Latest news

09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  16 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  4 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  9 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  1 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0 02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  2 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  35 01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  1 01:04БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда  1

Бир ўйин тарихи. Отабек Шукуровдан супергол, "Сўғдиёна" - "Бухоро" 2:3 News

Бир ўйин тарихи. Отабек Шукуровдан супергол, "Сўғдиёна" - "Бухоро" 2:3

2015 йилги Олий лиганинг сўнгги турига қайтамиз...

Охирги турдан олдин "Бухоро" 23 очко билан сўнгги 16-ўринда эди, 15-ўриндаги "Динамо"да 24, "Сўғдиёна" ҳисобида 26 очко бор эди.

Ўша мавсум Олий лигада сўнгги ўринни эгаллаган жамоа Биринчи лигага тушиб кетарди. 15-ўриндаги жамоа "Оқ-тепа" билан Олий лига учун ўтиш ўйинида иштирок этарди.

Шу боис сўнгги турда Жиззахдаги "Сўғдиёна" - "Бухоро" учрашуви йил ўйинига қиёсланди.

Учрашув меҳмонларнинг иккита тезкор голлари билан бошланди. Дастлаб Отабек Шукуров деярли 35 метрлардан белгиланган жарима тўпини дарвозага йўллади. Орадан кўп ўтмай Суҳроб Неъматов ҳам жаримадан гол урди - 0:2. Бу "Сўғдиёна" учун муздек душ эди.

74-дақиқада мезбонлар ҳужумчиси Жасур Ҳакимов ҳимоячилар хатосидан кейин ҳисобни қисқартиради - 1:2.

83-дақиқада қанотдан узатилган тўпни Жамолиддин Убайдуллоев "Сўғдиёна" дарвозасига йўллайди - 1:3.

Кейинги дақиқада Акмал Абдураҳмонов дарвозабоннинг хатосидан кейин яна ҳисобни қисқартиради - 2:3.

Қолган вақт давомида ҳисоб ўзгармайди ва сўнгги ўриндаги "Бухоро" очколари сонини 26тага етказиб олади ҳамда 14-ўринга чиқиб олади. Сабаби "Динамо" параллель ўтган баҳсда ўз уйида "Олмалиқ"ни юта олмайди - 1:1.

Шу тариқа 25 очко йиққан "Динамо" Олий лигани тарк этади. 26 очко тўплаган ва "Бухоро"га ўзаро ўйинларда ютқазган "Сўғдиёна" 15-ўринни эгаллаб "Оқ-тепа"га қарши ўтиш ўйинини ўтказганди.

СЎҒДИЁНА - БУХОРО - 2:3 (0:2)
20.11.2015. 30-тур. Жиззах. "Жиззах" стадиони. 10325 томошабин.
Бош ҳакам:
Серазитдинов Виктор.
Голлар:
0:1 - Шукуров Отабек, 4
0:2 - Неъматов Суҳроб, 7
1:2 - Ҳакимов Жасур (Абдураҳмонов Акмал), 74
1:3 - Убайдуллаев Жамолиддин (Саноев Алишер), 83
2:3 - Абдураҳмонов Акмал, 84

СЎҒДИЁНА: Усмонов Дониёржон (Спиридонов Михаил, 14); Орифов Элёр; Ҳамидов Собир (Абдураҳмонов Акмал, 67); Рашидов Санжар; Ҳакимов Жасур; Музаффаров Музаффар; Қаҳҳоров Сардор; Раҳматов Сайдулло; Қосимов Бобур (Тошматов Муқимжон, 56); Бегимқулов Асилжон; Риҳсибоев Санжар.
БУХОРО: Қобулжонов Сардор; Неъматов Суҳроб (Пономарев Вячеслав, 71); Нарзуллаев Отабек; Омонов Бобиржон; Муродов Маъруфхон (Убайдуллаев Жамолиддин, 46); Шукуров Отабек; Мельзитдинов Руслан; Ибрагимов Азиз; Смоляченко Павел; Чипев Николай (Умуров Нозим, 90); Саноев Алишер.

Огоҳлантиришлар: Қаҳҳоров Сардор, 6; Смоляченко Павел, 10; Омонов Бобиржон, 55; Орифов Элёр, 64; Риҳсибоев Санжар, 70.



Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика