Latest news

14:58"Арсенал" Саненинг атрофидаги вазиятни кузатмоқда  0 14:09Эшитдик-да! "Бунёдкор" бугун "Олимпик" ўйинчиси билан шартнома тузади  2 13:39"Пахтакор" стадионига таъмир керак. У Суперлигани қабул қила олмайди  20 13:10Энцо Фернандес АҚШда "Челси" сафига бориб қўшилди  1 12:52Ўзбекистонлик спортчиларнинг Париж Олимпиадасидаги иштирокидан ОНЛАЙН  2 12:31ЦСКА ҳужумчиси Греция клуби билан шартнома имзолайди   2 12:05Шерзод Файзиев қаерда?   8 11:50"Краснодар" бразилиялик футболчиси билан янги шартнома имзолади   1 11:29Леон Горецкага "Атлетико Мадрид" ва "Наполи" қизиқиш билдирмоқда  1 10:33«Олимпик» 7 нафар футболчи билан шартнома тузди  7 10:09Футбол, Ҳасанбой ва бошқалар. Бугун Париж Олимпиадасида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг  3 10:00УзПФЛ. «Нефтчи» етти нафар футболчини рўйхатдан ўтказди ва яна шунча футболчи билан хайрлашди  6 09:28FourFourTwo. Футбол тарихидаги энг яхши таянч яримҳимоячилар рейтинги тузилди  10 08:56Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"  22 08:25«Насаф» собиқ дарвозабони ва яна икки нафар футболчи. «Қўқон-1912» уч нафар футболчи билан шартнома тузди  1

Биринчи лига. “Шарқ” минтақаси, 1-тур статистикаси News

Биринчи лига. “Шарқ” минтақаси, 1-тур статистикаси

4-5 апрель кунлари биринчи лиганинг “Шарқ” минтақасидан ўрин олган жамоалар 1-тур учрашувини ўтказишди.
Одатимизга кўра, ортда қолган ўйинларнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.

“УЗДОНГЖУ” МАВСУМНИ ЙИРИК ҒАЛАБА БИЛАН БОШЛАДИ ЁХУД “ОҚ-ТЕПА”ДА МАҒЛУБИЯТ
Биринчи лигада ҳам 1-турда қайд этилган айрим натижалар мухлисларни ажаблантирган бўлса ажаб эмас. Келинг қуйида ҳар бир ўйинга қисқача тўхталиб ўтамиз.

Андижоннинг “УзДонгЖу” жамоаси ўз минтақасида йирик ҳисобда ғалаба қозонган ягона жамоа бўлди. “Бўёқчилар” шанба куни “Чуст-Пахтакор” меҳмони бўлиб, рақиб дарвозасига жавобсиз 4та тўп киритди. Эътиборлиси шу куни мезбонлар дарвозасини ишқибозларга яхши таниш бўлган Асилбек Омонов қўриқлаган. Афтидан “УзДонгЖу” “ғарб” минтақасида қарвонбошчиликни ўз қўлига оладиган кўринади. Бунга сабаблар етарли. Улар бунга муносиб.
«Чуст-Пахтакор» (Чуст) – «УзДонгЖу» (Андижон) – 0:4 (0:2).

Наманганда мухлислар дербига гувоҳ бўлди. “Косонсой” ўз майдонида “Хотира-79”ни қабул қилди. Ҳар икки жамоа ҳам мавсумни муваффақиятли бошлашга урингани аниқ. Бу борада кўпроқ омад уйчиликларга кулиб боқди. Косонсойликлар эса иккинчи бўлимда ғалабани қўлдан чиқариб, аламли тарзда мағлуб бўлди.
«Косонсой» (Косонсой) – «Хотира-79» (Уйчи) – 1:2 (1:0).

Тошкентда бўлган кичик дербида сенсация кузатилди. Бу йил ўз олдига кучлилар сафига чиқишни мақсад қилиб қўйган “Оқ-тепа” таркиби асосан академия тарбияланувчиларидан ташкил топган “Пахтакор-2” билан куч синашди. Ёш пахтакорчилар тажриба борасида бироз устун бўлган рақиби олдида ҳайиқмади. Аксинча ўз майдонида ўйнаётгани боис ғалаба сари дадил харакат қилди. Якунда “шерлар”нинг фарм клуби фаворитдан 3 очко тортиб олди.
«Пахтакор-2» (Тошкент) – «Оқ-тепа» (Тошкент) – 2:1 (0:0).

Турнинг иккита ўйини тақвимга кўра кеча бўлиб ўтди. Қувасойда мухлислар Фарғона дербисига гувоҳ бўлди. Бу йил биринчи лигага йўл олган “Цементчи” лига дебютанти  “Ёзёвон-Лочинлари”ни қабул қилди. Очиғини айтганда, мазкур баҳсда мезбонларнинг ғалабага бўлган имконияти юқори баҳоланганди. Лекин Асад Дўрмонов бошқарувидаги ёзёвонликлар ҳам осонликча таслим бўлишни истамади ва якунда ўз уйига 1 очко билан қайтди.
«Цементчи» (Кувасой) – « Ёзёвон -Лочинлари» (Ёзёвон) – 1:1 (1:1).

Тошкентда кеча яна бир кичик дерби бўлиб ўтди. “НБУ-Осиё” ўз майдонида “Бунёдкор-2” билан куч синашди. Гарчи учрашувда биринчи бўлиб меҳмонлар ҳисобни очишган бўлсада, “банкчилар” кейинчалик бунга 3та гол билан жавоб қайтариб, иродали ғалабани қўлга киритди.
«НБУ-Осиё» (Тошкент) – «Бунёдкор-2» (Тошкент) – 3:1 (0:1).

ГОЛЛАР
* Биринчи турда бўлиб ўтган 5та ўйинда жами 16та гол қайд этилди.
* Ҳар бир ўйинга ўртача 3тадан гол демакдир.
* Мезбонлар томонидан киритилган голлар сони 7тани ташкил этди.
* Меҳмонлар ҳисобига эса 9та гол ёзилди.
* Биринчи бўлимда урилган голлари сони 6та.
* Иккинчи бўлимда эса яна 10та тўп киритилган.
*Бундан кўриниб турибдики, учрашувларнинг иккинчи таймида сермаҳсуллик яна ошган.
* Ушбу турда энг кўп гол урган жамоа “УзДонгЖу” бўлди - 4та.
* Энг кўп гол ўтказиб юборган жамоа эса “Чуст-Пахтакор”.
* Ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормаган жамоа ҳам “УзДонгЖу” эканлиги эътиборга молик.

* Дубл! Бир учрашувда иккита гол урган футболчи – Игнат Бикмайкин (“НБУ-Осиё”) бўлди.
* Пенальти! 1-турда ҳакамлар томонидан иккита 11 метрлик жарима тўпи белгиланганди. Эътиборлиси иккиси ҳам аниқ. Дилшод Эминов (“Цементчи”) ва Ботир Каримжонов (“Хотира-79”) бу борада нуқтадан адашмади.


ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ
* Ушбу турда қайд этилган огоҳлантириш ва четлатишларга ҳам эътибор қаратадиган бўлсак, ҳакамлар томонидан футболчиларга жами 17та сариқ карточка кўрсатилганига гувоҳ бўламиз.
* Шундан 10таси мезбон жамоа футболчилар томон кўрсатилган.
* Меҳмонлардан эса 7та футболчи огоҳлантирилган.
* Биринчи бўлимда ҳакамлар жами 5та ўйинчини сариқ карточка билан сийлади.
* Иккинчи таймда эса қўполликлар янада кўп учради. Шу боис сариқлар сони 12тани ташкил этди.
* Турнинг қўполликларга бой бўлган ўйини “Цементчи” – “Ёзёвон-лочинлари” баҳси бўлди. Бу ўйинда Вадим Агишев ҳар икки жамоадан 3тадан футболчини огоҳлантирди.

* Четлатиш! “Чуст-Пахтакор” аъзоси Даврон Туронов “УзДонгЖу”га қарши кечган баҳсда ҳакам томонидан иккинчи сариқ карточкани қабул қилиб олиб, майдонни шерикларидан олдин тарк этишга мажбур бўлди.


ҲАКАМЛАР ҚАНДАЙ ИШЛАДИ?
* Ушбу турда ишлаган бош ҳакамлардан энг юқори баллни тошкентлик Виктор Серазетдинов олди. Унинг ҳатти-харакатларини назоратчи Олег Дачев 8,5 баллга муносиб кўрди.
* Абдураҳим Мўминов эса аксинча энг паст балл олган ҳакам бўлди. Жорий мавсумдан яна назоратчи сифатида ишлай бошлаган Султон Зайлобидинов тошкент вилоятилик ҳакамга 7,7 балл қўйди.
* Учрашувларда ишлаган қанот ҳакамлари ҳақида тўхталадиган бўлсак, бу борада энг юқори баллни фарғоналик Шохруҳ Аъзамов олганини кўрамиз.  8,4 балл.
 

«Чуст-Пахтакор» (Чуст) – «УзДонгЖу» (Андижон) – 0:4.
Ҳакамлар:
А. Мўминов (Тошкент вил.) – 7,7, И. Абдулақов (Тошкент вил.) – 7,7, И. Зоитов (Тошкент вил.) – 7,5, М. Нехочин – 8.
Назоратчи: С. Зайлобидинов (Фарғона).

«Косонсой» (Косонсой) – «Хотира-79» (Уйчи) – 1:2.
Ҳакамлар:
Т. Тўхтасинов (Андижон) – 8,4, А. Ўринов (Фарғона) – 8,2 , Ш. Аъзамов (Фарғона) – 8,4, Р. Фозилов – 8.
Назоратчи: Э. Орипов (Фарғона).

«Пахтакор-2» (Тошкент) – «Оқ-тепа» (Тошкент) – 2:1.
Ҳакамлар:
О. Туйчибоев (Тошкент) – 8,1, Ш. Файзиев (Жиззах) – 8,3, К. Абдураимов (Жиззах) – 8,0, Р. Лутфулин – 8.
Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент).

«Цементчи» (Кувасой) – «Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон) – 1:1.
Ҳакамлар:
В. Агишев (Тошкент) – 8,2, Б. Баҳромов (Тошкент) – 7,7, С. Еремеев (Тошкент) – 8,3, Р. Копадзе – 9.
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).

«НБУ-Осиё» (Тошкент) – «Бунёдкор-2» (Тошкент) – 3:1.
Ҳакамлар:
В. Серазетдинов (Тошкент) – 8,5, Ф. Ёрмухамедов (Тошкент) – 8,2, С. Каримов (Тошкент) – 8,2, И. Гармашов – 8.
Назоратчи: О. Дачев (Тошкент).

ТОМОШАБИНЛАР МЕҲРИ
Биринчи лиганинг илк тур ўйинлари ишқибозларда у қадар катта қизиқиш уйғотмагани рақамларда акс этиб турибди. Очиғи, кичик карвон йўлга чиқаётганидан кўпчиликнинг хабари ҳам йўқ эди. “Ғарб” минтақасининг 5та ўйинига жами 5399та ишқибоз қадам ранжида қилган.

Бу ҳар бир баҳсга ўртача 1079та томошабин демакдир.
Энг кўп мухлис Қувасойдаги стадионга кирган.

Аксинча холат эса яна Тошкент клублари билан боғлиқ. “Пахтакор-2” – “Оқ-тепа” баҳсини атига 57та одам кузатгани ўйин қайдномасига ёзилган.

Мухлислар ташрифи кимда қандай?
«Пахтакор-2» (Тошкент) – «Оқ-тепа» (Тошкент) – 2:1. 57 томошабин.
«НБУ-Осиё» (Тошкент) – «Бунёдкор-2» (Тошкент) – 3:1. 83 томошабин.
«Косонсой» (Косонсой) – «Хотира-79» (Уйчи) – 1:2. 1205 томошабин.
«Чуст-Пахтакор» (Чуст) – «УзДонгЖу» (Андижон) – 0:4. 1301 томошабин.
«Цементчи» (Кувасой) – «Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон) – 1:1. 2753 томошабин.

КЕЙИНГИ ТУРДА УЧРАШАДИЛАР
2-тур. 9 апрель (пайшанба)

“Ёзёвон-Лочинлари” – “Оқ-тепа”
“Хотира-79” – “Пахтакор-2”
“Бунёдкор-2” – “Косонсой”
“УзДонгЖу” – “НБУ-Осиё”
“Цементчи” – “Чуст-Пахтакор”


Исломбек Рустамбеков тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика