Latest news

00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  0 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  1 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  21 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  15 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  10 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  62 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  300 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  7

"Бир ўйиннинг баҳоси". Суперлигада қайси ҳакам қанча ишлади? News

"Бир ўйиннинг баҳоси". Суперлигада қайси ҳакам қанча ишлади?

Футбол баҳори қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Айниқса, ҳакамлик мавзуси...

Футболдаги коррупцияда ҳакамларнинг иштироки ҳақида гап кетса, кўпинча уларнинг маоши камлиги рўкач қилиб кўрсатилади. Хўш, аслида ҳам шундайми?

Хайрулла Холиқов 24 февраль куни “Янги регламентдаги янгиликлар” ҳақида ёза туриб, 2021 йилги мусобақалар учун рефериларнинг иш ҳақи қанчалиги тўғрисида маълумот кўрсатилмаганини айтганди. Бугун шунга ойдинлик киритишга қарор қилдик.

“Championat.asia” маълумотларига кўра, ҳакамларга 1 ўйин учун тўланадиган меҳнат ҳақи миқдори жорий йилда ўтган мавсумга нисбатан кўтарилган. 2020 йилги ҳолат бўйича бош ҳакамларга битта ўйин учун 3 млн сўм тўланар эди (Суперлига ўйинларига). 2021 йилда бу кўрсаткич 3,5 млн.га баландлаган.

Лекин, ҳакамлар ҳар доим ҳам учрашувларга тайинланаверишмайди. Масалан, Суперлиганинг жорий мавсумига тўхталамиз. Чемпионатнинг 3 та тури ортда қолди. Бу ҳар турда 7 тадан, умумий 21 та ўйин дегани. Мазкур баҳсларда ўзбек ҳакамларидан 11 нафари бош ҳакам сифатида ишлади. Фақатгина Илгиз Танташев уччала турнинг барчасида ишлашга муваффақ бўлган. Демак, бухоролик 36 ёшли ҳакам 10-18 март оралиғида бошқарган 3 ўйини орқали 10 миллион 500 минг сўм ишлаб топган.

Баъзилар иккитадан, баъзилар эса фақат бир ўйинни бошқариб борган бўлса, айрим ҳакамлар янги мавсумда ҳозирча дебют қилишгани йўқ. Суперлиганинг дастлабки турларида ишлаган бош ҳакамлар рўйхати билан қуйидаги жадвалда танишишингиз мумкин.

Ҳакам
ўйин
Илгиз Танташев
3
Ахрол Рисқуллаев
2
Зокир Қодиров
2
Вадим Агишев
2
Акобир Шукруллаев
2
Фирдавс Норсафаров
2
Рустам Лутфулин
2
Шавкат Насибуллаев
2
Рахимбек Каримов
2
Виктор Серазитдинов
1
Элёр Турсунов
1


Шунингдек, лайнсменлар, заҳира ҳамда ВАРда ишлайдиган ҳакамларнинг иш ҳақи бош ҳакамникига нисбатан камроқ бўлади...

Қадрли мухлис, юқорида маълумотлар билан танишдингиз. Нима деб ўйлайсиз, рефериларга тўланаётган сумма уларнинг қарор чиқаришда беғараз бўлишлари, ташқи таъсирларга берилмасликлари учун етарлими?

Author :
Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика