Latest news

03:20Томас Тухель: "Футбол қоидалирининг очиқчасига бузилиши"  21 03:12Томас Мюллер ҳакамнинг қарори ҳақида: "Бунақаси Мадридда тез-тез бўлиб туради. Роналдунинг офсайддан урган икки голи бунга мисол"  16 02:57Матиас Де Лигт: "Шармандалик! Қанот ҳаками менга "кечир, хато қилдим", - деди"  28 02:39Марчиняк "Бавария"нинг 103-дақиқадаги голини офсайд сабаб бекор қилди. Ўйиндан ташқари ҳолат ростдан ҳам бормиди?  47 02:12ЕЧЛ финалида "Реал" ва "Боруссия Дортмунд" тўқнаш келади!  40 02:00ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон!  390 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  2 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  4 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  9 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  44 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  3 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  4 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9

Бир ўйин тарихи. Сальковнинг истеъфосига сабаб бўлган учрашув ёхуд Уммон - Ўзбекистон 4:2 News

Бир ўйин тарихи. Сальковнинг истеъфосига сабаб бўлган учрашув ёхуд Уммон - Ўзбекистон 4:2

Бугун лойиҳамиз орқали Ўзбекистон терма жамоасининг 2002 йилги Жаҳон чемпионати саралаши доирасида ўтказилган Уммонга қарши учрашувини ёдга оламиз.

Катта ёшли мухлислар бу учрашувни яхши эслашади. Ўшанда вакилларимиз кутилмаганда уммонликларга 2:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди. Ҳа, бунга сенсация сифатида қарашимиз ўринли бўлади.

Владимир Сальков мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси доимгидек саралаш босқичининг биринчи раундида Хитой Тайпейи, Туркманистон, Иордания каби термаларнинг тўсиғидан муаммосиз ўтганди. Аммо, бизни олдинда ҳал қилувчи босқич кутарди. Табиийки, охирги раундда бизга доимгидек жиддий ва кучли рақиблар рўбарў келди. Қуръа натижаларига кўра БАА, Хитой, Уммон ва Қатар билан бир квартетдан жой олдик.

Бир қарашдан рақиблар терма жамоамиз фонида у қадар кучлидек кўринмаганди. Улар орасида айниқса Уммон ҳар томонлама биздан кучсиз эди. Хитойни эса ўша вақтда Бора Милутинович бошқарар, мутахассис жамоани аввалгига қараганда яхшигина кучайтиришга, ўз услубини сингдиришга эришганди. БАА эса 1998 йилги Жаҳон чемпионати саралашида бўлгани каби бу сафар ҳам йўлимизга тўғоноқ бўлишга интилди. Уммон билан ўйинга қадар етти очко жамғарган терма жамоамизда Жаҳон чемпионатига чиқиш учун умид сақланиб қолинганди. Бунга қадар эса амирликларга икки ўйинда ҳам бой берилган имконият ва очколар қимматга тушганди. Тошкентда ўтказилган биринчи баҳсда вакилларимиз уммонликларга ҳеч қандай имконият қолдирмаган ҳолда йирик 5:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилганди. Шу сабабданми ёки ишонч юқорилигиданми Маскатда ўтадиган жавоб учрашувида ҳам шу сценарий такрорланишини тахмин қилдик. Уммон терма жамоаси аъзоларининг ҳеч бирининг бизнинг ўйинчиларимиздан устун томони йўқ эди.

Кутилганидек биринчи бўлим ўзбекистонлик футболчилар ўйинни ўз қўлларига олдилар, тўп назорати ва зарбалар бўйича ҳам олдинда бордилар. Бу эса ҳисобда ҳам ўз аксини топди. Дастлаб 5-дақиқада ҳимоячимиз Февзи Давлетов ҳисобни очган бўлса, 27-дақиқада Набил Ашур ўз дарвозасини ишғол қилиб қўяди 0:2. Биринчи тайм биз учун аъло даражада ўтди.

Аммо, иккинчи бўлимни футболчиларимиз жуда ёмон бошлашади. Ҳимоядаги қўпол хатолар, тўп узатишлардаги узилишлар, брак паслар кўпаяди. Айниқса, биринчи бўлимдан сўнг Максим Шацкихнинг ўйиндан олиниши катта хато эди. Ирисметов билан бирга ҳужум жуфтлигини ҳосил қилаётган футболчининг алмаштирилиши эътирозларга сабаб бўлганди. Шацких чиқиб кетгач рақиб бемалол ҳужумлар ташкил қила бошлади. Бунинг натижасида босимни оширган Уммон терма жамоаси 50-дақиқада орадаги фарқни қисқартиради. Орадан икки дақиқа ўтгач эса улар мувозанатни тиклашади. Даврон Файзиевнинг ёш болаларча хатолари, Поляковнинг зарбалар йўналишини топа олмаганлиги ва бошқа хатолар оқибатида икки дақиқада ўз дарвозамиздан иккита тўп олиб чиққанмиз. Сальков эса шу заҳотиёқ Файзиевнинг ўрнига Асрор Алиқуловни майдонга туширади. Кетма-кет икки голдан кейин шокка тушиб қолган миллий жамоамиз аъзолари кейинги дақиқаларда бутунлай ўйин тизгинини қўлдан чиқаришади. Дурангга ҳам рози бўлиб турган жойимизда эса сўнги дақиқаларда ўйин қаҳрамони уммонлик Ёқуб Ал-Мухайний ва Бадар Али яна икки бор дарвозамизни аниқ нишонга олиб иродали ғалабани қўлга киритишади. Қосимов етакчилигидаги терма жамоамиз ушбу саралаш босқичидаги сафар учрашувларида ёмон натижа қайд этади, ғалаба нималигини билмайди. Даражаси паст рақибдан енгилишимизни эса ҳеч ким ҳаёлига келтирмаганди. Футболда рақиб кучига тўғри баҳо бера олмаслик, менсимаслик қандай оқибатларга олиб келишини бугун эслаб ўтган ўйинимиз мисолида кўрдик.

Қайд этилган натижадан сўнг бизда деярли ҳеч қандай имконият қолмаганди. Ушбу муваффақиятсиз ўйиндан ҳафсаласи пир бўлган футболимиз раҳбарлари Сальковни истеъфога чиқаришади. У катта умидлар билан олиб келинган, ҳаттоки, мураббийнинг истаги билан бир нечта хорижлик футболчилар маҳаллийлаштирилган эди. Шунда ҳам кўп ҳолларда Сальков нолир эди. Ашурматовнинг қизиққонлигини деярли ҳар бир матбуот анжуманида таъкидлаши, журналистларнинг саволларига аёвсиз жавоб қайтариши ҳақида эшитганмиз. Кейинги Хитой билан учрашувда термани унинг ёрдамчиси Леонид Остроушко бошлаб тушади. Шундай қилиб Ўзбекистон терма жамоасида ишлаган учинчи хорижлик мутахассис ҳам бизнинг мақсадимиз сари етаклай олмади.

ЖЧ-2002. Саралаш босқичи. Учинчи босқич.
Уммон – Ўзбекистон – 4:2
13.10.2001. Маскат. “Султон Қобус” стадиони. 401та томошабин.
Бош ҳакам:
Масайоши Окада (Япония)
Голлар: Ёқуб Ал-Мухайний 50, Фаузий Башир 52, Ёқуб Ал-Мухайний 83, Бадар Али 89, - Февзи Давлетов 5, Набил Ашур 27 (автагол).
Ўзбекистон: Алексей Поляков, Сергей Лушчан, Даврон Файзиев (Асрор Алиқулов, 52), Бахтиёр Ашурматов, Александр Хвостунов, Февзи Давлетов, Николай Ширшов, Андрей Власичев (Баҳодир Аннаматов, 60), Миржалол Қосимов, Максим Шацких (Андрей Акопянц, 46), Жаъфар Ирисметов.
Бош мураббий: Владимир Сальков



Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика