Latest news

09:34Ўзбекистон кубоги. Бугун 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 09:03Модричнинг "Реал"даги келажаги маълум  2 08:31Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев неча баҳога лойиқ кўрилди  4 08:00Ўзбекистон Кубоги. 3-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  7 07:32ОКМК - "Нефтчи" ўртасидаги супер баҳсдан ёрқин ФОТОГАЛEРEЯ  0 05:24Юрген Клопп мураббийликка қайтмоқда, у Шомуродовга устоз бўлиши мумкин  11 02:02АПЛ. "Брайтон" ўз уйида Премьер-лига чемпионини мағлубиятга учратди  3 00:58Виталий Левченко: "Юлдузли жамоалар ҳар доим ҳам натижага эришавермайди. Шунчалик саволларингиз кўп-ми?"  8 00:44ЦСКА мағлубиятдан қутилиб қолди, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  5 00:30Суперлига. Тўхтахўжаев ОКМКни мағлубиятдан қутқариб қолди, Аброр Исмоилов эса икки дақиқа ичида иккита гол урди  4 00:27Миржалол Қосимов: "Биз биринчи ўринга чиқиб олдик. У захирада уйқусираб ўтирган эди"  7 00:05Аморим қишда МЮни тарк этиши мумкин эди, аммо...  1 23:10"Ман Сити" Виртцнинг трансфер нархи юқорилиги сабабли ундан воз кечди. Келишув клубга умумий ҳисобда 300 миллион еврога тушиши мумкин эди (BBC)  4 22:28Украина, Англия, Польша, Дания, Балтика мамлакатлари ва Япония Россиянинг қайтишига қатъиян қарши. Жанубий Америка мамлакатлари эса аксинча  22 21:57Суперлига. Олмалиқда дарвозаларга 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  106

Биринчи лига якуни. Лиганинг доимий иштирокчиси “НБУ-Осиё” ҳақида News

Биринчи лига якуни. Лиганинг доимий иштирокчиси “НБУ-Осиё” ҳақида

“Банкирлар” биринчи лиганинг “штатли” иштирокчиси эканлиги кўпчиликка яхши маълум.

Жамоа биринчи босқични аввалига ёмон ўтказмаганди. Аммо иккинчи босқичга келиб эса кутилмаганда, жамоа кетма-кет қимматли очколарни бой бера бошлади.

Бунинг натижасида “НБУ-Осиё”нинг турнир жадвалидаги мавқеи ҳам пастлаб кетди. Холбуки давралар оралиғида таркибда жиддий йўқотишлар кузатилмади. Аксинча Фарруҳ Нурлибоев, Жавлон Гусейнов сингари олий лига хавосини олган футболчилар иккинчи босқчи арафасида клубга ўтганди.

Жамоанинг бу мавсумда энг кекса футболчиси бу – Александр Хвостунов бўлди. Жорий йил 39 ёшини қарши олган тажрибали ҳимоячи “НБУ-Осиё”да сардор сифатида ўйнаб, ёшларга ўрнак бўлди дейиш мумкин.

“НБУ-Осиё” сафида ҳаракат қилган энг ёш футболчи ҳимоячи Ҳусниддин Ғофуров бўлди. Фарғоналик футболчи 1997 йилда таваллуд топган. Шошманг, бу айни пайтда “Явор” сафида ҳаракат қилаётган Ғофуров эмас. Унинг жамоадаги адашини назарда тутмоқдамиз.

Клуб иккинчи босқичда чемпионат пешқадами “Машъал”ни Тошкентда 1:0 ҳисобида мағлубиятга учрата олганини аълоҳида таъкидлаш жоиздир.  Жамоанинг энг шов-шувли натижаси ҳам шу бўлди.

“Банкирлар” иккинчи босқичнинг 16та баҳсида рақиб дарвозасига ҳаммаси бўлиб, 20та тўп киритди. Ҳар бир учрашувга ўртача, 1,25тадан гол демакдир.

Иккинчи босқичда жамоа сафида энг кўп гол урган футболчи Абдулатиф Абдуқодиров бўлди, 6та.  



Ким қанча гол урди?

Футболчи


Гол

(пен)

Абдулатиф Абдукодиров


6


Олег Дражжук


4


Ислом Каримов


3


Жамшид Ҳошимов


2


Даврон Валижонов


1


Ҳусниддин Ғофуров


1


Жавлон Гусейнов


1


Фарруҳ Мирюнусов


1






Жамоа статистикаси

Ўйинлар

16

Голлар

20

Уйдаги голлар

11 (55%)

Сафардаги голлар

9 (45%)

Ўтказиб юборилган голлар

30

Уйда ўтказиб юборилган голлар

10 (33,33%)

Сафарда ўтказиб юборилган голлар

20 (66,67%)

Ҳар бир ўйинда урилган ўртача голлар

1,25

Ҳар бир ўйинда ўтказиб юборилган ўртача голлар

1,88

Уйда тўпланган очколар

15/24 (62,5 %)

Сафарда тўпланган очколар

5/24 (20,83 %)

Энг йирик ғалаба

3:0 - Аланга

Энг йирик мағлубият

0:4 - Зарафшон, Машъал

Гол ўтказилмаган ўйинлар

5 (31,25%)

Голсиз ўйинлар

5 (31,25%)

Иродали ғалаба

0

Иродали дуранг

1

Иродасиз мағлубият

0

Иродасиз дуранг

0

Йирик ғалаба

1

Йирик мағлубият

4

Автогол (урилган/ўтказилган)

1/1

Огоҳлантириш (ўртача)

35 (2,19)

Четлатиш (ўртача) – Тўғридан-тўғри/2СК

3 (0,19) - 2/1

Томошабин (умумий/ўртача)

6217/389


Исломбек Рустамбеков тайёрлади














































Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика