.2018. "Марказий" стадион
Гол:
Азизжон Ғаниев 62 пенальти, - 1:0.
Ҳакамлар: Иида Жумпеи (Япония), Очи Шинжи (Япония), Караками Сатоши (Япония), Алибек Сапаев (Туркманистон)
Назоратчи: Ҳусайн Милажерди Аскари (Эрон)
Комиссар: Ли Санг Вон (Жанубий Корея)

"Насаф": 35.Санжар Қувватов - 55.Славко Лукич, 22.Игорь Голбан, 92.Умар Эшмуродов, 31.Сайдулло Раҳматов - 7.Одилжон Ҳамробеков, 6.Азиз Ғаниев - 77.Жасур Ҳасанов (14.Шароф Муҳитдинов, 87), 27.Ислом Рашидхонов (21.Жаҳонгир Алиев, 90), 20.Ислом Кенжабоев (4.Мақсуд Каримов, 79) - 10.Бобир Абдихолиқов.
Захира: 1.Умиджон Эргашев, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 8.Санжар Рашидов, 30.Худоёрхон Саъдуллаев.

"Ал Садд": 1. Саад Алшии - 2.Педро Корреа, 3.Ёсир Иса (8.Али Асад, 71), 12.Ҳамид Исмоил Ҳалифа, 14.Абдулкарим Ҳассан, 37.Аҳмед Суҳаил - 16.Буалем Кухи (10.Ҳассан Ал Ҳайдос, 60), 20.Салим Али Ал Ҳажри, 96. Акрам Афиф, 5.Жугурта Ҳамрон (17.Ҳасан Аҳмад, 82), 11.Бағдод Бунеджа.
Захира: 4.Сайяр, 7.Мусааб Хидир, 22.Мишал Баршам, 99.Али Ферейдун.  

Огоҳлантиришлар: Аҳмед (19), Раҳматов (21),


Абдулазиз Искандаров

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика