Latest news

11:57"Машъал" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 11:30Ибрагимович Мессининг жамоадошларини танқид қилди: "У ҳайкаллар билан ўйнамоқда"  8 10:40"Астон Вилла" бир қатор футболчилар билан хайрлашди  0 10:12Лионель Месси кежалаги борасида бир қарорга келди  16 09:55КЖЧ. "Ал Ҳилол" тўртта гол уриб, "Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборди  36 09:43ОКМК дарвозабони жамоани тарк этишга яқин  1 09:10"Ким қолишни истамаса, хайр!". "Интер" сардори Лаутаро ЖЧни тарк этганига муносабат билдирди  6 08:44Сенсация! "Ал Ҳилол" даҳшатли ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  96 08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  0 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  18 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  67 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  25 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  11 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  3 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  4

Биринчи давранинг якуний статистикаси News

Биринчи давранинг якуний статистикаси

Мана XXII миллий чемпионатимизнинг ярими ҳам ўтиб бўлди. Биз дастлабки давранинг статистикасини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
XXII миллий чемпионатимизда шу кунгача жами 91та ўйин ўтказилди.  Дарвозаларга  247та тўп киритилди (ўртача ҳар бир ўйинга 2,71тадан тўп тўғри келади).

«Бунёдкор», «Локомотив», «Насаф», «Металлург» ва «Бухоро» жамоалари ўз майдонларида мағлубиятга учрашмаган. Сафарда ғалаба қозона олмаган жамоа йўқ.

«Бунёдкор» ўз майдонида дарвозасидан энг кам тўп ўтказиб юборган – 1та. «Гулистон» эса ўз майдонида дарвозасидан энг кўп тўп ўтказиб юборган – 11та.

«Бунёдкор» сафар учрашувларида ҳам ўз дарвозасидан энг кам – 3та тўп ўтказиб юборган. «Сўғдиёна» сафар учрашувларида ўз дарвозасидан энг кўп – 22та тўп ўтказиб юборган.  
 
«Насаф» ўз майдонида энг кўп тўп киритган – 23та. «Динамо» ўз уйда энг кам 4та гол урган.

«Локомотив» сафар учрашувларида энг кўп тўп киритган – 13та. Учта клуб, «Пахтакор», «Гулистон» ва «Шўртан» эса сафар учрашувида энг кам тўп киритишган – 3тадан.

«Локомотив» ўз майдонида энг кўп очкони қўлга киритган – 21та. «Шўртан», «Навбаҳор» ва «Қизилқум» клублари эса ўз майдонида энг кам очко олишган – 7тадан.

«Қалдирғочлар» сафар учрашувларида энг кўп очкони қўлга киритишган – 15та. «Қизилқум» ва «Сўғдиёна» эса сафар учрашувларида умуман очко тўплай олишмаган.

Биринчи даврада киритилган  247та голдан 159таси (64,37%) мезбонлар, 88таси (35,63%) меҳмонлар ҳисобига ёзилди.   

Бўлиб ўтган 91 учрашувнинг 58тасида (63,74%) майдон эгалари, 20тасида (21,98%) меҳмонлар зафар қучишган.  13та ўйинда (14,29%) эса томонлар муроса кўчасини танлаганлар.

13та тур давомида футболчилар жами 319 бор сариқ карточка билан жазоландилар (ўртача ҳар бир ўйинга 3,51тадан карточка тўғри келади). 12та футболчи эса майдондан четлатилди (ўртача ҳар бир ўйинга 0,13тадан четлатиш тўғри келади).

Учрашув ҳакамлари 25 марта 11 метрлик белгини кўрсатишди. 22 ҳолатда (88 фоиз) тўп дарвозага киритилди. 3 вазиятда эса тўп дарвозага “киришни” хоҳламаган. Пенальтини голга айлантира олмаганлар рўйхати: Сухроб Бердиев “Сўғдиёна”, Фарҳод Тожиев “Локомотив” ва Андрей Власичев “Қизилқум”.

Биринчи даврада икки нафар дарвозабон пенальтиларни қайтаришга эришишган. “Гулистон” посбони Илҳом Жуманов Фарҳод Тожиевнинг зарбасини ушлаб олган бўлса, “Динамо” дарвозабони Андрей Мельничук Андрей Власичевнинг зарбасини бартараф этишга эришди. Александр Меленчук (“Сўғдиёна”) дарвозасига 3 марта пенальти белгиланди, уларнинг барчаси голга айланди.

XXII миллий чемпионатда ҳозиргача 6та автогол қайд этилди. Қаҳрамон Маҳаммаджонов («Навбаҳор»), Дарко Станоевич («Олмалиқ»), Фарруҳ Турдиалиев («Нефтчи»), Жасурбек Отажонов («Гулистон»), Асил Бегимқулов («Сўғдиёна») ва Боян Миладинович («Пахтакор»)лар ўз дарвозаларига гол уришган.

Мавсумда бугунгача 29та дубл қайд этилди. 25 футболчи бир учрашувда икки (дубл) марта гол киритишган. Фарҳод Тожиев («Локомотив») бундай натижани 4 бор қайд этди! Олександр Пишур («Бунёдкор»)  бундай натижага икки бор эришди.

Дастлабки даврада бир учрашувда бир футболчи учта гол уриш ҳолати тўрт бор қайд этилди. Фарҳод Тожиев («Локомотив») бундай натижага икки бор эришди! Бундан ташқари Артур Геворкян («Насаф») ва Олександр Пишур («Бунёдкор») биттадан хет-трик қайд этишди.

Беллашувларини жами 426895 мухлис бевосита ўйингоҳларда томоша қилди. (ўртача ҳар бир ўйинга 4691тадан тўғри келади).

Энг кўп томошабин «Гулистон» – «Олмалиқ» учрашувига ташриф буюрди – 14121та. Энг кам томошабин эса «Бухоро» – «Қизилқум» учрашувига ташриф буюрган – 156та.

Мухлислар тўплаш борасида «Гулистон» жамоаси пешқадамликни қўлга киритди – 90922. «Нефтчи» эса 87631 кўрсаткич билан иккинчи бўлди. Самарқанднинг «Динамо» жамоаси 69488 натижа билан учинчи ўринни банд этди. «Қизилқум» эса кам мухлисга эга – 34808.

«Гулистон» жамоаси ўз майдонида ҳам энг кўп ишқибоз тўплаган – 57465та. «Бунёдкор» бу борада энг паст кўрсаткичга эга бўлди – 15244.

Сафар ўйинларида «Локомотив» жамоасининг (43814) мухлиси кўп. Сафарда «Қизилқум»нинг мухлислари энг оз – 15294.

XX миллий чемпионатда 91 учрашувдан 18 тасида йирик ҳисоб қайд этилди. Чемпионатнинг энг йирик ҳисоби «Насаф» – «Қизилқум» (ҳисоб – 7-1, 12-тур).

Бўлиб ўтган 91 учрашув 15 хил натижа билан якунланди. 1:0 ҳисоби энг кўп – 21 марта, 2:1 – 14 марта, 3:1 – 11 марта, 2:0 – 10 марта, 3:0 – 8 марта, 1:1 – 7 марта, 0:0 – 5 марта, 4:1, 4:3, 4:0 – 3 мартадан, 5:1 – 2 марта, 2:2, 5:0, 3:2 ва 7:1 – 1 мартадан учради.  
  

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика