Latest news

16:14"Металлург" академияси ёпиладими? Академия бунга жавоб берди  0 15:53Расман: Егор Кримец - "Сўғдиёна" футболчиси!  1 15:27ЖЧ-2010нинг энг яхши футболчиси Форлан: "Испанияда "Атлетико" рамзини ҳеч қачон ўпмаганим учун танқид қилишарди"  2 14:54Йўғе! Дани Ольмо агенти билан бирга Манчестерга учиб келди  3 14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  1 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  5 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  5 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   22 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  15 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1

Биринчи давра якунлари. “Насаф” News

Биринчи давра якунлари. “Насаф”

Миллий чемпионатимизда биринчи давра баҳсларига якун ясалди.
Одатимизга кўра олий лиганинг жамоаларининг биринчи даврадаги иштироки хусусида фикр билдиришда давом этамиз. “Локомотив” ва “Пахтакор”дан кейин навбат учинчи ўрин билан кичик танаффусга чиқиб кетган “Насаф”га. Қашқадарёнинг бош жамоаси ўтган йил 58 очко билан учинчи ўринни қўлга киритганди. Улар чемпион “Бунёдкор”дан атиги 3 очко кам тўплашди. Жорий мавсумга “Насаф” яхши тайёргарлик кўрган бўлса-да, Осиё чемпионлар лигасининг плей-офф босқичидан ўта олмади. Натижада бор эътиборини ички чемпионатга қаратишга тўғри келди.



НИМАНИ КУТГАНДИК?
“Насаф”дан воҳалик мухлислар доим юқори ўринларни кутишади. Айниқса, ОФК Кубоги қўлга киритилганидан сўнг ишқибозлар ва клуб вакилларини ўйлантираётган муҳим савол “Насаф” қачон Ўзбекистон чемпиони бўлади?” бўлиб қолмоқда. Айтиб ўтганимиздек, жамоа ўтган мавсум бронза медалларига эга чиқди. Бу йил ҳам биринчи давра якунларига кўра учинчи ўринни эгаллаб турибди. Аслида мавсум бошланмасидан олдин мухлислар “Насаф”нинг кучли учликда юришини кутишганди ва жамоа ҳозирча буни уддалади. Умуман олганда, учинчи ўрин “Насаф” учун ёмон натижа ҳисобланмайди.

НИМАГА ЭРИШИЛДИ?
Демак, “Насаф” оралиқ танаффусга учинчи ўринни олган ҳолда чиқиб кетди. Жамоа биринчи ва иккинчи ўринда бораётган клублардан етти очко кам тўплади. Бўлиб ўтган 13та ўйиннинг 7тасида ғалаба қозонди, 5 марта дуранг ўйнади ва бир бор мағлуб бўлди. Натижада 26 очко тўплади. Рақиблар дарвозасига 19та гол уриб, ўз дарвозасидан 9та тўп ўтказиб юборди. Ўтган йил ҳам жамоа биринчи даврани учинчи ўринда якунлаганди. Лекин унда жамоа 29 очко тўплаган экан. Қолаверса, “Насаф” ўтган йил биринчи даврада 32та тўп киритганди, бу йилгисидан 13тага кўп. Тўғри, ўрин бир хил, аммо тўплар нисбатида фарқ катта. Савол туғилади: “Насаф”да сермаҳсуллик нимага кескин пасайиб кетди? Рақиблар кучайдими ёки жамоа ҳужумчиларида пасайиш юзага келдими? Фикримизча, рақиблар бир йил ичида кучайиб қолгани йўқ. Олий лигада ўша-ўша клублар иштирок этяпти. Шу боис жамоа ҳужумчиларида бироз пасайиш юзага келди десак тўғрироқ бўлади.



КУЧЛИ ТОМОНИ
“Насаф”нинг кучли томони шубҳасиз биринчи навбатда дарвозабонда ва жамоа ярим ҳимоясида. Дарвозани ёш Элдорбек Суюнов ишончли тарзда қўриқлаб келмоқда. Олий лиганинг ҳамма ўйинида иштирок этган миллий терма жамоамиз посбони ўз дарвозасидан 9та гол ўтказиб юборди. Албатта, бу кўрсаткич “Локомотив” ва “Пахтакор”га нисбатан озгина паст, бироқ бошқа жамоалардан юқори. Шунингдек, ярим ҳимоячилар ҳам биринчи даврада яхши ҳаракат қилишди. Қолаверса, ҳимоячилар ҳам ўз ишларини бажаришди дея оламиз.

КУЧСИЗ ТОМОНИ
Аммо айтиб ўтганимиздек, “Насаф” ҳужумчилари ўзларига топширилган вазифани ортиғи билан уддалай олишмади. Бу эса жамоанинг ожиз нуқтаси ҳужумда эканлигини англатди. “Насаф” иштирокидаги ўйинларига эътибор берсангиз, ярим ҳимоячилар керак паллада ҳужумчиларни тўп билан таъминлаб келишди, бироқ вазиятларни гол билан якунлашга келганда жамоа кўп бора оқсади. Жамоа биринчи даврада фақат бир марта мағлубиятга учради: сафарда “Навбаҳор” билан кечган баҳсда. Кейинчалик кетма-кет учта ўйинда ғалаба қозонган ҳолатлар кузатилди. Аммо охирги тўрт ўйиннинг фақат биттасида зафар қучган “Аждарлар” қолган учта беллашувда дуранг ўйнашди. Йўқса жамоа иккинчи ўринда бораётган “Пахтакор”дан етти очкога ортда қолмасди.  



КИМЛАР ЎЗИНИ КЎРСАТДИ?
Биринчи даврада Элдор Суюнов ўзини кўрсата олади. Шунингдек, жамоа сардори ва етакчиси Артур Геворкянни ҳам алоҳида тилга олиб ўтсак арзийди. Туркманистонлик ярим ҳимоячи барча учрашувларда ҳаракат қилиб, еттита гол уришга муваффақ бўлди. Бу эса унинг яхши савиядаги легионер эканлигидан дарак беради. Тўп кирита олмаган бўлса-да, Эркин Бойдуллаев ҳар доимгидек майдон марказида катта ҳажмдаги ишни бажарди. Шуҳрат Муҳаммадиев, Фаррух Сайфиев каби ёшларда ўсиш борлиги кўзга ташланди. Марказий ҳимояда одатдагидек Ҳамза билан Мақсуд Каримов ҳаракат қилишди ва эътиборлиси уларнинг ҳеч бир сариқ ё қизил карточка олмади. Буниям яхши кўрсаткич дея оламиз.

КИМЛАР ЎЗИНИ КЎРСАТА ОЛМАДИ?
Ўзини кўрсата олмаган ўйинчилар қаторига биринчи навбатда Илҳом Шомуродов билан Кенжа Тўраевни қўшсак бўлади. Шомуродов 11та ўйинда майдонга тушиб, учта гол урган бўлса, Тўраев 12та баҳсда иштирок этиб, атиги битта гол урди. Бу эса ҳужумчи учун кам деганидир. Бундан ташқари, саккизта ўйинда ҳаракат қилган Азамат Алланиязов бирорта ҳам тўп кирита олмади. Ярим ҳимоячилардан негадир Илҳом Юнусовнинг ҳам ўйинлари айтарли қовушмади. Жароҳатидан тузалиб кейинроқ сафга қайтгани учун Игорь Таран кам ўйин амалиётига эга бўлди. Йил бошида жамоа сафига келиб қўшилган Акром Баҳриддинов кўп вақтини захирада ўтказиб, фақат учта ўйинда майдонга тушди. Шунингдек, “Шўртан”даги ўйинлари орқали мухлислар эътиборини қозонган Лазиз Убайдуллаевнинг ҳам омади келмади.



ХУЛОСА
Хулоса шуки, “Насаф”нинг биринчи даврада кам урганини инобатга олмаганда, ҳозирча натижалар чакки эмас. Жамоа мувозанатни ўз қўлида сақлаб турибди. Рўзиқул Бердиев футболчилар билан баҳамжиҳат ишлашга ҳаракат қилмоқда. Қашқадарёлик мураббий жамоа учун борини берадиган инсонлар тоифасига киради. Рўзиқул Саъдуллаевич бежизга ўтган йил юртимизда “Энг яхши мураббий” деб топилгани йўқ. У яхши футболчилардан яхлит жамоани туза олди ва жамоага маълум бир ўйин услубини сингдирди. Эҳтимол Шоҳруҳ Гадоев жароҳат олиб узоқ муддатга сафдан чиқмаганида балки “Насаф” бундан ҳам кўп тўп киритиши мумкин эди. Агар “Насаф” ҳозирги темпни ва таркибни ўз қўлида сақлаб қола олса, ҳеч бўлмаганда иккинчи ўрин учун кураша олади, аммо чемпионликка жамоанинг кучи етмаса керак.



СТАТИСТИКА
Ўйинлар сони – 13
Урилган голлар – 19
Уйда урилган голлар – 13
Сафарда урилган голлар – 6
Ўтказиб юборилган голлар – 9
Уйда ўтказиб юборилган голлар – 4
Сафарда ўтказиб юборилган голлар – 5
Уйдаги очколар – 17
Сафардаги очколар – 19
Энг йирик ғалабаси - 3:0 (“Бухоро”)
Энг аламли мағлубияти – 0:1 (“Навбаҳор”)
Сариқ карточкалар – 18
Қизил карточка – 1
Нечта футболчи ўйнади – 20



КИМ ҚАНЧА ЎЙНАДИ?

Дарвозабон
Элдор Суюнов - 13 ўйин

Ҳимоячилар
Ботир Қораев - 13 ўйин, 0 гол
Шуҳрат Муҳаммадиев - 12 ўйин, 0 гол
Мақсуд Каримов - 12 ўйин, 0 гол
Ҳамза Каримов - 11 ўйин, 1 гол
Шерзод Аъзамов - 8 ўйин, 0 гол
Алишер Юсупов - 6 ўйин, 1 гол
Одил Ҳамробеков - 2 ўйин, 0 гол

Ярим ҳимоячилар
Артур Геворкян - 13 ўйин, 7 гол
Эркин Бойдуллаев - 13 ўйин, 0 гол
Фаррух Сайфиев - 13 ўйин, 3 гол
Илҳом Юнусов - 13 ўйин, 2 гол
Улуғбек Дадабоев - 4 ўйин, 0 гол
Акром Баҳриддинов - 3 ўйин, 0 гол
Дониёр Нарзуллаев - 3 ўйин, 0 гол
Лазиз Убайдуллаев - 1 ўйин, 0 гол

Ҳужумчилар
Кенжа Тўраев - 12 ўйин, 1 гол
Илҳом Шомуродов - 11 ўйин, 3 гол
Азамат Алланиязов - 8 ўйин, 0 гол
Игорь Таран - 5 ўйин, 1 гол

Хайрулла Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика