Latest news

08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  0 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  3 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  13 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  1 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  2 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  7 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  4 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  16 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  5 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9

Биринчи лига. “Цементчи” – “Ғаллакор”. Превью News

Биринчи лига. “Цементчи” – “Ғаллакор”. Превью

“Цементчи" навбатдаги 10-тур учрашувини Қувасойда Жиззахнинг "Ғаллакор" жамоасига қарши ўтказади.

Жамоамиз  “Цементчи" навбатдаги 10-тур учрашувини Қувасойда Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманининг  "Ғаллакор"  жамоасига қарши ўтказади. Бўлажак рақибларимиз "Ғаллакор" жамоаси  2003 йилда ташкил топган ва 2012 йилгача турли номлар билан Ўзбекистон биринчилиги мусобақаларида иштирок этиб келган. 

•  2003 - 2008  йилларда “Ғаллакор”

•  2009 - 2010 йилларда  “Динамо-Ғаллакор”

•  2011- 2013 йиллар “Ғаллакор-Автомобилчи” 

•  2016 йилдан яна “Ғаллакор -Барса”

“Ғаллакор -Барса” жамоаси ушбу мавсум аввалида яна биринчи лига мусобақаларида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди. Баҳсларга астойдил киришган ғаллаоролликлар ушбу мавсумда муносиб иштирок этишни мақсад қилган кўринади. Ўтказилган 8та учрашувдан 4тасида очко олишга эришгани ҳар қалай дебютант жамоа учун ёмон натижа эмас. 

Жамоа шу кунгача 8та учрашувда майдонга тушиб 4та мағлубият 2та дурранг ва 2 бор ғалаба қозониб 8 очко жамғарган холда мусобақа жадвалининг 12-поғонасини эгаллаб турибди.  Ғаллаоролликлар ўтган учрашувларда рақиблар дарвозасини  7 бор ишғол этиб, ўз дарвозаларидан 11та тўп олиб чиқган.

1-тур “Ғаллакор”  – “Андижон” 1-1

2-тур “Ғаллакор” – “Истиқлол” 0-1

3-тур “Янгиер” – “Ғаллакор” 1-1

4-тур “НБУ Осиё” – “Ғаллакор” 3-0

5-тур “Зомин” – “Ғаллакор” 2-0

7-тур «Ғаллаорол» - «Локомотив-БФК» 1-0

8-тур «Ғаллаорол» - “Хотира-79” 4-1

9-тур “Уздонгжу” – “Ғаллакор” 2-0 

Жамоамиз бугун марказий "Цементчи" ўйингохида Жиззахнинг "Ғаллакор" жамоасига қарши баҳс олиб боради.

2017 йил 15-май. Биринчи лига  10-тур

«Цементчи» (Қувасой) – «Ғаллакор» (Ғаллаорол)

Ҳакамлар: С. Абдурахмонов (Тошкент), Х.Набиев (Тошкент), С.Нишонбоев(Тошкент),  

Назоратчи: Ш.Бозоров (Наманган).

Ушбу баҳсда жамоамизга омад тилаймиз!


"Цементчи" матбуот котиби Зухриддин Абдуллажонов.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика