Latest news

23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  0 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  16 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  448 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  3 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  7 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  2

Бир ўйин тарихи. "Динамо" - "Ньюкасл" ёхуд Шацкихнинг ўша машҳур голи News

Бир ўйин тарихи. "Динамо" - "Ньюкасл" ёхуд Шацкихнинг ўша машҳур голи

Бир ўйин тарихи доирасида Европа чемпионлар лигаси учрашувини эслаймиз.

2002 йилнинг 18 сентябрь оқшомида Киевдаги "Олимпийский" стадионида "Динамо" Англиянинг машҳур "Ньюкасл" клубини қабул қилган. Биринчи гуруҳ босқичи 1-тури доирасидаги учрашувни кўриш учун стадионга 70 минг томошабин ташриф буюрган эди.

"Ньюкасл" сафида ўша ўйинда Шей Гивен, Кирон Дайер, Алан Ширер, Крейг Бэллами, Нолберто Солано, Шола Амеоби ва Гари Спид каби юлдузлар майдонга тушишганди.

Испаниялик Итурральде Гонсалес бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб борган баҳсда ҳисоб 17-дақиқада очилади. Йерко Леконинг ердан узатган тўпини ўзбекистонлик ҳужумчи Максим Шацких жарима майдони ташқарисидан тўхтатмай дарвозага йўллайди, тўп дарвозанинг тўққизлигига кириб кетади - 1:0. Япония ва Жанубий Корея яшил майдонлари ўтган Жаҳон чемпионатида Ирландия терма жамоасининг асосий дарвозабони бўлган Шей Гивен бу вазиятда ҳеч нима қила олмайди, супергол! 24 ёшли Максим Шацких Европа чемпионлар лигасида 20дан ортиқ голлар уради, лекин мана шу гол энг чиройлиси бўлиб қолади десак янглишмаймиз.

Иккинчи таймда Александр Хацкевич иккинчи бор Гивен қўриқлаётган дарвозани ишғол қилади ва "Динамо"нинг ғалабасини мустаҳкамлайди - 2:0.




"Динамо" Киев - "Ньюкасл Юнайтед" - 2:0 (1:0)

18.09.2002. 1-тур. Киев. "Олимпийский" стадиони. 70000 томошабин.

Бош ҳакам:
Итурральде Гонсалес (Испания)

Голлар: Шацких Максим 17, - 1:0. Хацкевич Александр 62, - 2:0.

"Динамо" Киев: 12.Рева Виталий; 2.Хацкевич Александр (32.Гавранчич Горан, 75); 10.Чернат Флорин; 11.Пеев Георгий; 14.Гусин Андрей; 16.Шацких Максим; 17.Гиоане Тибериу; 19.Леандро Машаду (7.Мелашченко Александр, 56); 26.Несмачний Андрей; 35.Саблич Горан; 36.Леко Йерко.
Захирадагилар: 15.Ринкон Диего; 13.Худжамов Рустам; 24.Боднар Ласло; 9.Кадури Бадр; 30.Скоба Игорь.

"Ньюкасл Юнайтед": 1.Гивен Шей; 5.ОБрайн Энди; 8.Дайер Кирон; 9.Ширен Алан (23.Амеоби Шола, 79); 10.Бэллами Крейг; 11.Спид Гари; 12.Гриффин Энди; 18.Хьюз Аарон (4.Солано Нолберто, 69); 34.Дабизас Николаос; 45.Уго Виана (32.Робер Лоран, 69); 35.Бернар Оливер.
Захирадагилар: 20.Луа Луа Ломана; 7.Женас Жермейн; 13.Харпер Стерен; 19.Брамбл Тайтус.

Огоҳлантиришлар: Хьюз Аарон 60, Шацких Максим 76.





Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика