Latest news

00:13"Манчестер Юнайтед"нинг асосий футболчиси "Челси"га ўтмоқда!  1 23:56Аёллар ўртасидаги ОЧЛ саралаши. "Севинч" "Ал Насср"ни бурчакдан урилган гол эвазига мағлуб қилди  0 23:33Диёр Холматов: "Европага кетишим шу йиғиндан кейин ҳал бўлади"  5 23:17"Кристал Пэлас" ўз тарихида илк марта еврокубокларда ўйнайди  0 22:50Маҳмуд Маҳамаджонов: "Янги жамоага кўникиш осон бўлди. Энди бор эътибор термага қаратилади"  0 22:19ЕЧЛ. "Реал" Қозоғистонга келади, "Қайрат" Милан ва Лондонга боради: қуръанинг барча натижалари билан танишинг  27 21:54Одил Ҳамробеков: "Ҳозирги мураббийимиз Тимур Кападзе. Унинг қўл остида CAFA турнирига тайёргарлик кўряпмиз"  1 21:28Конференциялар лигаси саралаши финали. "Крайова" - "Истанбул Башакшехир" баҳси асосий таркиблари маълум!  28 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  4 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  3 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  21 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  2 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  74 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   7 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0

"Биринчи ўринни сақлаб қолишга интиламиз, бугунги ўйиндан олдин таркибимизда жиддий йўқотиш бор эди, "Навбаҳор"дан устунлик қилдик". Рўзиқул Бердиев иштирокидаги матбуот анжумани News

"Биринчи ўринни сақлаб қолишга интиламиз, бугунги ўйиндан олдин таркибимизда жиддий йўқотиш бор эди, "Навбаҳор"дан устунлик қилдик". Рўзиқул Бердиев иштирокидаги матбуот анжумани

Coca Cola Суперлигаси 4-туридан ўрин олган "Насаф" - "Навбаҳор" (2:2) учрашувидан кейин мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.

"3 ойлик танаффусдан кейин иккала жамоа ҳам шиддаткор, мазмунли ўйин кўрсатди. "Навбаҳор" барча ўйинларда қарши ҳужумларда ўйнаётган эди. Буни кутгандик. Шунга қарамай қаердадир эътиборни йўқотдик, иккита қарши ҳужумда гол ўтказиб юбордик. Жамоам охиригача курашди. Рақибдан жисмоний томонлама устунлик қилдик. Ҳозирги ҳолатимиздан келиб чиқиб ёмон ўйнамадик.

Албатта мусобақа жадвалида биринчи ўринда туриш доим ёқимли. Бу ўринни сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз.

Ўзгаришлар ўзини оқлади деб ўйлайман. Мурод Хўжамбердиев ва Ҳусайин Норчаев дебют қилишди. Кичик жароҳати бор бўлса-да Харис Дилаверни таваккал қилиб ҳужумкорликни кучайтириш учун майдонга туширдик. Харис асосан ўз мамлакатида тўп тепган, Марко Станоевич эса кўплаб чет эл клубларида ўйнагани учун бизнинг жамоага тезда мослашиб кетди.

Мухлислар ушбу баҳсни марказий деб ҳисоблашганди, менимча ТВ орқали томоша қилган мухлислар хурсанд бўлишди.

Дилшод Саитов жароҳат олган ва даволанмоқда. Бу биз учун катта йўқотиш.

"Навбаҳор" жамоасидан биз кутмаган вариантларни кўрмадик. Таркиби ҳам, ўйнаш услуби ҳам бир хил. Ҳимояда яхши ҳимояланишди.

Бизнинг режамиз ҳар бир ўйинда майдонга тушиб, ғалаба қозониш. Бугун қанотлардан кўпроқ урғу беришга уриндик. Муҳитдинов ва Манноновни ўйнатдик, уларда вазиятлар бўлди, аммо фойдалана олмадик.

Карантин кейинги турларга таъсир қилади албатта. Жамоаларда жароҳат олганлар кўпаймоқда. Бундан ташқари кутилмаган натижалар ҳам қайд этилмоқда.

Футбол мухлислар учун ўйналади. Стадионга мухлислар келса ўйин савияси ва даражаси бошқача бўлади. Ҳозир оғир даврни бошдан кечираяпмиз, сабр қилиш керак", - дейди Рўзиқул Бердиев.



Rating: +39   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика