Latest news

12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  0 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  3 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  12 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  3 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  11 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  2 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  6 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  10 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  13 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  11 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  1 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   1 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  46 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0

Биринчи лига. “Шўртан” бир йилнинг ўзидаёқ яна олий лигага қайтмоқчи News

Биринчи лига. “Шўртан” бир йилнинг ўзидаёқ яна олий лигага қайтмоқчи

Ғузорликлар ўтган йили йўл қўйилган хатолардан керакли хулоса чиқарган холда, бу йил ҳаммасини бошидан бошламоқчи.
ЯНГИ МАВСУМГА ЯНГИ БОШ МУРАББИЙ БИЛАН
“Шўртан”да охирги йилларда мураббийларнинг кўнимсизлиги кузатилмоқда. Хусусан ўтган йили дастлаб Эдгар Гесс ва кейинчалик Зоир Тўрақулов мавсум сўнггиларида эса Эркин Мирзаев бошқарув постида ишлади. Охир-оқибат бу салбий жиҳат натижага ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. Жамоа бошлиғи Облаёр Расулов бу йил бош мураббийликка Мухтор Қурбоновни олиб келди. Бир неча йиллардан бери “NBU-Осиё”да фаолият юритиб келган Қурбонов учун аслида “Шўртан” бегона эмас. Сабаби ёш мураббий илгари футболчилик даврида ва мураббийлик фаолиятидаги дастлабки йилларни  Ғузор футбол клубида ўтказган. Эндиликда Қурбонов мураббий сифатида ишламоқда. Бош мураббийга жорий мавсум Зоир Тўрақулов, Жамшид Умаров ҳамда Эркин Мирзаев ёрдам берадиган бўлди. Мухтор Қурбонов янги жамоасида ишга анчагина эрта киришди ва у мавсум бошланишига қадар ўйлаган режаларини амалга ошириш учун ихтиёрида етарлича вақт бўлмоқда дейиш мумкин.



Қурбоновнинг ўзи билан суҳбатлашганимизда бу йил жамоа олдига қўйилган вазифа – олий лига чиқиш эканлигини айтиб, фақат бу билан чекланиб қолмасдан Ғузорда курашчан жамоа шакллантириб келаси йил ҳам “Шўртан”ни олий лигада бошқариш нияти борлигини яширмади. Мураббийлик соҳасида эртароқ иш бошлаган Мухтор Қурбонов олдида бу йил ҳақиқий имтиҳон турибди десак муболаға бўлмайди. Буни айни пайтда мураббийнинг ўзи ҳам хис этиб турган бўлса ажаб эмас. Мақсадга эришиш учун раҳбарият томонидан етарлича шароитлар яратиб берилмоқда. Кўрамиз мураббий бунга қай тариқа жавоб бера оларқин.

ТАЙЁРГАРЛИК БОСҚИЧИ 5 ҚИСМДАН ИБОРАТ
Мураббийлар штабининг режасига кўра жамоанинг янги мавсумга тайёргарлик босқичи беш қисмдан иборат бўлади. Ҳозирча уларнинг 3таси ортда қолди. 7 январдан тайёргарликни бошлаган “Шўртан” уч ҳафта мобайнида Ғузордаги қароргоҳида машғулот ўтказди. Кейинчалик эса аниқроғи 25 январдан то 5 февралга қадар “Шўртан”нинг йиғини Тошкентга бўлиб ўтди.

Мазкур йиғиндан сўнг футболчиларга қисқа муддатли дам берилди. 10 февралдан эса учинчи йиғинга киришилди. Бу борада клубнинг пойтахтда кечган машғулоти 24 февралгача давом этди. Бу орада “Шўртан” асосий эътиборни синов-назорат баҳсларига қаратган холда, ПФЛ Кубогида иштирок этишдан ташқари “Сўғдиёна” ва “Қизилқум” каби олий лига вакиллари ҳамда Қозоғистон клублари билан ҳам куч синашди. 



АСОСИЙ ТАРКИБ ЎЗАГИ ДЕЯРЛИ САҚЛАБ ҚОЛИНДИ
Айтиш мумкинки, “Шўртан”ни ўтган йилги омадсизликдан сўнг айрим етакчи ўйинчилар тарк этди. Лекин ҳозирда Элдор Тожибоев, Зоҳид Раупов, Асрор Алиқулов, Жамол Отақулов, Ботир Қодирқулов, Олим Каримов, Умар Эшмуродов, Александр Востриков сингари асосий таркиб ўйинчиларининг ҳамон жамоа йиғинида иштирок этиб келаётганини кўриш мумкин. Бундан ташқари жамоанинг ўқув-йиғин машғулотларида бир қатор янги футболчилар таркибга келиб қўшилётганини ҳам айтиб ўтиш жоиз.

Хусусан Мухтор Қурбонов қўли остида ўтган йили “NBU-Осиё”да ўйнаган – Ислом Каримов, Ҳусниддин Ғофуров, Жамшид Ҳошимов, Абдулатиф Абдуқодиров, Вуслд Магеррамов ҳамда Арайк Бобоев ҳозирча жамоа машғулотларида қатнашиб келмоқда. Бундан ташқари олий лига даражасидаги ўйинчилар ҳисобланмиш Роман Абдулов, Шавкат Насибуллаев, Муқимжон Тошматов ва Виктор Клишин ҳам жорий мавсумни “Шўртан”да ўтказиш илинжида. Қолаверса “Машъал” футбол клуби тарбияланувчилари бўлган, Дурбек Камолов билан Маҳсуд Маҳмудов ҳам бу йилги мавсумни “Шўртан”да ижара асосида ўтказиши деярли аниқ бўлиб улгурди. Бу футболчиларнинг иккиcи ҳам U-19 ёшлар терма жамоасига номзод саналади.



МОЛИЯВИЙ ИМКОНИЯТЛАР ҚАНДАЙ?
Тан олиш лозим, бундан бир неча йиллар олдин “Шўртан” трансфер бозорида катта харидларни амалга оширгани билан ҳам кўчиликни эътиборини тортганди. Хўш, бу йил молиявий томондан жамоанинг имкониятлари қандай? Бизга маълум бўлишича, клубнинг бош хомийси “Шўртаннефтгаз” унитар қўшма корхонаси ўз вақтида жамоани маблағ билан таъминлай олмаяпти. Шу боис пул ўтказиш ишлари ўз вақтида бажарилмаётгани тўғрисида маълумотлар бор. Дарвоқе, ёдингизда бўлса “Шўртан” бош директори Облаёр Расулов ҳам яқинда ўз чиқишларининг бирида, хомийлар томон бу борада жиддий эътироз билдирганди.

“Шўртан”нинг олдига бу йил яна олий лигага қайтиш вазифаси қўйилган экан, аввало шунга монанд хомийлар томонидан ҳам эътибор етарли даражада бўлмоғи керак. Замонавий футболда моддий жиҳат кўп нарсани ҳал этади. Юртимиздаги клубларга эътибор берадиган бўлсак, уларнинг кўпчилиги ўз футболчиларини спорт кийимлари билан таъминлаган холда бир хилда кийинтириб қўйган. Ҳар бир клуб имкониятидан келиб чиқиб спорт эпикировларини ишлаб чиқарувчи фирмалар билан келишувга эришмоқда. Лекин “Шўртан”да ҳозирча бундай холатни кўрмадик. Ҳамма ўзида борини кийиб юрибди. Эхтимол раҳбарият мавсум бошланишига оз муддат қолганида бу муаммони бартараф этар. Яна ким билади дейсиз.



“ШЎРТАН”
РАҲБАРИЯТ
Облаёр Расулов – Бош директор
Ихтиёр Каримов – Жамоа бошлиғи

МУРАББИЙЛАР ШТАБИ
Мухтор Қурбонов – Бош мураббий
Зоир Тўрақулов – Катта мураббий
Жамшид Умаров – Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий
Эркин Мирзаев – Дарвозабонлар мураббий

ЙИҒИНДА ҚАТНАШАЁТГАН ФУТБОЛЧИЛАР
Роман Абдулов
Элдор Тожибоев
Шавкат Насибуллаев   
Асрор Алиқулов
Ботир Қодирқулов
Жамол Отақулов
Зоҳид Раупов
Олим Каримов
Умар Эшмуродов
Ислом Каримов
Жамшид Ҳошимов
Ҳусниддин Ғофуров
Вусол Магеррамов
Арайк Бобоев
Абдулатиф Абдуқодиров
Алесандр Востриков
Виктор Клишин
Маҳсуд Маҳмудов
Дурбек Камолов
Ва бир қатор маҳаллий ёшлар

Исломбек Рустамбеков тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика