Latest news

02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  19 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  18 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  1 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  3 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалабага эришиб, 2-ўринга қайтди. Роналдудан навбатдаги гол!  5 23:47Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" - "Салфорд Сити" учрашуви энг яхши футболчиси деб топилди  4 23:32Илҳом Абдуғаниев воҳа клуби билан шартнома имзолади  2 23:16УЕФА президенти Қозоғистонда сайланади  5 22:57Расман: "Металлург" Азим Аҳмедов билан шартнома имзолади  2 22:48Харри Кейн фаолиятидаги юбилей голини урди  2 22:26Германия. "Байер" ва "Бавария"дан йирик ғалабалар  1 22:11ОКМК Россия жамоасига имкониятни бой берди  0 21:50Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  54 21:40"Шўртан" Тожикистон клуби билан муроса кўчасини танлади  0

Биз сени танидик «Ливерпуль» News

Биз сени танидик «Ливерпуль»

АПЛ 26-турида «Ливерпулъ» Энфилдда “Манчестер Юнатед”ни 7-0 ҳисобида мағлуб қилди.

Кўзлари қонга тўлган «Ливерпуль» .


Премьер-лига планетамизнинг биринчи рақамли чемпионати эканлигини мана шундай ўйинлар орқали исботлаб беради ва исботлаб келмоқда ҳам. Бугун футболчилар мураббий учун, Клопп учун ўйнашди. Майдонда футбол ўлчовларига сиғмайдиган воқеалар бўлиб кетди. Аслида “Манчестер Юнайтед” у қадар ёмон ўйнамади, шунчаки «Энфилд» йигитларининг кўзларида олов ёнди. Робертсон илк таймнинг энг яхши футболчиси бўлди, Тренд ҳимояда хатоларга йўл қўймади, Ван Дейк қалъа қўмондонлигига қайтди янги келганлар (Нунес ва Гакпо иккаласида ҳам дубл) жамоанинг бир бўлаги сифатида синхронлашди. Баҳс катта эҳтимол «Ливерпуль»нинг жорий мавсумдаги бурилиш нуқтаси бўлади. Биз ниҳоят «Ливерпуль»ни танидик. Клопп бунга мажбур қилди барчани. Принципиал рақиб устидан йирик ғалаба омадсиз ўйинлардаги ғуборларни ювиб кетади. Ниҳоят Клопп янги келганларни жамоа ўйинига сингдира олди.

Манчестер Юнайтедда ҳаммаси жойида.


“Қизил иблислар” йирик мағлубиятга муносиб эмасдилар. Рақиб томонидан берилган 8 аниқ зарбанинг 7 таси гол билан якунланди. Шунчаки бугунги кеча «Ливерпуль»ники эди. Тен Хаг ўйин якунигача хотиржам тарзда баҳсни кузатди. Бугун Клопп жамоаси шундай ўйнадики исталган рақиб «Энфилд» сехрига дош беролмасди. “Манчестер Юнайтеднинг кейинги ўйини Европа Лигаси доирасида «Бетис»га қарши бўларкан (катта эҳтимол йирик ғалаба қозонилади). Испанлар “Олд Траффордга ҳаммасига шай ҳолатда келаверишсин (уларга осон бўлмайди). Тен Хаг ва «Манчестер» билан ҳаммаси жойида, бугун шунчаки уларнинг куни эмас эди.

Жалолиддин Халилов

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика