Latest news

23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:30АПЛ. Лондон дербисида "Тоттенхэм" ва "Челси" ўзаро куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  2 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  7 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  8 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  11 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  5 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  37 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  7 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  1

Биринчи лига. 8-турда кимнинг имконияти қандай? News

Биринчи лига. 8-турда кимнинг имконияти қандай?

Маълумки бугун иккинчи босқичнинг 8-туридан ўрин олган 5та ўйин бўлиб ўтади. Бўлажак учрашувлар олдидан кимнинг имкониятини қандай баҳолайсиз?
Кеча турнинг икки баҳси бўлиб ўтди. “Аланга” – “Оқ-тепа” баҳсида тошкентликлар 2:1 ҳисобида зафар қучди. Айтиш лозимки, косонликлар кетма-кет икки ўйинда ўз майдонида мағлуб бўлди. Ёдингизда бўлса, “НБУ-Осиё” ҳам ўтган турда “Аланга”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди.

8-турнинг яна бир ўйини Самарқандда кечди. “Шердор” ўз майдонида  “НБУ-Осиё”ни қабул қилиб ғалаба қозонди, 2:1.

Сайтимиз орқали хабар берганимиздек, турнинг битта ўйини бошқа кунга қолдирилган. Яъни “Орол” – “Истиқлол” учрашуви бошқа куни ўтказилади.  Лекин ПФЛ бу борада хозирча расмий хабар бермади.

Бугунги ўйинлар ҳақида тўхталиб ўтамиз.
16:00. “Зомин” – “Қўқон-1912”. 40х60
Ўтган турда мағлубиятга учраган “Зомин”ни бугун ҳам жиддий ўйин кутиб турибди. Олий лигага чиқишни кўзлаётган “Қўқон-1912”дан мухлислари фақат ғалаба кутишмоқда. Лекин бу жамоага ҳам осон бўлмаслиги турган гап. Боиси зоминликлардан ҳар нарса кутиш мумкин. Рустам Абдуллаев жамоаси ўтган турда “Ғаллакор-Автомобильчи”ни аранг кичик ҳисобда мағлуб этганди. “Зомин” бугун ўз мухлислари қаршисида очко йўқотмаслик учун борини беради деб таҳмин қиламиз.
 
16:30. “Хоразм” – “Пахтакор-2”. 60х40
Бу икки жамоани бугунги кунда кайфияти юқори дея олмаймиз. Урганчликлар ўтган турда ўз майдонида дуранг қайд этган бўлса, “Пахтакор-2” “Орол” йирик ҳисобда мағлуб бўлган. Демак, бугун ҳар икки жамоа ҳам очко йўқотмасликка уринади. Таркиб борасида мезбонлар кучлироқ кўринсада, лекин ўйин бўйича ёш “пахтакорчилар” ҳам қолишмайди. Нўъмон Ҳасанов жамоаси иложи борича Урганчдан камида дуранг билан қайтишга ҳаракат қилади деб таҳмин қиламиз.

16:30. “Машъал-2” – “УзДонгЖу”. 50х50.
Турнинг марказий ўйинларидан бири десак муболаға бўлмас. Ғалабага бўлган имкониятларини тенг баҳоладик. Ҳар икки жамоа таркиби ҳам маҳаллий ёшлардан ташкил топган. “Машъал-2” ўз майдонида осонликча рақибига очко улашадиган жамоа эмаслигини барча яхши билади. Андижонликлар эса ўтган турдаги мағлубиятдан кейин, тўғри хулоса чиқариб олган бўлса ажаб эмас. Қолганини ўйин кўрсатади.  
 
16:45. “Ғаллакор-Автомобилчи” – “Обод”. 40х60.
“Ғаллакор-Автомобильчи” гарчи ўз майдонида ўйнасада, меҳмонларнинг имконияти бироз юқори кўринмоқда. Чунки ғаллаоролликларнинг бугунги рақиби “Обод” мавсумни ижобий ўтказмоқда. Ўтган турда бу Тошкент жамоаси “Зомин”ни ҳам мағлуб этиб қайтганди. Бугун ҳам Хайрулла Абдиев шогирдлари шубҳасиз уч очко олишга уринишади. Лекин мезбонлар ҳам ўз мухлислари қаршисида осонликча таслим бўлмаса керак.
 
17:00. “Шўртан” – “Хотира-79”. 80х20
Бу ўйинда мезбонларнинг катта устунлигини таҳмин қилдик. Чунки “Хотира-79” бугунги кунда у қадар кучли эмасдек туюлмоқда. Шу боис Мухтор Қурбонов бугун захирада ўтирган ёшларни майдонга тушириб, уларга имконият берса ҳам ажабланмаймиз.
 

Исломбек Рустамбеков.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика