Latest news

20:25Суперлига. "Локомотив" - "Олимпик" 1:0. Матнли трансляция  0 20:17Париж-2024. Франция ва Испаниянинг финал ўйини учун бошланғич таркиблари аниқ  0 19:45ПСЖ 40 млн еврога ҳимоячи сотиб олди  0 19:18"Тоттенхэм" "Борнмут" юлдузини трансфер қилмоқда  0 18:58Про лига. "Машъал" – "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  0 18:41Расман: Дани Ольмо – "Барселона" футболчиси!  6 18:22Ли Карсли Англия терма жамоасининг вақтинчалик устози этиб тайинланди  1 17:59Суперлига. "Локомотив" – "Олимпик". Таркиблар маълум  2 17:34Футзал. ЖЧ-2008. Бразилияликлардан иборат ярим финалчилар ҳамда нотаниш аёл туфайли қаҳрамонга айланган Франклин Рузвельт ҳақида ҳикоя қиламиз  0 17:17"Барселона" собиқ футболчиси АПЛда ўйнайди  1 16:49Расман: "Челси" собиқ футболчиси фаолиятини Эронда давом эттиради  2 16:21"Бавария" юлдузи полиция билан катта муаммога дуч келди  2 15:54Суперлига. 15-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Сурхон" ва "Сўғдиёна" 2 нафардан йўқотишга эга  1 15:26"Челси" ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтиши мумкин  1 14:59"Интер" украиналик форвардга даъвогар  4

Биринчи лига. “Шарқ” минтақаси. 1-тур статистикаси News

Биринчи лига. “Шарқ” минтақаси. 1-тур статистикаси

Хабарингиз бор, пайшанба куни мамлакатимизда биринчи лига ўйинларига старт берилди.
Бу йилги мавсумда ҳам аввалги йилдагидек жамоалар икки минтақага ажаратилган холда курашга киришдилар.

Қуйида “шарқ” минтақасининг 1-тур статистикасига тўхталиб ўтамиз.

6 ЎЙИН
Пайшанба куни 1-турнинг 4та ўйини бўлиб ўтди. Эртаси куни эса яна 2та баҳсга гувоҳ бўлдик. Мазкур ортда қолган тур ўйинлари мухлисларга бир нечта кутилмаган натижаларни тақдим этди дейиш мумкин. Хусусан бу йил таркибини таниқли номлар билан кучайтириб олган “НБУ-Осиё”ни кўпчилик лига дебютанти “Обод” майдонидан ғалаба билан қайтишини таҳмин қилганди. Аммо Хайрулла Абдиев жамоаси ҳам мусобақада шунчаки иштирок этмаслигини дастлабки турларданоқ исботлади. Бундан олдин Кубок саралаш босқичида “Обод”ни йирик 7:2 ҳисобида мағлубиятга учратган “Бунёдкор-2”нинг ҳам бу турда ҳамшаҳари “Оқ-тепа”га жиддий қаршилик кўрсатиши таҳмин қилинганди.

Ўтказилган жами олтита баҳснинг 4тасида мезбонлар ғалабага эришган бўлса, қолган икки ўйинда меҳмонларнинг қўли баланд келган. “Оқ-тепа” ва “Локомотив-БФК” мавсумни сафарда бошлаган бўлишларига қарамай меҳмонда ўз ҳисобига уч очко ёздириб қўя олди. Эътиборлиси бу турда дуранг кузатилмади.

ГОЛЛАР
1-турнинг олтита ўйинида жами 21та гол кузатилди. Бу ҳар бир баҳсга ўртача 3,5тадан гол демакдир. 14та гол мезбонлар ҳисобига ёзилган. Қолган 7таси эса меҳмонлар фойдасига.

Турнинг энг тезкор голи – 9-дақиқага тўғри келди. “Хотира-79” футболчиси Хусан Ғаниев ушбу дақиқада “Истиқлол” дарвозасига тўп киритди.

Ортда қолган турда энг кўп голни “Косонсой” футболчилари киритди. Бу жамоа “Пахтакор-2”га қарши ўйинда жавобсиз нақд 4та тўп киритди.

Шунингдек улар “Қўқон-1912” каби ўтказилган ўйинда ўз дарвозаларини даҳлсизлигини сақлаб қолган.

Учрашувларни бошқариб борган ҳакамлар бу турда 2та пенальти белгилади. Эътиборлиси уларни Абдураззоқ Жўраев (“Косонсой”) ва  Шерзод Жалилов (“Обод”) аниқ амалга оширган.

Шунингдек 1-турда тўсатдан ўз дарвозасига тўп киритиб юборган ўйинчилар ҳам учради. Бу борада “ЎзДонгЖу” футболчилари жамоасини қийин аҳволга солиб қўйди. Аввалига Суҳроб Нўъмонов ва кейинчалик Дамир Жамолиддинов автогол муаллифига айланди. “Чуст-Пахтакор” аъзоси Ғиёсжон Турсунов ҳам “Қўқон-1912”га қарши кечган учрашувда ўз дарвозасини ишғол этиб юборди.
Киритилган умумий 21голдан 11таси биринчи бўлимда кузатилган бўлса, қолган 10таси иккинчи таймда юз берди.

ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШЛАР
Бўлиб ўтган учрашувлар чоғида ҳакамлар қўполлик кўрсатган ўйинчиларни ортиқча аяб ўтирмади. Қора кийим соҳиблари ўтказилган 6 баҳсда жами 31та сариқ карточка кўрсатишга қарор қилган. Бу ҳар бир ўйинга 5,16 тадан сариқ демакдир. Сариқ карточкаларнинг 11таси мезбон футболчилар манзили томон кўрсатилган бўлса, қолган 20та сариқ меҳмонлар ҳисобига ёзилган.

Сариқ карточкаларнинг 12таси биринчи таймда кузатилди. Қолган 19таси эса иккинчи таймда кўрсатилган.

Шунингдек бу турда четлатишлар ҳам бўлди. Унга кўра 2та ўйинчига қизил кўрсатилган. Булар – “НБУ-Осиё”нинг тажрибали ҳимоячиси Абдумажид Тоиров ва “Пахтакор-2” аъзоси Улуғбек Боқиевдир. Бу футболчилар энди бугунги ўйинни ўтказиб юборишга мажбур.

ТОМОШАБИНЛАР
1-турнинг 6та ўйинига ҳаммаси бўлиб 12000 нафар ишқибоз ташриф буюрган. Бу ҳар бир учрашувга ўртача 2000тадан мухлис демакдир.

ПФЛ сайтида чиққан учрашувлар қайдномасига эътибор қаратадиган бўлсак, унда “Қўқон-1912”нинг мухлислар ташрифи борасида рекорд ўрнатганини кўришимиз мумкин. Сабаби Қўқонда кечган баҳсга 71157 томошабин киргани ёзиб ўтилган. Шахсан биз бунгача олий ва биринчи лига тизимидаги ўйинларга шунча миқдорда ишқибоз кирганини эслай олмаймиз. Балки бу учрашув назоратчи ҳаками Андрей Тамбовцевнинг ёки ПФЛнинг бошқа ишчи ходимларининг техник хатосидир.

Мухлислар ташрифи кимда қандай?
«Қўқон-1912» – «Чуст-Пахтакор» – 2:0 (0:0). 7157 томошабин.
«Ўз-Донг-Жу» – «Локомотив-БФК» – 1:2 (0:1). 1013 томошабин.
«Бунёдкор-2» – «Оқ-тепа» – 1:2 (0:2). 87 томошабин.
«Обод» – «НБУ-Осиё» – 3:2 (1:2). 103 томошабин.
«Хотира-79» (Уйчи) – «Истиқлол» (Тошкент) – 3:1. 2815 томошабин.
«Косонсой» (Косонсой) – «Пахтакор-2» (Тошкент) – 4:0. 825 томошабин.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика