Latest news

01:36"Лейпциг" футболчиси Манчестерга йўл олиши мумкин  0 00:37Суперкомпьютер талқинига кўра қайси жамоа АПЛ ғолиби бўлади?  0 00:13А Серия. Иккинчи ва тўртинчи ўринлардаги жамоаларнинг ўзаро ўйини учун таркиблар эълон қилинди  0 23:56А Серия. "Интер" "Сарденья"да йирик ғалаба қайд этди  0 23:33Исак фаолиятини Лондонда давом эттириши мумкин  0 22:55"Ал Насср" супер трансфер амалга оширмоқчи  3 22:40Карвахаль: "Реал"га қарши ўйнашни истамайман"  0 22:16Рио Фердинанд: "Месси ҳам Ямалнинг ёшида ўйинга бунчалик таъсир ўтказа олмасди"  5 21:52Капелло Мбаппенинг тарафини олди  0 21:30"Анри майдон четида ғазабдан эс-ҳушини йўқотиб қўяй деди". Таниқли франциялик мутахассиснинг Ильгиз Танташев ҳакамлик қилган ўйинда ҳакамлардан қандай жаҳли чиққани ҳақида  1 21:12А Серия. "Кальяри" - "Интер" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 20:47"Милан" ПСЖга таклиф билан чиқди  0 20:16Россия термаси учун яна бир рақиб топилди  11 19:54Пеп Гвардиола: "Таслим бўлмайман"  3 19:36Флик ва Деку Леау трансферига ишонишмаяпти, аммо Лапорта уни сотиб олмоқчи  1

Бир ўйин тарихи. Қолдирилиб эртаси кун ўтказилган баҳс ёхуд "Насаф"нинг ОЧЛ дебютидаги муваффақиятсизлиги News

Бир ўйин тарихи. Қолдирилиб эртаси кун ўтказилган баҳс ёхуд "Насаф"нинг ОЧЛ дебютидаги муваффақиятсизлиги

2011 йил ОФК Кубогида зафар қучган "Насаф" 2012 йил ОЧЛда ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритганди.

Украиналик мураббий Анатолий Демьяненко 2011 йил "Насаф" билан ОФК Кубогида бош совринни ютгач, мавсум якунига етганидан сўнг клубни тарк этади. Буёғига жамоа бошқарувини қўлга олиш Рўзиқул Бердиев зиммасига қолганди. 

"Насаф"ни янги мавсумда Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги дебют кутиб турарди. Гуруҳдаги рақиблар "Ал Жазира" (БАА), "Истиқлол" (Эрон) ва "Ал Райан" (Қатар) бўлиб, қаршиликлар илк учрашувни ўз уйларида "Ал Жазира"га қарши ўтказишганди. 

Март ойи бошларида Қаршида футбол ҳавоси ҳукм сура бошлади. Бу пайтга келиб аллақачон ОЧЛ тақвими аниқ бўлиб улгурган, "Насаф" - "Ал Жазира" баҳси 6 мартга қўйилганди. 5 март куни одатга кўра ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида ўйиндан олдинги матбуот анжумани ташкил этилди.

 

ОЧЛдаги дастлабки матбуот анжуманида "Насаф"дан бош мураббий Рўзиқул Бердиев ва жамоа сардори Ботир Қораев иштирок этишди. Кечки пайт ҳар икки жамоанинг расмий машғулоти ҳам бўлиб ўтди. Шу куни ҳаво бирмунча илиқ эди. 

Лекин ўйин бўладиган кун ҳаво айниб эрталабдан қор ёға бошлади. Кечга яқин стадион оппоқ қор билан қопланди. Қор шунақанги юзга урардики, футбол ўйнашнинг асло иложи йўқ эди. Майдон четини қизил ранг билан чизишга ҳаракат қилишди. Қизил тўп йўқлигидан (об-ҳаво бундай бўлишини ким ҳам билибди дейсиз) тўпниям қизилга бўяшга уриниб кўришди. Лекин бари фойдасиз бўлди. Ранг барибир ўчиб кетаверди.

 

Бу пайтга келиб ҳар икки жамоа вакиллари стадионда эди. Кам сонли бўлса-да мухлислар ҳам келганди. ОФК вакиллари ўйинни ўтказиш борасида бир қарорга кела олмай анча қийналди. Одатда бундай ҳолатда сўнг сўзни айтиш фақат бош ҳакам зиммасида қолади. Кореялик ҳакамлар паға-паға ёғаётган қор тагида стадионни обдон айланиб чиқишади. Маълумки, ҳакамлар учун майдон ичи ва четидаги чизиқлар муҳим роль ўйнайди. 


Чизиқ чизишга уриниш зое кетади. Чунки барибир бўягандан кейин 3-4 дақиқа ўтмай қор қоплаб қолаверади. Учрашув комиссари ҳам обдон бош қотиради. Адашмасам, ўшанда якуний тўхтамга келиш учун бир соат кетганди. Охири барча учун фойдали қарор қабул қилинади: ўйинни қолдириш ва эртаси кунга белгилаш.


 

Шундай қилиб қалин қор туфайли "Насаф" - "Ал Жазира" баҳси 6 мартдан 7 мартга кўчирилади. Эртаси кун бир кун олдинги об-ҳаводан асар ҳам қолмайди. Қуёш чиқиб қор эриб кетганди. Айни мириқиб футбол ўйнайдиган ҳаво бўлган ўзиям. Шундай қилиб соат 17:00да учрашувга старт берилади. 

"Насаф" баҳсни қуйидаги таркибда бошлаган: 

42. Муроджон Зухуров, 4.Мақсуд Каримов, 5.Ботир Қораев, 7.Жаҳонгир Жиямуродов, 8.Андрей Переплёткин, 9.Илҳом Шомуродов, 10.Кенжа Тўраев, 17.Артур Геворкян, 18.Фозил мусаев, 20.Эркин Бойдуллаев, 34.Боян Малишич. 

Захирадан тушганлар: 11.Носир Отақўзиев, 19.Иван Бошкович.



Катта футболни соғинган қаршиликлар 2-дақиқадаёқ ҳисобни очишади. Бу вазиятда Фозил Мусаев гол муаллифи бўлади. Тезкор голдан ҳамма хурсанд бўлганди. 18-дақиқага келиб ҳисоб "Насаф" фойдасига 2:0 кўриниш олади. "Ал Жазира" футболчиси Сами Рубайя тўпни ўз дарвозасига киритиб қўяди.

 


39-дақиқада БААлик футболчилар ҳам тўп киритишнинг уддасидан чиқишади. Жума Абдулла танаффусга оз қолганда ҳисобни қисқартирганди. Шундай қилиб майдон эгалари 2:1 ҳисоби билан танаффусга йўл олишади.



Лекин нимадир бўлади-ю, иккинчи таймда сценарий буткул ўзгариб кетади. Энди устунлик тўлиқ "Ал Жазира" томонга ўтиб, "Насаф"нинг ўйини ўхшамай қолади. Бунинг натижасида 68-дақиқага келиб меҳмонлар Абдулла Мусанинг голи эвазига ҳисобни тенглаштиришади. Орадан етти дақиқа ўтиб бразилиялик Баре жамоасини олдинга олиб чиқади. Ўшанда айнан шу футболчининг захирадан тушиши ўйинни ўзгартириб юборганди. 



88-дақиқада эса фаолиятининг ёрқин дамларини "Валенсия", "Бетис", "Милан" ва "Сарагоса" клубларида ўтказган Рикардо Оливейра ўйинга якуний нуқтани қўяди - 2:4. 

Шу тариқа "Насаф" ОЧЛни мағлубият билан бошлайди ва гуруҳ босқичининг кейинги беллашувларида ҳам ғалаба қозона олмаган. Олтита ўйиндан бештаси мағлубият ва биттаси дуранг билан якун топганди. Тўплар нисбати 4-14. Ягона дуранг Теҳронда "Истиқлол" билан баҳсда қўлга киритилган - 0:0. 



Ўшанда "Ал Жазира" сафида Лукас Нейл (Австралия), Баре (Бразилия), Матиас Дельгадо (Аргентина), Рикардо Оливейра (Бразилия) каби легионерлар ҳаракат қилганди.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика