Latest news

18:18"Наполи" — "Фиорентина". Таркиблар маълум  0 17:54"Челси" — "Лестер" ва "Тоттенхэм" — "Борнмут" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 17:46ЎФА Тиббий қўмитаси Суперлиганинг 12 футболчиси даволаниши лозимлигини қайд этди  2 17:26Суперлига. "Хоразм" - "Шўртан" (матнли трансляция)  9 17:23ҚПЛ. "Турон" меҳмонда "Актобе"га имкониятни бой берди, меҳмонлар сафида уч нафар ўзбекистонлик ўйинчи асосий таркибда тушди  1 17:00"Хетафе" — "Атлетико". Альварес ва Гризманн асосий таркибда  1 16:37МЮ Зиркзеедан мамнун ва уни ёзда сотмоқчи эмас. Ҳужумчи 41 ўйинда 6+2 қайд этди  3 16:05Итсуки Урата: "Нефтчи" билан ўйин энди тарих, биз навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлаймиз"  0 15:55"Ливерпуль" Нуньесга ўринбосар бўладиган футболчи учун 50 млн евро тўлашга тайёр  0 15:25Тошкентда "Бунёдкор" ва "Нефтчи" ўртасида тўртта тўп киритилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:21Зоран Марушич: "Насаф"даги чемпионликни "Нефтчи" билан такрорлашни истайман"  3 15:13ЎзПФЛ наманганлик футбол мухлисларига мурожаат қилди  35 15:01Одил Ҳамробеков: "Бунёдкор" қайси ўринни эгаллайди? Жадвалга кузда қараймиз"  0 14:40Эшитдик-да! Тез орада Ўзбекистон Суперлигаси ўйинлари 10 та камерада тасвирга олинади  15 14:31Кими Мерк янги клуби билан шартнома имзолади  0

Биринчи лига. Ҳозирча чакки кўринмаётган “Обод” ҳақида News

Биринчи лига. Ҳозирча чакки кўринмаётган “Обод” ҳақида

Бу йил биринчи лигада дебют мавсумини ўтказаётган Тошкентнинг “Обод” жамоаси ҳозирча чакки кўринмаяпти.
Хайрулла Абдиев ва Фарҳод Сафаров бошқарувидаги жамоа мавсум бошида ўз таркибини биринчи лига тоифасида тажрибали саналган ўйинчилар билан кучайтириб олганди.
Бу эса уларга қўл келмоқда, айниқса Расул Шуҳратов, Санжар Тўрақулов, Дониёр Усмонов сингари ўз вақтида “Бунёдкор” ёшлар жамоасида малака оширган футболчиларнинг фойдаси катта бўлаётганини алоҳида айтиб ўтишимиз жоиз.



Ҳар ҳолда “Обод”ни биринчи босқичда 3-ўринга кўтарилишини ўзи бўлмайди. Бу жамоа мавсумнинг биринчи қисмида ҳамма жамоадан очко олгани билан ҳам эътиборимизни тортди. Ҳаттоки олий лигага чиқиш учун курашаётган “Қўқон-1912” ва “Оқ-тепа” ҳам айнан “Обод”га қарши ўйинларда қимматли очколарни бой берди. Лиганинг доимий иштирокчиси “НБУ-Осиё”ни эса икки ўйинда ҳам мағлуб эта олган.

Бундан кўриниб турибдики, жамоада иш тўғри йўлга қўйилган. Дастлабки мавсумнинг ўзига буни ижобий натижа деб баҳоладик.



Кўрамиз, иккинчи босқичда ҳам “Обод” ўзини кўрсата олармикин?

Тошкентликлар ўтказилган 22та ўйинда рақиблари дарвозасини 37 бор аниқ нишонга ола билди. Жамоа сафида энг кўп гол урган футболчи эса Расул Шуҳратов бўлди. 22 ёшли ҳужумчи ўз ҳисобига 9та гол ёздириб қўйишга эришди.
Биринчи босқичда “Обод” дарвозасини қўриқлаган Бекзод Омонуллаев билан Виктор Мочалов ўз дарвозаларидан 27 маротаба тўп олиб чиқишга мажбур бўлган.

Ким қанча гол урди?

Футболчи

Гол

Пен.

Расул Шуҳратов

9

(3)

Санжар Тўрақулов

7

(2)

Дониёр Ҳасанов

3

Бахтиёр Қосимов

2

Ғайрат Умиров

2

Жавлон Искандаров

2

Умид Боқиев

2

Шерзод Жалилов

2

(1)

Билол Тошмирзаев

1

Дилшод Умархонов

1

Карим Нурматов

1

Линар Абдурафиков

1

Мирзоҳид Мирсаидов

1

Умид Матмусаев

1




Қуйида жамоанинг биринчи босқичда қайд этган натижаси билан батафсил танишиш имкониятига эга бўласиз.

Ўйинлар

22

Голлар

37

Уйда

20 (54,05%)

Сафарда

17 (45,95%)

Ўтказиб юборилган голлар

27

Уйда

9 (33,33%)

Сафарда

18 (66,67%)

Ўртача урилган голлар

1,68

Ўртача ўтказиб юборилган голлар

1,23

Уйдаги очколар

25/33 (75,76 %)

Сафардаги тўпланган очколар

17/33 (51,52 %)

Энг йирик ғалаба

4:1 – “Истиқлол”, “УзДонгЖу”

Энг йирик мағлубият

0:4 – “Пахтакор-2”

Гол ўтказмаган ўйинлар

7 (31,82%)

Гол ура олмаган ўйинлар

5 (22,73%)

Иродали ғалаба

3

Иродали дуранг

0

Иродасиз мағлубият

1

Иродасиз дуранг

2

Йирик ғалаба

3

Йирик мағлубият

1

Автогол (урилган/ўтказиб юборилган)

2/0

Огоҳлантириш (ўртача)

45 (2,05)

Четлатиш (ўртача) – Тўғридан-тўғри/2СК

4 (0,18) - 3/1

Мухлислар (жами/ўртача)

17565/798



Исломбек РУСТАМБЕКОВ тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика