Latest news

15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  4 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  1 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  4 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  1 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  12 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  28 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  3 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  7 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5

"Биз ўзбекистонлик футзалчиларни ҳурмат қиламиз" - Моҳаммад Наземошаҳриа News

"Биз ўзбекистонлик футзалчиларни ҳурмат қиламиз" - Моҳаммад Наземошаҳриа

Литвада бўлиб ўтаётган футзал бўйича жаҳон чемпионати 1/8 финал учрашувлари давом этади.

Бугун Ўзбекистон футзал терма жамоаси жаҳон чемпионатининг 1/8 финал учрашувини ўтказади. Литвада бўлиб ўтаётган мусобақанинг нимчорак финалида футзалчиларимиз Эрон футзал термасига қарши кураш олиб боришади. 

Албатта, бугунги ўйин жуда муҳим, қолаверса рақиб ҳам анча кучли. Эронлик футзалчиларнинг кучини ҳаммамиз яхши биламиз. 2016 йилги жаҳон чемпионатида Эрон учинчи ўринни қўлга киритганди. 

Бугунги баҳс олдидан эронликлар бош мураббийи Моҳаммад Наземошаҳриа шундай деди: 

- Биз гуруҳ учрашувларини муваффақиятли якунлаб 1/8 финалга чиққанимиздан хурсандмиз. Аргентинага қарши ўйинда икки нафар ўйинчимиз жароҳат сабаб ўйнай олишмади. Улар бўлажак ўйинга тайёр. 

- Ўзбекистон футзал терма жамоаси кучли, чунки жаҳон чемпионатида кучсиз жамоалар иштирок этмайди. Биз ҳеч бир рақибга паст назар билан қарамаймиз, ўзбекистонлик футзалчиларни ҳам ҳурмат қиламиз.

- Биз Ўзбекистонга қарши июль ойида Таиландда ўтказилган мусобақада баҳс олиб боргандик. Шундан бери орадан вақт ўтди ва рақиб анча кучайди. Ўзбекистон жаҳон чемпионатига жуда яхши тайёргарлик кўрди. Гуруҳ баҳсларида гарчи икки бор мағлубиятга учраган бўлса-да, бу ҳеч нарсани англатмайди. Негаки плей-оффда ҳар нарса рўй бериши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, Эрон футзал терма жамоаси ушбу жаҳон чемпионатида Сербия ва АҚШ устидан ғалаба қозониб, Аргентинага имкониятни бой берди ва иккинчи ўрин билан гуруҳдан чиқди. 

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги футзалчиларимиз эса Гватемала билан Россияга имкониятни бой бериб, Мисрни мағлуб этган ҳолда кейинги босқич масаласини ҳал қилишди. Бугунги муҳим беллашув бизнинг вақт билан 19:30да старт олади.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика