Latest news

01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  1 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  0 00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  2 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  0 23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  0 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  0 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  2 22:31"Реал" 2025 йилда Трент ва Дэвис билан текинга шартнома имзолаш устида ишламоқда  4 22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  0 21:23"Челси" "Реал" посбони билан шартнома имзоламайди  5 20:56Сержи Роберто "Аякс"га ўтиши мумкин. У "Барса"дан эркин агент мақомида кетади  0 20:31МЮ 25 млн евро эвазига Мазрауининг ўтиши борасида "Бавария" билан келишувга эришди  1 20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  0 19:32"Тоттенхэм" кореялик ўйинчини трансфер қилди  3 19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  14

Биринчи лига, 6-тур статистикаси News

Биринчи лига, 6-тур статистикаси

7 ва 9 сентябрь кунлари биринчи лиганинг иккинчи босқич, 6-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Бугун эса навбатдаги турга старт берилади.
Одатдагидек, тур олдидан ортда қолган ўйинлар борасида статистик мақоламизни ҳукмингизга ҳавола этамиз.

“ХОРАЗМ” САФАРДА ДАРВОЗАБОНСИЗ ҚОЛИБ, ДУРАНГ ЎЙНАДИ ЁХУД “ҒАЛЛАКОР-АВТОМОБИЛЧИ” ЯНА 7ТА ГОЛ ЎТКАЗИБ ЮБОРДИ
Бу сафарги тур ўйинлари ҳам мухлисларга бир қатор кутилмаган натижаларни тақдим этди. Хусусан водийда дарвозабонлар билан боғлиқ муаммога дуч келган “Хоразм” 7 сентябрь куни “Хотира-79” билан баҳсни дарвозабонсиз ўтказди. Тўғри, шу куни посбон сифатида Илёс Хайров ўйнади. Лекин бу футболчини биз илгари асосан ярим ҳимоя чизиғида ўйнаганини кўрганмиз. Ортда қолган турда футболчи ўзини янги амплуада синаб кўрди. Натижа чакки бўлмади. Урганчликлар Уйчидан дуранг билан қайтди. Ваҳоланки меҳмонлар шу куни ғалаба қозонишга жуда яқин турганди. Бироқ 90+1 ва 90+2-дақиқаларда ўтказиб юборилган голлар якунда ўйинни дуранг 3:3 ҳисоби билан тугашини таъминлади.

Нўъмон Ҳасанов бошқарувига ўтган “Пахтакор-2” ўткан турда йирик ҳисобда ғалаба қозониб, бу сафар ўз майдонида дурангга имзо чекди. Бу сафарги рақиб “Зомин” эди. Спартак Муртазов жамоасида ҳам билишимизча молиявий муаммолар юзага келган. Шу боис жамоанинг шашти бироз пасайгандек. Лекин шунга қарамай зоминликлар рақибларига осонликча таслим бўлмаяпти ва ҳар бир ўйинда имкон қадар жиддий курашмоқда.

Ўтган турда 7та гол ўтказиб юборган “Ғаллакор-Автомобилчи” бу сафар ҳам ўзи учун қора бўлган анънани давом эттирди. Тошкентда “Истиқлол” меҳмони бўлган жамоа бу сафар аянчли мағлубиятга уради. Мезбонлар эса рақиб хатоларидан муносиб равишда фойдаланиб қолди.
Турнинг марказий учрашуви Андижонда кечди. “УзДонгЖу” ўз майдонида “Орол”ни қабул қилди. Нукусликлар гарчи шу куни меҳмон сифатида ўйнаган бўлса-да, рақибидан сира қолишмади ва кўплаб ҳавфли вазиятларни содир этди.

Лекин таркиби асосан ёшлардан ташкил топган “бўёқчилар” ҳам мухлислари қаршисида ўйнаётганини унутмаган холда, ғалаба илинжида ҳаракат қилди. Ўйин охирлаб бораётганида ҳар иккала жамоанинг ҳам уюштирган ҳужумлари ҳавфли тус ола бошлади. 90+4-дақиқага келиб эса, Абдурасул Комилов аниқ зарбаси билан “Орол” дарвозасини ишғол этди. Бу пайтда стадион ларзага келди ва ўйин марказдан бошлангач, якунига етди. Неъматулла Қутибоев аламли мағлубиятдан асабларини жиловлай олмади ва учрашувдан сўнг айрим шогирдларига қаттиқ дакки бериш билан бир қаторда уларни шунга монанд “сийлади”. Лекин нукусликларнинг ўйини шахсан ўзимизда илиқ таассурот қолдирди ва бежизга жамоа юқори ўринлар учун курашмаётганига амин бўлдик.

“Обод” – “Аланга” баҳси ҳам драматик тарзда кечди деса бўлади. Учрашувда дастлаб косонликлар ҳисобни очишга эришди ва биринчи бўлимдан сўнг ғалаба меҳмонлар томонидан бўлди. Кейинчалик тошкентлик футболчилар ҳисобни тенглаштирди ва орадан кўп ўтмай ҳисобда олдинга ҳам чиқиб олди. “Аланга” ҳам сафардан қуруқ қайтишни истамади эътиборини ҳужумга қаратди. Бу эса 90+3-дақиқага келиб ўз самарасини берди. Суҳроб Исматов ушбу дақиқада гол киритиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

Ўз майдонида “Шердор”ни қабул қилган “Қўқон-1912” йирик ҳисобда ғалаба қозониб, мухлисларини қувонтирди. Давралар орлиғида “Локомотив”дан келиб қўшилган Дониёр Усмонов ҳар бир ўйинда гол уриб, қўқонликларнинг ёқимтойига айланиб бормоқда.

Тошкентнинг “Оқ-тепа” жамоаси бу сафар “Машъал-2” билан куч синашди. Якунда мезбонлар томонидан киритилган ягона гол учрашув тақдирини ҳал этди.

Турнинг сўнгги ўйини “НБУ-Осиё” – “Шўртан” баҳсига бўлган қизиқиш ҳам юқори эди. Боиси ғузорликлар устози Мухтор Қурбонов ўтган йили айнан “банкирлар” жамоасини бошқарганди. Шунингдек бу йил Тошкент жамоасдан “Шўртан” сафига бир қатор футболчилар кўчиб ўтганди. Қолаверса ўйинда кураш кечиши кутилганди. Лекин ғузорликлар йирик ҳисобда ғалабани расмийлаштирди.

6-ТУР
 7 сентябрь (якшанба)
“Истиқлол” – “Ғаллакор-Автомобилчи” 7:2
“Пахтакор-2” – “Зомин” 1:1
“УзДонгЖу” – “Орол” 1:0
“Хотира-79” – “Хоразм” 3:3
“Обод” – “Аланга” 2:2
“Қўқон-1912” – “Шердор” 4:0
9 сентябрь (сешанба)
“Оқ-тепа” – “Машъал-2” 1:0
“НБУ-Осиё” – “Шўртан” 0:3

ГОЛЛАР
* 6-турнинг бўлиб ўтган 8та ўйинида жами 30та гол киритилди.
* Бу ҳар бир баҳсга ўртача 3,75дан гол демакдир.
* Киритилган голларнинг 19таси мезбонлар ҳисобига ёзилган.
* Қолган 11та тўпни эса меҳмонлар киритган.
* Учрашувларнинг биринчи бўлимида жами 9та гол кузатилди.
* Иккинчи таймда эса яна 21та гол қайд этилди.
* Бундан кўриниб турибдики, иккинчи бўлим сермаҳсул ўтган.
* Турнинг энг тезкор голи 6-дақиқада урилди. “Пахтакор-2”нинг тўпурар ҳужумчиси Темур Толипов яна ўзини кўрсатди.
* Аксинча 6-турнинг энг сўнгги голи эса 90+3-дақиқада киритилган. “Шўртан” аъзоси Арайк Бобоев собиқ жамоаси бўлмиш “НБУ-Осиё” дарвозасини аниқ нишонга олди.
* Энг кўп гол урган жамоа “Истиқлол”, 7та!
* Ўз дарвозасидан энг кўп тўп ўтказиб юборган жамоа эса “Ғаллакор-А” бўлди.
* “УзДонгЖу”, “Қўқон-1912”, Шўртан” ҳамда “Оқ-тепа” гол ўтказиб юборган жамоалар бўлди.
* Мазкур турда дублга эришган ягона футболчи Хайрулла Жакбаров бўлди. “Истиқлол” футболчиси “Ғаллакор-А”га қарши баҳсда икки бор рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди.
* Шунингдек бир ўйинда 4та гол урган футболчи ҳам “Истиқлол” вакилидир. Шохруз Норхонов 6-турда рақиб дарвозасини 4 маротаба аниқ нишонга ола билди ва ўз ҳисобига покер ёздириб қўйди.
   
ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ
* Бўлиб ўтган ўйинларда ҳакамлар жами 33 нафар футболчини сариқ карточка билан “сийлади”.
* Ҳар бир ўйинга ўртача миқдорда 4,125 тадан огоҳлантириш демакдир.
* Мезбонларнинг 14 нафар ўйинчиси огоҳлантирилган.
* Қолган 19та сариқ карточка эса меҳмон жамоа вакилларига кўрсатилган.
* Ушбу турда энг кўп огоҳлантирилган жамоа “Аланга” бўлди. Косонлик футболчиларнинг 5 нафарига “Обод” билан ўйинда сариқ карточка кўрсатилган.
* Айнан мазкур учрашувда энг кўп сариқ карточка қайд этилди. Бош ҳакам Аҳмаджон Эргашев шу куни 8ата ўйинчига сариқ карточка кўрсатди.
* Аксинча бу борада “Ғаллакор-А” билан “Оқ-тепа” бошқаларга намуна бўлди. Бу жамоаларнинг бирорта футболчисига ҳам сариқ карточка кўрсатилмаган.
* Мазкур турда 2 нафар ўйинчи қизил карточка олиб, майдонни барвақт тарк этишга мажбур бўлди. “Истиқлол” вакили Дониёр Ҳасанов ва “НБУ-Осиё” аъзоси Сарвар Сафаров ҳакам томонидан иккинчи сариқ карточкага лойиқ топилди ва ўз-ўзидан қизил карточка олиб, майдонна эрта тарк этишга мажбур бўлди. Энди бу футболчилар навбатдаги турда жамоасига ёрдам бера олмайди.
 
МУХЛИСЛАР
Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
«Пахтакор-2»  – «Зомин»  – 1:1. 53 томошабин.
«Истиқлол» – «Ғаллакор-Автомобилчи» – 7:2. 51 томошабин.
«УзДонгЖу» – «Орол» – 1:0. 159 томошабин.
«Хотира-79» – «Хоразм» – 3:3. 621 томошабин.
«Обод» – «Аланга» – 2:2. 153 томошабин.
«Қўқон-1912» – «Шердор» – 4:0. 4535 томошабин.
«Оқ-тепа»  – «Машъал-2»  – 1:0. 101 томошабин.
«НБУ-Осиё» – «Шўртан» – 0:3. 57 томошабин.

ТУРНИР ЖАДВАЛИ

#ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НОчк
1Шўртан20171262 - 105252
2Қўқон-191220142443 - 192444
3Оқ-тепа20123545 - 301539
4Обод20112734 - 26835
5УзДонгЖу20111830 - 25534
6НБУ-Осиё2094738 - 31731
7Зомин2086630 - 22830
8Машъал-22083915 - 28-1327
9Пахтакор-22074937 - 39-225
10Орол2074919 - 23-425
11Аланга2074926 - 35-925
12Хоразм2066824 - 29-524
13Хотира-7920551025 - 35-1020
14Шердор20541113 - 36-2319
15Истиқлол20601442 - 54-1218
16Ғаллакор Автомобилчи20131620 - 61-416


7-ТУРДА УЧРАШАДИЛАР
 14 сентябрь (якшанба)
“Шердор” – “Оқ-тепа”
“Аланга” – “НБУ-Осиё”
15 сентябрь (душанба)
“Хоразм” – “Истиқлол”
“Орол” – “Пахтакор-2”
“Шўртан” – “УзДонгЖу”
“Машъал-2” – “Хотира-79”
“Зомин” – “Обод”
“Ғаллакор-Автомобилчи” – “Қўқон-1912”


Исломбек Рустамбеков тайёрлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика