Latest news

15:16"Манчестер Сити" футболчиси сафдан чиқди  0 14:49"Бунёдкор" стадионида аёллар ўйнайди: Суперлига баҳси "Дўстлик"ка кўчди  0 14:33Қониқарсиз натижалар "Локомотив" мураббийларини лавозимидан маҳрум этди  2 14:04Қашқадарё вилояти футбол академияси футболчилари "Насаф" қароргоҳида бўлди  0 13:38"Престон" ноодатий ҳамкорликни эълон қилди  0 13:11"Истанбул Башакшеҳир" Файзуллаевга қизиқаётгани ростми?  4 12:49Осиё Кубоги-2026 саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон футзал термаси рақибларини билиб олди  0 12:20Аргентинада 18 ёшли футболчи тиззасидан операция қилинаётган вақтида вафот этди  0 11:52"Ғаройиб одамлар" фильми режиссёри "Брентфорд" эгаларидан бирига айланмоқчи  0 11:20Тареми Теҳронни тарк этди  3 10:43Томас Мюллер: “МЛСга ўтишим эҳтимолдан холи эмас”  1 10:06"Пахтакор" Қаршида 3 йилдан буён гол ура олмаяпти  16 09:36Эшитдик-да! Ислом Исмоилов тез орада "Нефтчи"да иш бошлайди  35 09:23Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ильгиз Танташев бошқарган учрашувда "Интер" "Ривер Плейт"ни енгиб кейинги босқичга йўл олди  4 08:44"Андижон" охирги маротаба "Хоразм"ни меҳмонда қачон ютган?  5

Биринчи давра якунлари. “Навбаҳор” News

Биринчи давра якунлари. “Навбаҳор”

Олий лигамизда биринчи давра якунига етган ва айни пайтда жамоалар мавсумнинг иккинчи ярмига ҳозирлик кўришмоқда.
Бугун сайтимиз орқали Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасига тўхталиб, клубнинг биринчи даврадаги иштирокини таҳлил қиламиз.

НИМАНИ КУТГАНДИК?
“Навбаҳор”ни мавсум аввалида Бахтиёр Ашурматов қабул қилиб олди. Ёш мураббийнинг ўтган йил “Гулистон”даги меҳнати ҳар ҳолда яхши баҳоланди. Шу боис “Гулистон” биринчи лигадан тушиб кетгач, Ашурматов узоқ вақт ишсиз қолмади ва тез орада “Навбаҳор” вариантини қабул қилди. Наманганлик мухлислар севимли жамоаларидан фақат юқори ўринларни кутишади. Негаки “Навбаҳор” улар учун ҳамма нарса деганидир.Мухлислар бу йил ҳам жамоадан юқори ўринларни кутишмоқда. Ишқибозлар Ашурматов клубни янги босқчи сари кўтара олади деб ўйлашяпти.



НИМАГА ЭРИШИЛДИ?
Жамоа биринчи даврада нимага эришди? Аввало шуни айтиш жоиз, клуб ўтган мавсумдаги кўрсаткич билан деярли бир хил натижа қайд этди. “Навбаҳор” биринчи даврада 8-ўринни эгаллади. Жамоа аввалги мавсум ҳам шу ўринни эгаллаб кичик танаффусга чиқиб кетганди. Фақат бу сафар 16 очко жамғарди, “Навбаҳор”нинг ўтган йил биринчи давhада тўплаган очколари 15та эди. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари ортда қолган 13 беллашувдан 5тасида ғалаба қозонишди, бир бор дуранг ўйнаб, 7та баҳсда ютқазиб қўйишди. Тўплар нисбати 17-20 (-3) кўринишини олди. “Навбаҳор” ўтган йил чемпионатни 11-ўринда тугатганди, қани кўрамиз, бу йилги ўрин қандай бўларкин.

КУЧЛИ ТОМОНИ
Биринчи даврада “Навбаҳор”нинг кучли томонлари кўпроқ ҳужум чизиғида, шунингдек қанот ярим ҳимоясида кўзга ташланди. Жамоа ҳужумда фаол кўринди дея оламиз. Бундан ташқари, улар ўз кучларини асосан уй учрашувларида намойиш этишди. Тўғри, сафарда “Бухоро” мағлуб этилди, лекин бу воқеа 2-турда бўлганди ва шундан сўнг жамоа сафар беллашувларида бирорта ҳам очкони қўлга кирита олмади. Жамоанинг яна бир кучли томони ҳимоядан ҳужумга тезкорлик билан ўтишида бўлди. Ва шу усул орқали “Навбаҳор” рақибларини бир неча бор шошириб қўйди.

КУЧСИЗ ТОМОНИ
Жамоанинг кучсиз томони ҳимояланиш ва дарвоза чизиғида кўзга ташланди. Наманганликлар дарвозасини биринчи даврада иккита дарвозабон қўриқлади ва иккаласиям ўзидан кутилган ўйинни тўлиқ намойиш эта олмади. Бундан ташқари, қанот ҳимоячилари ҳам аксар ҳолларда бирмунча паст савияда ҳаракат қилишди. Шунингдек, жамоанинг руҳий тушкунликдан чиқиб кетиши қийин кечди. Масалан, Тошкентда “Пахтакор”га имконият бой берилганидан сўнг кетма-кет иккита ўйинни сафарда ўтказган “Навбаҳор” учун аввалги мағлубият бу ўйинларга ҳам таъсир қилиб клуб кейинги иккита баҳсни ҳам бой берди. Умуман олганда, “Навбаҳор” сафар беллашувларини турлича кайфиятда ўтказди.



КИМЛАР ЎЗИНИ КЎРСАТДИ?
Ўзини кўрсатган футболчилардан биринчи галда Шукурали Пўлатовни айтиб ўтсак арзийди. Бу ҳимоячи мавсум аввалида “Бунёдкор”дан ижарага олинганди ва у ишончни оқлади. Пўлатов ҳимоя марказида Юрий Рижко билан тандем шаклида тўп сурди ва ҳар иккаласининг ҳам ўйини ёмон чиқмади. Ярим ҳимоячилардан Бахтиёр Ёқубов ажралиб турди. “Нефтчи”нинг собиқ аъзоси янги жамоага ўтгач, тезда ўз ўйинини топиб олди. Шунингдек, Роббим Ҳасановнинг ҳам ҳаракатлари кўпчиликка маъқул келди. Биласиз, бу футболчи ўтган йил “Гулистон”да ҳам Ашурматов қўл остида тўп тепганди. Ёшлардан Азим Аҳмедов етакчи бўлишга ҳаракат қилди, бироқ унга ҳали вақт бор. Яхши савиядаги ҳужумчи Шаҳбоз Эркинов эса олтита гол уриб, жамоа тўпурари бўлди.

КИМЛАР ЎЗИНИ КЎРСАТА ОЛМАДИ?
Дарвозабонлардан Дониёр Усмонов ҳам, Хуршид Хўжаев ҳам ўзларини тўлиқ кўрсата олишмади. Масалан, “Бунёдкор” билан кечган ўйиннинг иккинчи таймида Хуршид Хўжаев паст савияда ўйин намойиш этди. Натижада жамоа 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Биринчи даврада атиги битта гол урган Алишер Маҳмудовдан кўп нарса кутилганди, лекин у ҳам ўз имкониятини борича намойиш эта олмади. Ёши катта ҳимоячи Тимур Яфаров асосий вақтини захирада ўтказди ва бор-йўғи иккитагина беллашувда иштирок этди. Бундан ташқари, Отабек Валижоновнинг ҳаракатларида пасайиш юзага келгандек кўринди.



ХУЛОСА ЎРНИДА
Хулоса ўрнида нима дейиш мумкин? “Навбаҳор” биринчи даврада мўъжиза кўрсатгани йўқ. Ўтган йилги натижани такрорлади холос. Жамоа ўйинида на пасайиш бор, на ўсиш. Аввалги йиллари қандай ўйин намойиш этган бўлса, шундай ўйнаб келмоқда. Айтиб ўтганимиздек, жамоа аввалги мавсум 11-ўринни эгаллаганди. Шундан келиб чиқиб Бахтиёр Ашурматов “Навбаҳор” юқори поғонага кўтара олса бундан ишқибозлар хурсанд бўлиши аниқ. Демак, иккинчи даврада мухлисларнинг жамоадан кўп нарса кутишга ҳаққи бор.



СТАТИСТИКА
Ўйинлар сони – 13
Урилган голлар – 17
Уйда урилган голлар – 12
Сафарда урилган голлар – 5
Ўтказиб юборилган голлар – 20
Уйда ўтказиб юборилган голлар – 5
Сафарда ўтказиб юборилган голлар – 15
Уйдаги очколар – 13
Сафардаги очколар – 3
Энг йирик ғалабаси - 3:0 (“Андижон”)
Энг йирик мағлубияти – 0:3 (“Бунёдкор”)
Сариқ карточкалар – 32
Қизил карточка – 3
Нечта футболчи ўйнади – 20



КИМ ҚАНЧА ЎЙНАДИ?

Дарвозабонлар
Дониёр Усмонов - 7 ўйин
Хуршид Хўжаев - 6 ўйин

Ҳимоячилар
Раҳматулло Бердимуродов - 13 ўйин, 0 гол
Шукур Пўлатов - 12 ўйин, 1 гол
Юрий Рижко - 12 ўйин, 1 гол
Тоҳир Шамсиддинов - 10 ўйин, 0 гол
Элёр Жаҳонов - 6 ўйин, 1 гол
Ботир Тўрабоев - 3 ўйин, 0 гол
Тимур Яфаров - 2 ўйин, 0 гол

Ярим ҳимоячилар
Роббим Ҳасанов - 12 ўйин, 0 гол
Илҳом Бойдадаев - 12 ўйин, 0 гол
Мансур Саидов - 11 ўйин, 0 гол
Азим Аҳмедов - 10 ўйин, 0 гол
Алишер Маҳмудов - 10 ўйин, 1 гол
Бахтиёр Ёқубов - 9 ўйин, 4 гол
Отабек Валижонов - 9 ўйин, 1 гол
Собир Ҳамидов - 9 ўйин, 0 гол
Аъзам Алиев - 6 ўйин, 0 гол

Ҳужумчилар
Шаҳбоз Эркинов - 12 ўйин, 6 гол
Абдумалик Абдуллаев - 11 ўйин, 2 гол


Хайрулла Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика