Latest news

15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  2 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  5 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  3 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  3 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  5 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  4 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  11 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  11 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4

Бир қатор Футбол Федерациялари раҳбарлари Мираброр Усмоновни табриклашди News

Бир қатор Футбол Федерациялари раҳбарлари Мираброр Усмоновни табриклашди

Япония Футбол Уюшмаси (ЯФУ) Президенти Куния Даини Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмоновнинг янги муддатга сайланганлиги билан табриклади.
Япония футбол жамоатчилиги раҳбари Ўзбекистон футболидаги ўсиш ва ривожланишнинг давом этишига ишонишини айтади.

«Биз ЎФФ билан турли соҳалардаги ўзаро тажриба алмашувлари ва Осиё футболининг тараққиётига асосланган яқин ҳамкорликка умид билдирамиз», - деб ёзилади Куниянинг табрикномасида.

«ЎФФ Президентлигига қайта сайлангангиз муносабати билан энг самимий табрикларимизни қабул қиласиз», - деб ёзади БАА Футбол Уюшмаси Президенти, ОФК Ижроия Қўмитаси аъзоси Юсуф ал-Серкал.  Серкал ўз табрикномасида ҳурматга сазовор Ўзбекистон Футбол Федерацияси Усмоновнинг қайта сайланишидан ташкилотнинг бошқаруви ва ривожланиш йўлида катта катта билим, фойда ва тажриба олишини алоҳида таъкидлайди.

«Шахсан ўз ва Украина Футбол Федерацияси номидан табрикнома йўллаётганимдан хурсандман», - дейилади Украина Футбол Федерацияси Президенти Анатолий Конковнинг табрик хатида. «Фурсатдан фойдаланиб, ҳам шахсий, ҳам федерациялараро алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдор эканлигимизни айтиб ўтмоқчиман».

Корея Футбол Уюшмаси Президети (КФУ) Монг Гью Чунг ҳам ўз табригида Усмоновнинг президентлиги даврида қўйилган тамал тоши Ўзбекистон футболига кўп йиллар давомида хизмат қилишини ёзади. «Дунё кўраяптики, Сизнинг раҳбарлигингиз остида ЎФФ ва Ўзбекистон футболи тўғри йўналиш бўйлаб ривожланаяпти. Келинг, давлатларимиз футболининг ривожи учун биргаликда мана шундай ишлашда давом этайлик», - дейди КФУ Президенти.

ЎФФ Президенти Мираброр Усмоновнинг қайта сайланганлиги муносабати билан, шунингдек, Эрон Футбол Федерацияси Президенти Али Кафашиан, Озарбойжон Футбол Федерациялари Уюшмаси Ровнаг Абдуллаев, Қирғизистон Футбол Федерацияси Президенти Семетей Султонов, шунингдек, ОФК Ижроия қўмитаси аъзоси Ташима Казо ва бошқалар Янги йил табриклари илова қилинган табрикномалар жўнатган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика