Latest news

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  7 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  9 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  12 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  8 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  6 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Биринчи лига. Мавсумнинг энг яхши дарвозабони: Элдор Тожибоев! News

Биринчи лига. Мавсумнинг энг яхши дарвозабони: Элдор Тожибоев!

Поёнига етган биринчи лига ўйинларини мавсум мобайнида сайтимиз орқали ҳар бир турини онлайн тарзда ёритиб боришга уриндик.
Буни қанчалик амалладик, муносиб баҳони ўқувчилар беришади. Лекин ҳар бир клуб расмийларидан бунинг учун алоҳида миннатдорчилик эшитиб келдик.

Ортда қолган мавсум-2014да биринчи лига учрашувларини сайтимизда ёритиб борилишида асосий ишни бажарган  4 нафар ходимимиз турли номинациялар бўйича энг яхшиларни аниқлади.

Хусусан жорий мавсумнинг энг яхши дарвозабони деб Элдор Тожибоев топилди. Эътиборлиси ушбу номинацияда ҳам “Шўртан” аъзоси ғолиб бўлди. Чиндан ҳам Тожибоев мавсумни юқори савияда ўтказди. Деярли барча учрашувда мураббийлар унга ишонч билдиргани ҳам сўзимизни тасдиқласа ажаб эмас. 28 ёшли посбон билан суҳбатлашганимизда жорий мавсум биринчи лигада ўйнаб, келаси бу орқали олий лигага қайтмоқчи эканлигини, муҳими ўйин амалиёти бўлишини таъкидлаб ўтганди. Ажаб эмаски, Элдор келаси йил ҳам элитада “Шўртан”нинг биринчи рақамли посбонига айланса.

Энг яхши дарвозабон:
Элдор Тожибоев (“Шўртан”) - 20
Андрей Бакланов (“Қўқон-1912”) - 14
Бекзод Омонуллаев (“Обод”) - 11  
Ҳусан Олимжонов (“Машъал-2”) - 11
Асилбек Омонов (“Оқ-тепа”) - 4
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика