Latest news

12:21Про лигани қандай қутқариб қолиш мумкин?  0 11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  1 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  15 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  7 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  5 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1

Бир ўйин тарихи. Яна Баҳрайн, Маҳмуд Абдулраҳмоннинг зарбаси ва яна сўнгги дақиқалар қурбони бўлган Ўзбекистон терма жамоаси News

Бир ўйин тарихи. Яна Баҳрайн, Маҳмуд Абдулраҳмоннинг зарбаси ва яна сўнгги дақиқалар қурбони бўлган Ўзбекистон терма жамоаси

Сир эмаски, Баҳрайн терма жамоаси биз учун тарихдаги энг ноқулай рақиблардан бири саналади.

Бу юрт вакиллари билан доим турли мусобақаларда тўқнаш келганмиз ва аксарият учрашвувлардан уларнинг қўли баланд келганини айтишимиз жоиз. Бугун лойиҳамизнинг ушбу сони орқали ЖЧ-2010 саралаш босқчичидан ўрин олган, “Пахтакор” стадионида ўтказилган Ўзбекистон – Баҳрайн учрашуви ҳақида тўхталишни жоиз деб билдик. Зеро, мазкур баҳсда футболчиларимиз сўнги сонияларда имкониятни бой бериб қўйишган эди.

Келинг дастлаб Баҳрайн билан кечган аввалги учрашувларни натижаларига назар солсак. 2004 йилги Осиё кубогининг чорак финалида Баҳрайнга пенальтилар сериясида енгилган эдик, Аъло Хубайлнинг дарвозамизга урган икки голи ёдингизда бўлса керага. Кейингиси эса энг аламли си, ЖЧ-2006 плей-оффида ҳакам ва ФИФАнинг нохолис қарорлари сабаб уларга яна кейинги босқич эшикларини очиб бердик. 2010 йилги Мундиал саралашида эса термамизнинг йўллари учинчи бор Баҳрайн билан кесишаётганди. Қайсидир маънода улар билан ўзгача ҳисоб-китобимиз бор эди десак нотўғри бўлмайди.



Тошкентда Австралиядан учралган мағлубиятдан сўнг истеъфога чиқарилган Рауф Инилеевнинг ўрнига, унинг ёрдамчиси ва мураббийликда тажрибасини ошириб бораётган Миржалол Қосимов тайинланади. Статистикага назар ташлайдиган бўлсак миллий жамоамиз Инилеев қўл остидаги сўнги бешта учрашувда умуман гол ура олмаганини кўришимиз мумкин. Ўшанда янги мураббий олиб келинса бўлардик-у дерсиз. Футболимиз раҳбарлари саралашнинг ўртасида четдан бошқа бир мураббийни олиб келишни жоиз деб билишмайди, боз устига у келган тақдирда ҳам футболчиларни яхши билмасди, ўз услубини сингдиришига эса вақт кетарди. Бизни олдимизда эса кутишга ортиқча фурсат йўқ эди. Шундоқ ҳам стартдаги икки мағлубиятдан сўнг гуруҳда қийин вазиятга тушиб қолгандик.

Япония сафаридан дуранг билан қайтган Қосимов бошчилигидаги термамиз ўзининг биринчи очкосини ишлаганди. Шу боисдан галдаги баҳсга футболчиларимиз пухта тайёргарлик кўришди, БААда ўқув-машғулот йиғинини олиб боришди. У ерда дастлаб Осиё кубоги-2011 саралашидан ўрин олган БАА билан ўйинда иштирок этиб ортга кичик (1:0) ҳисобида ғалаба билан қайтишган бўлса, Озарбайжон билан ўртоқлик ўйинида муроса кўчасини танлашди. Бу эса уларга Баҳрайн билан беллашувга тайёргарлик вазифасини ўтади дейишимиз мумкин. Қосимов мураббийга айлангач бир қатор футболчилар маълум сабабларга кўра таркибдан тушиб қолди, Азиз Ҳайдаров, Илҳом Суюнов ва бошқалар. Узоқ вақтдан сўнг эса Элдор Магдеев яна таклиф қилинди. Гарчи, бу пайтга келиб Баҳрайнда Таълал Юсуф ёки Аъло Ҳубайл каби футболчилар бўлмасада қитъада ўз даражасини сақлаб қолганди.



11 февраль куни ушбу ўйинни томоша қилиш учун кўплаб мухлислар ташриф буюришди, 30000дан ошиқ одам стадионда футболчиларни тинмай олқишлаб туришди. Баҳрайнликлар билан ўйинда термамизни ғалабадан бошқаси жарга етакларди. Шу боисдан одатдагидек майдонда дастлабки дақиқалардан тўп назоратини қўлга олишди ва бир қанча хавфли вазиятларни юзага келтиришди. Афтидан натижа дурангга қараб кетаётгандек кўринганди. Бироқ, малайзиялик ҳакам Субҳиддин Солиҳнинг асосий вақтга қўшиб берган дақиқасида рақиб футболчилари жарима зарбаси ишлашни уддасидан чиқишди. Тўп ёнига яқинлашган Маҳмуд Абдулраҳмон кучли зарба билан Нестеров турган дарвозани ишғол қилади - 0:1. Яна одатдагидек терма жамоамиз сўни сониялар қурбони бўлди. Бу ҳолат бугунга қадар жамоамиз иштирокидаги айрим баҳсларда кузатилаётгани ачинарлидир. Манамадаги жавоб ўйинида ҳам айнан Маҳмуд Абдулраҳмоннинг ягона голи рақибнинг ғалабасини таъминлади.

Кейинги турда ўз майдонимизда Қатарни таслим қилган бўлсакда, қолган учта учрашувда рақиб дарвозасига йўл топа олмай жуда хунук тарзда иштирокимизни якунлагандик. Жанубий Африка эса бизга узоқлик қилганди.




ЖЧ-2010 саралаш босқичи.

Ўзбекистон – Баҳрайн – 0:1

11.02.2009. Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 30000 томошабин.

Бош ҳакам:
Субҳиддин Солиҳ (Малайзия).

Гол: Маҳмуд Абдулраҳмон 90+4.

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Анзур Исмоилов, Саҳоб Жўраев, Ислом Тўхтахўжаев, Анвар Ғофуров, Сервер Жепаров, Жасур Ҳасанов (Виталий Денисов, 59) Одил Аҳмедов, Элдор Магдеев, Темур Кападзе (Максим Шацких, 55), Фарҳод Тожиев (Анвар Солиев, 69).

Бош мураббий: Миржалол Қосимов.






Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Учрашув расмларини тақдим этгани учун ЎФА фотографи Ҳасан Пирмуҳаммедовга миннатдорчилик билдирамиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика