Latest news

01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  1 00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  3 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  1 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  0 23:11"Арсенал" ҳужумчи борасида яна Италия клубига мурожаат қилди  1 22:44Мбаппе Франция клубининг бошқарув акциялари пакетини сотиб олади  0 21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  4 21:35"Арсенал" 45 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  2 21:23Клейди Даци - ОКМК футболчиси  5 21:14"Фулхэм" 34 млн. фунт эвазига "Арсенал" футболчисини сотиб олади  1 20:45"Барселона" футболчиси "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  1 20:14Абдураимов "Нефтчи"га ўтди  2 20:00"BMW" Мбаппега машина совға қилди, лекин...  4 19:39ЎФА Остон Ўрунов ўрнига бошқа футболчини жалб этиш бўйича сўров юборди  42 19:36"Кейлор Навас — "Монца" футболчиси!"  4

Биринчи лига. 10-тур статистикаси News

Биринчи лига. 10-тур статистикаси

Ўтган ҳафта биринчи лиганинг 10-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Бугун эса навбатдаги турга старт берилади.
Одатимизга кўра, ортда қолган учрашувларнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.

СЕНСАЦИЯ КУЗАТИЛМАДИ
Мазкур турда режадагидек, 8та учрашув бўлиб ўтди. Ўйинлар уч кунда бўлди. 10-турнинг 4та баҳсида мезбонлар зафар қучган бўлса, қолган яна 4та ўйинда меҳмонлар муваффақият қозонган. Эътиборлиси дуранг қайд этилмади.
“Истиқлол” ўз майдонида “Хоразм”ни қабул қилиб тайёр ғалабани қўлдан бой берди. Гарчи учрашувда дастлаб ҳисобни тошкентликлар очишга эришган бўлсада, кейинчалик меҳмонлар 2та тўп киритиб ғалабани ўз томонларига оғдириб олишди. Шу тариқа Вали Султонов жамоаси сафардан муҳим уч очко билан қайтди.
“Пахтакор-2” эса “Орол”ни қабул қилди. Пенальтидан киритилган ягона гол учрашув тақдирини ҳал қилди.
“УзДонгЖу”ни бу турда ўзига хос имтиҳон кутиб турганди. Сабаби андижонликлар ўз майдонида турнир пешқадами “Шўртан”ни қабул қилди. “Бўёқчилар”нинг ҳақиқий кучи мазкур ўйинда билинади деган таҳмин йўқ эмасди. Мухтор Қурбонов бошқарувидаги ғузорликлар Клишин ва Муҳаммаджонов томонидан киритилган голлар эвазига ғалаба қозонди.

“Хотира-79” ҳамон ўз мухлисларини ранжитишда давом этмоқда. Уйчиликлар бу сафар “Машъал-2”ни қабул қилиб, рақибга имкониятни бой берди. Дилшод Андаев бошчилигидаги муборакликлар водийдаги иккита ўйинда жами 3 очко жамғарди. Айтиш лозимки, “газчилар” сафида дарвозабон Хусан Олимжонов жуда илиқ таассурот қолдирди. Олдинги турда “УзДонгЖу” билан баҳсда жамоасини бир нечта муқаррар голлардан сақлаб қолган Олимжонов “Хотира-79”га учрашувда пенальтини қайтаришга эришган.

Йирик ҳисобда мағлубиятга учрашда давом этаётган “Ғаллакор-Автомобильчи” 10-турда Қўқонга ташриф буюрди. Мезбонлар шу куни жами 6та гол киритган. Шундан биттаси ғаллаоролликлар ҳисобига ёзилди.

Тошкентнинг “Обод” жамоаси рақибларини ортиқча аяб ўтирмаяпти. Хайрулла Абдиев илк мавсумдаёқ курашчан жамоа шакллантира олди. Чунки “Обод” дебютант бўлишига қарамай, ўзидан яхши таассурот қолдирмоқда. “Зомин”ни қабул қилган тошкентликлар рақиб дарвозасига жавобсиз нақд 4та тўп киритиб, йирик ҳисобдаги ғалабани расмийлаштирди.

Олий лигага чиқиш борасида имконияти пасайиб бораётган “Оқ-тепа” якшанба куни “Шердор”ни меҳмон қилди. Фурқат Эсонбоев шогирдлари самарқандликлар дарвозасига 6та тўп киритиб, йирик ҳисобда ғалабага эришди. 

“Банкирлар” ажаблантиришда давом этмоқда. Равшан Бозоров жамоаси бу сафар “Аланга”ни қабул қилди. Учрашувда Акбар Исматуллаевнинг киритган ягона голи косонликларга уч очко келтирди.  

10-тур. 27 сентябрь (шанба)
“Истиқлол” – “Хоразм” 1:2.
“Пахтакор-2” – “Орол” 1:0.
“УзДонгЖу” – “Шўртан” 0:2.
“Хотира-79” – “Машъал-2” 2:3.
“Қўқон-1912” – “Ғаллакор-Автомобилчи” 5:1.
28 сентябрь (якшанба)
“Обод” – “Зомин” 4:0.
29 сентябрь (душанба)
“Оқ-тепа” – “Шердор” 6:0.
“НБУ-Осиё” – “Аланга” 0:1.

ГОЛЛАР
* Мазкур турда киритилган умумий голлари сони 28тани ташкил этди.
* Бу ҳар бир ўйинга ўртача 3,5тадан гол демакдир.
* Турнинг энг тезкор голи 7-дақиқада Шохруз Норхонов (“Истиқлол”) томонидан киритилди.
* Аксинча турнинг энг сўнгги дақиқада урилган голи 90+3-дақиқага тўғри келди. “Оқ-тепа” ҳимоячиси Мақсуд Ҳайитов ушбу дақиқада “Шердор” дарвозасини ишғол этди.
* Мезбон жамоалар томонидан киритилган голлар миқдори 19та.
* Меҳмонлар эса 9та гол урган.
* Биринчи бўлимда 12та тўп киритилган.
* Иккинчи таймда эса яна 16та гол урилган. Бундан кўриниб турибдики, учрашувларнинг иккинчи бўлими нисбатан сермаҳсул ўтган.
* Энг кўп гол урган жамоа “Оқ-тепа” бўлди, 6та!
* Аксинча ўз дарвозасидан энг кўп гол ўтказиб юборган жамоа эса “Шердор”.
* “Пахтакор-2”, “Шўртан”, “Аланга”, “Обод” ва “Оқ-тепа” ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.
* 5та пенальти! Шундан 3таси аниқ тепилган. Темур Толипов (“Пахтакор-2”), Дониёр Усмонов (“Қўқон-1912”) ва Зокир Мирзааҳмедов (“Оқ-тепа”) бу борада нуқтадан адашмаган. Шаҳбоз Жумабоев (“УзДонгЖу”) билан Абдураззоқ Жўраев (“Хотира-79”) эса 11 метрлик нуқтадан самарали фойдалана олмади.  
* 1та автогол. “Қўқон-1912” ҳимоячиси Ҳасанбой Эргашев жамоасининг “Ғаллакор-Автомобильчи”га кечган ўйинида кутилмаганда ўз дарвозасига тўп киритиб юборган.
* 3та дубль! Шокир Юлдашев (“Машъал-2”), Дониёр Усмонов (“Қўқон-1912”) ҳамда Берумий Абдунабиев (“Оқ-тепа”) ушбу турда ўз ҳисобига иккитадан гол ёздириб қўйишга эришди.

ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ
* Ушбу турнинг бўлиб ўтган 8та ўйинида ҳакамлар жами 37та сариқ карточка ишлатган!
* Ҳар бир учрашувга ўртача 4,6тадан огоҳлантириш демакдир.
* Биринчи бўлимда кўрсатилган сариқ карточкалар сони 10тани ташкил этди.\
* Ўйинларнинг иккинчи таймида эса яна 27та футболчи огоҳлантирилди.
* Бундан кўриниб турибдики, ўйинларнинг иккинчи бўлими кескин курашлар остида ўтган.
* Мезбон жамоа футболчиларининг 17таси сариқ карточка билан огоҳлантирилган.
* Қолган 20та сариқ карточка меҳмон жамоа ўйинчиларига кўрсатилган.
* “Хотира-79” ва “Аланга” жамоаси футболчилари бу турда бирорта ҳам сариқ карточка олмасдан, бу борада бошқаларга намуна бўлишди.
* “Орол” билан “Машъал-2” эса 4тадан сариқ карточка ишлаб олиб, нисбатан энг кўп огоҳлантирилган жамоалар бўлишди.
* “Истиқлол” – “Хоразм” ва “Обод” – “Зомин” баҳсида нисбатан энг кўп сариқ карточка кўрсатилган. 6тадан!
* 4та четлатиш!
* Мазкур турда ҳакамлар 4 нафар ўйинчини барвақт майдонни тарк этишга мажбур қилди. * Биринчи бўлимда “УзДонгЖу” аъзоси Улуғбек Усмонов четлатилган бўлса, ўйинларнинг иккинчи таймида Улуғбек Қутибоев (“Орол”), Азиз Маликов (“Ғаллакор-А”) ва Жаҳонгир Қурбонов (“Шердор”) ҳам қизил карточка билан “сийланган”.
* Эътиборлиси қизил карточкаларнинг 3таси меҳмон жамоа ўйинчиларига кўрсатилган.
* Шунингдек майдондан четлатилган футболчиларнинг жамоалари бу турда мағлубиятша учраган!
   
МУХЛИСЛАР
* Бўлиб ўтган 8та ўйинга жами 5450 нафар мухлис ташриф буюрган.
* Албатта бу жуда ҳам ачинарлидир.
* Ҳар бир учрашувга ўртача 681тадан ишқибоз демакдир.
* Энг кўп томошабин яна “Қўқон-1912” уй баҳсига ташриф буюрган.
* Бу борада аксинча кўрсаткич, “Истиқлол”га тегишли.
* Афсуски Қўқондаги ўйинни ҳисобга олмаганда, қолган учрашувларга кирган ишқибозлар сони 300тага ҳам бормаган.
* Бу борада жуда кўп ва хўп ёзилди. Лекин амалда ижобий томонга ўзгариш сезилмади. Хулоса эса ўзингиздан...

Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
«Истиқлол»  – «Хоразм»  – 1:2. 57 томошабин.
«Пахтакор-2» – «Орол» – 1:0. 73 томошабин.
«УзДонгЖу» – «Шўртан»  – 0:2. 258 томошабин.
«Хотира-79»  – «Машъал-2» – 2:3. 215 томошабин.
«Қўқон-1912» – «Ғаллакор-Автомобильчи» – 5:1. 4532 томошабин.
«Обод» – «Зомин» – 4:0. 115 томошабин.
«Оқ-тепа» – «Шердор» – 6:0. 113 томошабин.
«НБУ-Осиё» – «Аланга» – 0:1. 87 томошабин.

#ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НОчк
1Шўртан24211276 - 146264
2Қўқон-191224182459 - 233656
3Оқ-тепа24154555 - 322349
4Обод24152748 - 291947
5УзДонгЖу241211135 - 33237
6НБУ-Осиё24114944 - 35937
7Машъал-2241131023 - 35-1236
8Орол24941127 - 26131
9Пахтакор-224941141 - 49-831
10Хоразм2487931 - 35-431
11Зомин24861031 - 35-430
12Аланга24841230 - 41-1128
13Шердор24651315 - 46-3123
14Истиқлол24711647 - 59-1222
15Хотира-7924551431 - 49-1820
16Ғаллакор Автомобилчи24132026 - 78-526


11-ТУРДА УЧРАШАДИЛАР
5 октябрь (якшанба)
“Ғаллакор-Автомобилчи” – “Истиқлол”
“Зомин” – “Пахтакор-2”
“Орол” – “УзДонгЖу”
“Хоразм” – “Хотира-79”
“Машъал-2” – “Оқ-тепа”
“Шўртан” – “НБУ-Осиё”

6 октябрь (душанба)

“Аланга” – “Обод
“Шердор” – “Қўқон-1912”

Исломбек Рустамбеков тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика