Latest news

21:21Суперлига қайтмоқда. 25-тур учрашувларининг бошланиш вақтлари  0 20:41Лерой Сане МЮ ва "Арсенал"дан бўлаётган қизиқиш ҳақида гапирди  0 20:05Хушхабар! Игорь Сергеев узоқ танаффусдан кейин илк бор "Патум Юнайтед"нинг ўйин қайдномасига киритилди  21 19:18"Зиданнинг калласи" ёдингиздами? Марко Матерацци ЖЧ-2006дан кейин илк бор Зинедин билан гаплашмоқчи  3 18:47"Ҳакамлар Мессига ҳар бир бармоқ билан тегиниш учун ҳам фол қўйишди, бизни эса туртиб ташлашса ҳам индашмади"  10 18:13Алекс Фергюсон унинг ғазабини қўзғаш бадали қай даражада оғир бўлгани ҳақида гапириб берди  4 17:33Франция терма жамоаси футболчиларининг ҳашаматли либослари  4 17:00"Олтин тўп" соҳиби: "Дам олиш кунлари 5-6 тадан ўйин томоша қиляпман"  7 16:34"Марадона - тарихдаги энг зўр футболчи"  1 15:44Лаутаро Аргентина сафидаги голлар бўйича Марадонага етиб олди  0 15:27"Олтин тўп"дан қуруқ қолган Винисиус ЖЧ-2026 саралаш ўйинларида умуман гол уролмаяпти  8 14:52"Барселона" Салаҳ билан шартнома тузиш ғоясидан воз кечди  5 14:20Шаҳзод Убайдуллаев "Металлург"ни тарк этди  4 14:14Про лига. Хоразмдаги баҳсни аёл ҳакам бошқаради, 27-тур ўйинларида кимлар ишлаши маълум  0 13:53Ўткир Юсупов Сон Хён Мин билан бир жамоада   25

Биринчи лигада кимлар мураббийлик қилмоқда? News

Биринчи лигада кимлар мураббийлик қилмоқда?

Биринчи лигада ҳам кураш бошланди. Бу йил 18та жамоа битта ҳудуд бўлиб ўзаро баҳс юритмоқда.

Айтиш керакки, биринчи лигада ҳам ҳудди олий лигадаги каби ўз вақтининг етук футболчилари бўлган кишилар мураббийлик қилиб келмоқда. Улар айнан кимлар эканлиги эса бизнингча ишқибозларни ҳам қизиқтирса керак. Шу боис келинг қуйида шу ҳақда таништирувимизни давом эттирсак.

“УзДонгЖу” – Абдурашид Исмоилов
Андижонлик таниқли мураббийлардан бири. Бир неча йил вилоятнинг бош жамоасида ҳам ишлаган. Сўнгги мавсумларда эса биринчи лига иштирокчиси “УзДонгЖу”ни бошқариб келмоқда. Аввалига бу клубга ёрдамчи сифатида келганди. Лекин ўтган йили ёзда бош мураббий Нозим Муллаохунов “Андижон”га ўтгач, бошқарув пости Исмоиловга ишониб топиширилди. Жорий йилдан у мустақил равишда таркибни шакллантирди. Мураббийлар штабида Исмоиловга Нозим Муллаохунов, Фозил Бобораҳимов ва Ҳамидулло Зокиров ёрдам бериб келаётир. Абдурашид Исмоилов билан бир неча бор суҳбатлашганмиз. Жуда камтар ва оғир-босиқ инсон. Маҳаллий ёшларни юзага чиқариш у кишининг қандейдир хоббисига айланиб қолган десак муболаға бўлмайди.  


“НБУ-Осиё” – Руфат Акрамхўжаев
“Банкирлар”ни бу йилги мавсумга ҳам Руфат Акрамхўжаев тайёрлади. Асосий эътиборни ёшларни тарбиялашга қаратадиган мутахассис ёдингизда бўлса, ўтган йили жамоани қабул қилиб олганди. Дастлабки йил у ёмон натижа қайд этгани йўқ дейиш мумкин. Акрамхўжаевга Рустам Орипов яқиндан ёрдам бериб келмоқда. Шунингдек “Андижон”даги ўйинлари орқали мухлисларга яхши таниш бўлган Икром Ибрагимовни ҳам айтиш лозим. Руфат Акрамхўжаев ОАВ билан мулоқотлардан ҳеч қачон ўзини олиб қочмайди ва доимо “лаббай” деб жавоб беради.


“Нурафшон” – Геннадий Кочнев
Узоқ йиллик танаффусдан сўнг яна биринчи лигада иштирок эта бошлаган Бухоронинг “Нурафшон” жамоасини кўпчиликка яхши маълум бўлган Геннадий Кочнев бошқармоқда. Сўнгги йилларда “Бухоро” клуби раҳбариятида фаолият юритиб келган Кочнев ўтган мавсум жамоа билан хайрлашгач, “Нурафшон”ни қайта тикланишида ўз ҳиссасини қўшди ва жамоани бу йил биринчи лигада иштирок этишида унинг муносиб улуши бор эканлигини таъкилаш жоиздир. Геннадий Кочнев афтидан жорий мавсум “Нурафшон”ни кучлилар сафига олиб чиқишни мақсад қилган кўринади. Чунки кўпчиликда шундай таҳмин бўлмоқда. Айтишларича энг асосийси клубда молиявий аҳвол қониқарли даражада. Мураббийлар штабида мухлисларга яхши таниш бўлган ва Кочневнинг “Бухоро”даги ҳамроҳлари -  Шуҳрат Файзиев, Евгений Антоненко ва Нурулло Ҳабибовни учратиш мумкин. Ўтган йили “Бухоро”нинг қайд этган салбий натижаларидан кейин маҳаллий мухлислар Кочневни унчалик ҳам ёқтирмай қолгани айни ҳақиқат.


“Цементчи” – Абдумалик Ҳакимов
Абудмалик Ҳакимов эндигина мураббийлик соҳасида иш бошлаган бўлишига қарамай, шахсан ўзимизда ижобий таассурот қолдирмоқда. Касбимиз юзасидан Ҳакимов билан кўп мулоқотда бўлганмиз ва шунда у кишининг жуда ҳам камтар инсон эканлигига амин бўлганмиз. Гарчи ўтган мавсум “Цементчи” ижобий натижа қайд этган бўлишига қарамай, Абдумалик ака қиладиган ишлар кўплигини айтиб, “катта” гапирмасликка интилади. Олий лигага чиқиш ҳақида гап очилиб қолгудек бўлса, эртанги кунни ўйлаб, олдин мустаҳкам пойдевор қўйиб олиш кераклигини айтиб, бу борада шошилмасликни таъкидлайди. Ушбу жиҳатлари ҳам ҳурматга сазовордир. “Цементчи” раҳбарияти ҳам маҳаллий бўлган Ҳакимовга имконият бериб, ҳамжиҳатликда ишлашни лозим топмоқда. Ўз навбатида бош мураббий ҳам берилган имкониятдан самарали фойдаланиб қолишга интилмоқда. Ҳакимов ўз ёнига илгари “Цементчи”да бирга ишлаган собиқ жамоадоши Илҳом Зайлобиддиновни олган. Ушбу ёрдамчиси ҳам ҳудди ўзи каби жуда камтар инсондир. Шунингдек Абдуғаффор Ҳакимовни ҳам мураббийлар штабида учратиш мумкин. Ушбу трио яқин йиллар давомида “Цементчи”ни олий лигага қайтаришга уриниб кўради. 


“Орол” – Темур Турдиев
“Орол”ни кўп йиллардан буён бошқариб келган Неъматулло Қуттибоев ўз аризасига биноан истеъфога чиқишга қарор қилганидн сўнг, клуб раҳбарияти унинг ўрнига Темур Турдиевни тайинлади. Ўтган мавсумнинг биринчи қисмини “Бухоро”да ўтказган футболчи энди бу йилдан бошлаб “Орол”нинг натижаларига жавоб беради. Турдиев аслида Қуттибоевни жияни эканлигини кўпчилик яхши билмаса керак. Гарчи бошқаруви постига келган бўлсада, Темур ҳали бери бутсаларини михга илмоқчи эмас. Чунки у бу йил жамоада ўйновчи мураббий сифатида ҳам фаолият юритмоқда. Турдиевга илгари биринчи лигада тўпурарлик маҳорати билан танилган Мансур Абдуллаев кўмаклашмоқда. Иккиси ҳам ёш. Асосан маҳаллий футболчилардан ташкил топган “Орол” таркибида бу йил эътиборга молик ўзгаришлар юз берганини ҳам айтиб ўтиш керак. “С” мураббийлик лицензиясига эга бўлган Темур Турдиев яқин орада “В”га ўқишни мақсад қилган. Кўрамиз ундан қандай мураббий чиқар экан. 


 
“Норин” – Равшан Бозоров
Ҳаққулободликлар биринчи лигага Файзулло Аҳмедов бошчилигида чиққач, кейинчалик бошқаруви постига таниқли собиқ ҳужумчи Равшан Бозоровни таклиф этди. Сурхондарё ўғлони бўлмиш Равшан Бозоров илгари биринчи лигада “НБУ-Осиё” жамоасини ҳам бошқарган. Бунгача “Локомотив” футбол мактабида ёш болаларга миллионлар ўйинининг сир-асрорларини ўргатиб келган Бозоров жорий йилдан яна катта футболга қайтди. “Норин”га у ўзи билан биргаликда Арслон Толиповни ҳам олиб келган. Шунингдек Файзулло Аҳмедов ҳам ёрдамчи сифатида иш олиб бормоқда. Равшан Бозоров янги жамоасига ўзи яхши билган Артур Парванов, Сарвар Сафаров, Фарруҳ Нурлибоев ва Элдор Эргашев каби футболчиларни таклиф этиб, таркибини шакллантириб олди. 


“Ғиждувон” – Шерзод Сатторов
Ўтган мавсум ҳам биринчи лигада иштирок этган “Ғиждувон”ни маҳаллий ёш мураббий Шерзод Сатторов бошқариб келмоқда. Тадбиркор Маъмур Отақулов оталиғида бўлган “Ғиждувон” жамоасида ҳозирча ҳаммаси профессионал даражада эмас. Шу боис мураббийлар штабида биргина Сатторовнинг ўзи фаолият юритиб келаётганини тўғри тушуниш лозим. Уларнинг мақсади биринчи лигада имкон қадар ўз ўрнини сақлаб қолиш ва туманда ёш футболчиларга кашф этиб боришдир. Табиийки молиявий имкониятлар ҳам шунга монанд. 


“Зомин” – Асқар Умаров
Зоминликлар биринчи лигада ўзига яраша хурматга сазовор клуб эканлигини айтиш лозим. Ҳар йили курашчан жамоа шакллантириб келишмоқда. Жамоа менеджери Асқар Умаров машғулотларни ўтказиш билан бирга ташкилий ишлар билан ҳам ўзи шуғулланади. Унга Бердиёр Мамиров ёрдам бериб келмоқда. Ушбу мураббийлар жуфтлигинининг фаолиятини ижобий баҳолаш мумкин. Сабаби “Зомин”дан иқтидорли ёшлар етишиб чиқмоқда. Гарчи уларнинг кўпчилиги ижара асосидаги футболчилар бўлсада. 


“Хоразм” – Михаил Ким
Ўтган мавсум “Хоразм”ни Вали Султонов бошқарганини мухлислар яхши эсласа керак. Жорий йил мураббийлар штабида ўзгаришлар юз берди. Айтишларича бош мураббий сифатида Михаил Ким ПФЛ рўйхатидан ўтказилган. Тошкентлик бўлган мутахассисда тегишли лицензия борлиги туфайли, расмиятчилик юзасидан у кишини бош қилишган. Амалда эса собиқ футболчи Умид Тожимов ишламоқда. Унга Олег Тюлькин кўмаклашяпти. Ўз вақтида олий лигада иштирок этган “Хоразм” жамоасининг яқин орада яна кучлилар сафига қайтишига ишониш қийин. Чунки жамоадаги футболчилар билан суҳбатлашганимизда, шароитлар бунга йўл қўймаслигини афсус билан айтиб қолишади. Эътибор жуда ҳам пасайиб кетганини таъкидлаб, бу борада матбуотда танқидий чиқиш қилишимизни сўрашмоқда. Аммо биргина танқид билан “Хоразм”ни элитага қайтаришнинг имкони йўқ. Агар шундай бўлганида, ҳозир нафақат Урганчга катта футбол қайтарди балки биринчи лигада жиддий ўзгаришлар амалга оширилади.

“Локомотив-БФК” – Воҳид Холбоев
“Локомотив-БФК” – Воҳид Холбоев
Аввало шуни айтиб ўтишни истардикки, биринчи лигадаги “Локомотив-БФК” фарм-клуб эмас. Уларнинг “қозони” бошқа. Истаса олий лигага чиқиши мумкин. Лекин жамоа раҳбарияти асосий эътиборни ёшларни тарбиялашга қаратади. Мураббийлар штабида ҳам ёшларни учратиш мумкин. Ёш мутахассис Воҳид Холбоев айни дамда “Локомотив-БФК” бош мураббийи сифатида меҳнат қилиб келмоқда. Унга Павел Захаров ёрдам бераётир. Ушбу тандем ёшларни юзага чиқаришда астойдил меҳнат қилмоқда. Холбоевнинг инсонийлик жиҳатлари хурматга сазовор. Мулоқотга чорлаганимизда ўзини олиб қочадиганлардан эмас.

“Машъал-2” – Руслан Аҳмедов
Биринчи лигадаги фарм-клублардан бири бўлган “Машъал-2”да бу борада вазият умуман бошқача кўриниш олган. Га шундаки, расмий бош мураббий Руслан Аҳмедов саналади. Аммо ушбу мутахассис амалда “Машъал” ёшлар жамоаси билан шуғулланмоқда. “Машъал-2” футболчиларини сафар ўйинларига Николай Лапа олиб бораётганини ва учрашув чоғида айнан у кўрсатма бериб турганини кўрдик. Клуб матбуот хизматидан бу ҳақда сўраганимизда, Лапада тегишли лицензия йўқлиги туфайли у расмий равишда жамоа бошлиғи сифатида рўйхатдан ўтказилганлиги маълум бўлди. Унга Актам Бердиев кўмаклашмоқда. “Машъал-2” таркибида асосан академия битирувчилари ўйнамоқда. Улар ёшлар жамоасига ўтиш учун харакат қилади. Сўнгра асосий жамоага. Дарвоқе, ўтган йили “Машъал-2”ни бошқарган таниқли мураббий Дилшод Андаев бугунги кунда академияда катта мураббий сифатида фаолият юритмоқда.  

“Ёзёвон-Лочинлари” – Исломбек Исмоилов
Ёзёвонликлар устози биринчи лигада энг ёш мураббий саналади. Исломбек Имоилов 1992 йилда Фарғона вилояти, Марғилон шаҳрида таваллуд топган. Таниқли мураббий Мурод Исмоиловнинг тўнғич фарзандидир. Ота касбни танлаган Исломбек ўтган мавсумдан буён “Ёзёвон-Лочинлари” жамоасини бошқариб келаётир. Қишда унинг ўрнига Роберт Гайни олиб келишганди. Аммо ҳеч қанча вақт ўтмай, Роберт Сергеевич ортга қайтиб кетди. Натижада раҳбарият Исломбекни жамоага қайтарди. Камтарона шароитлар эвазига якдил жамоа тузишга интилаётган Исмоиловга мураббийлар штабида Лутфулло Ҳайдаров ёрдам бериб келмоқда. Жамоа таркибига назар ташласак, асосан маҳаллий футболчиларни кўрамиз. Улар учун “Ёзёвон-Лочинлари” жамоаси “трамплин” вазифасини ўтаб бермоқда. Бу борада бир нечта футболчиларни мисол тариқасида келтириш мумкин.  


“Динамо” – Илҳом Шарипов
Самарқандликларда молиявий аҳвол яхши эмаслиги айтилмоқда. Шу боис жамоа қишки тайёргарликни грандларга хос равишда ўтказди дея олмаймиз. Асосан ўтган йилги таркибдаги ёшлар сақланиб қолинган. Йиғинлар маҳаллий мураббий Учқун Қобилов бошчилигида ўтди. Чемпионат старти арафасига келиб эса, Илҳом Шарипов таклиф этилди. 1994 йилги Хироси шаҳрида бўлиб ўтган Осиё ўйинлари иштирокчиси бўлган Шарипов эндиликда ўзини мураббий сифатида синаб кўради. Футболчиликни якунлаб, маълум муддат “Пахтакор”да бош маъмур сифатида иш олиб борганди. Кейинчалик Одил Аҳмедов “Анжи”га трансфер қилингач, Шарипов футболчига ҳамроҳлик қилди. Илҳом Шарипов учун Самарқанд жамоаси бегона эмас. Боиси илгари футболчи сифатида ўйнаган ва клуб ҳақида етарлича тушунчага эга. Маҳаллий ишқибозлар ушбу мутахассисдан эндиликда жамоани яна элитага қайтаришни талаб қилмоқда. Аммо “Динамо”нинг мавсумдаги  старти у қадар муваффақиятли чиқди дея олмаймиз. Мавсум узоқ давом этишини инобатга олсак, олдинда вазиятни ўнглаш учун етарлича имконият борлигини айтиш лозим. 

 

“Хотира-79” – Рустам Дўрмонов
Уйчиликларнинг ҳар йили мураббий алмаштириши тобора одатий тусга кириб бормоқда. Мавсумни аввалига Усмон Асқаралиев билан бошламоқчи бўлишади. Аммо кейинчалик ўзгаришларга қўл урилади. Ўтган мавсум Тоҳир Мадраҳимов фаолият юритганди. Бу йил эса қишда жамоа билан Асқаралиев йиғин ўтказди. Лекин бу сафар ҳам Усмон Аҳмедовичга узоқ муддат ишлаш насиб этмади. Сабаби клуб раҳбарияти бошқарув постига Рустам Дўрмоновни олиб келишга қаор қилди. Илгари “Нефтчи” мураббийлар штабида Юрий Саркисянга ёрдам берган Рустам Дўрмоновни фарғоналиклар билан хайрлашгач, ҳеч бир клубда учратмай келаётгандик. Ниҳоят сурхондарёлик мураббий яна севган касби билан шуғуллана бошлади. Эзгу ниятлар билан Уйчи тумани жамоасида ишлашга қарор қилди. Рустам Дўрмоновни илгари “Нефтчи” ёшлар жамоасида самарали иш олиб борганини унинг Фарғонадаги шогирдлари кўп бор таъкидлайди. Иқтидорли ёшларни пайқай олиш хусусиятига эга эканлиги ҳам айтилади. Кўрамиз Рустам ака “Хотира-79” билан қай даражада натижа кўрсата олар экан.  

“Пахтакор-2” – Артём Петросян
“Пахтакор-2” ҳам фарм-клуб саналади. Бу йил бошқарув тўлалигича Артём Петросян қўлига ўтди. Бунгача Жасур Абдураимов ишлаб келаётганди. Аммо ушбу мутахассис терма жамоага ўтгач, унинг ёрдамчиси Петросян жамоа натижаларига жавобгар шахс бўлиб қолди. Шунингдек “Пахтакор-2”да жамоа бошлиғи сифатида Шуҳрат Раҳмонқулов ҳам борлигини айтиш лозим.  

“Насаф-2” – Нурали Султонов
“Насаф-2”да бу йил ҳам кўчпиликка яхши таниш бўлган Нурали Султоновнинг ишлаётганини кўриш мумкин. Ушбу мутахассис илгари “Насаф” таркибида ўйнаганини ишқибозлар яхши эслашса керак. Мураббийлик фаолиятини қуйидан бошлашга қарор қилган Нурали Султонов бир неча йил ёшлар билан ишлади. Сўнгги мавсумларда эса биринчи лига жамоаси унга ишониб топширилган. Мураббийлар штабида собиқ дарвозабон Шерзод Каттаев унга ёрдам бериб келаётир.  

“Оқ-тепа” – Рўзмет Қурёзов
Ҳар йили олий лигага чиқишга асосий дарвогарлардан бири бўлиб келадиган Тошкентнинг “Оқ-тепа” жамоаси бу йил қишки йиғинларни Марат Мифтахуддинов бошчилигида ўтказиб, чемпионатга Рўзмет Қурёзов билан кириб келди. Футболчилик фаолияти давомида асосан “Хоразм”да тўп сургани Қурёзовни кекса ишқибозлар яхши билишса керак. Тегишли лицензияси борлиги туфайли бу йил у киши “Оқ-тепа” бош мураббийи сифатида рўйхатдан ўтказилди. Унга дарвозабонлар мураббийи Александр Кит ёрдам бермоқда. Шунингдек ҳозирча мураббийлик лицензиясига эга бўлмаган Андрей Власичев ҳам “Оқ-тепа”да норасмий сифатида мехнат қилаётгани айтилаётир.


“Косонсой” – Меҳмон Солихўжаев
Косонсойликлар мана бир неча йилдирки, маҳаллий мураббийнинг хизматига таяниб келмоқда. Меҳмон Солихўжаев камтарона шароитлардан келиб чиқиб, наманганлик футболчилардан курашчан жамоа тузишга харакат қилиб келмоқда. Бу йил ихтиёрий равишда Ўзбекистон Кубогида иштирок этмасликка қарор қилган “Косонсой” асосий эътиборни чемпионат ўйинларига қаратган.


Исломбек Рустамбеков.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика