Latest news

10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  0 10:24Флик Мессини "Барселона"га қайтишига қарши  0 09:56"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  0 08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0 08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  4 08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0 07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0 00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  1 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  3 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  12 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  4 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2

Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Қатар 4:0. Фарҳод Тожиевнинг бенефиси. Қосимов Инилеев учун реванш олди News

Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Қатар 4:0. Фарҳод Тожиевнинг бенефиси. Қосимов Инилеев учун реванш олди

Ўзбекистон терма жамоаси учун Қатар жуда таниш ва бегона бўлмаган рақиб ҳисобланади. Улар билан тарихда турли мусобақаларда кўп бор тўқнаш келганмиз.

Бугун тарихдаги Қатарга қарши кечган энг ёрқин ва йирик ҳисобдаги ғалабали ўйинни ёдга оламиз. Гап ЖЧ-2010 саралаш босқичидаги Тошкентда кечган учрашув ҳақида кетмоқда. Ўша босқичда терма жамоамизни икки нафар мураббий бошқарган. Рауф Инилеев билан бошланган саралаш турнири Миржалол Қосимов билан тугаган эди. Қатар билан баҳсга эса айнан Миржалол Қосимов бош мураббий сифатида бошлаб тушган. Доҳада кечган баҳсда Бруну Метсю "бригадаси" 3:0 ҳисобида ғалабани тантана қилганини ёдингизда бўлса керак. Тошкентда кечган жавоб ўйини март ойининг 28 санасида ўтказилган бўлиб, шу куни "Пахтакор" стадионида минглаб ишқибозлар жамлаган эди, дея оламиз. Фарҳод Тожиев ўзининг хет-триги билан мухлисларни хурсанд қилган бўлса, яна бир голга Анвар Солиев муаллифлик қилган. 


ЖЧ-2010 саралаш босқичи. 

Ўзбекистон - Қатар 4:0

Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 

Бош ҳакам: Масъуд Моради

Голлар: Фарҳод Тожиев 34, 45+2, 53, Анвар Солиев 62

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Ҳайрулла Каримов, Анвар Ғофуров, Саҳоб Жўраев, Ислом Тўхтахўжаев (Станислав Андреев), Сервер Жепаров (Тимур Кападзе,46) Одил Аҳмедов, Виктор Карпенко, Жасур Ҳасанов, Максим Шацких (Анвар Солиев, 56) Фарҳод Тожиев

Захирадагилар: Азиз Ибрагимов, Илҳом Суюнов, Темур Жўраев, Виталий Денисов

Якуний ҳал қилувчи раундда биз билан бирга гуруҳда Австралия, Япония, Бахрайн ҳам ўрин олган, ЖАРдаги мундиалга эса Австралия ва Япония тўғридан тўғри йўлланмани қўлга киритганди. Терма жамоамиз эса 4 очко билан сўнгги ўринни эгаллаган, қайсидир маънода инқироз юзага келган даврлар. Биз ёдга олган ўйин эса ўша саралашдаги вакилларимизнинг ягона ғалабаси ва хурсандчилиги сифатида ҳамон эсланади. 

Фотосуратлар учун Ҳасан Пирмуҳаммедовга миннатдорчилик билдирамиз

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика