Latest news

20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  2 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  4 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  0 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  5 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  3 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  1 17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  1 16:45Про лига. 7-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум  0 16:22Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди  2 15:43Футзал. БМБ "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз 7та тўп киритди  3 15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  9 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  16

Билолхон Тошмирзаев: "Алишер Шоғуломов "Барселона" услубида ўйнашни ёқтиради" News

Билолхон Тошмирзаев: "Алишер Шоғуломов "Барселона" услубида ўйнашни ёқтиради"

ПРО-Лига 14-туридан ўрин олган "Нефтчи"-"Турон" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар ярим ҳимоячиси Билолхон Тошмирзаев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Билолхон, бугунги ўйин ҳақида нималарни айта оласиз?

- Очиғи сўнги дақиқаларда гол ўтказиб юбормаганимизда бугун 3 очко эгасига айланардик. Ҳаммаси яхши кетаётганди, охирги 10 дақиқаликда бизга консентрация етишмади. Бугун ғалаба учун жуда яқин эдик, рақибимизнинг 90-дақиқада киритган голи бизни ғалабадан маҳрум қилди.

- Ўтган мавсумда Тошкентнинг "Оқ-тепа" клубида мунтазам асосий таркибда майдонга тушардингиз. "Турон" сафида заҳирада қолиб кетяпсиз. Бунга нима сабаб деб ўйлайсиз?

- Жорий йилги мавсумда "Турон" сафида асосий таркибда ҳам майдонга тушдим. Баъзи ўйинларда заҳирадан тушаяпман. Исломбек Исмоилов бизни ўйинларга яхши тайёрламоқда деб ўйлайман.

- "Оқ-тепа" ва "Турон" жамоалари ўртасида қандай фарқ бор?

- "Оқ-тепа" клуби Суперлигага футболчи етказиб беришда етакчи жамоалардан ҳисобланади. Жамоа бошлиғи Алишер Шоғуломов "Барселона" услубидаги футболни ёқтиради. "Турон"нинг вазифаси ва мақсади Суперлигага қаратилган. Ҳар бир мураббийнинг ўз услуби бор. Лозим топишган пайти мени майдонга туширишмоқда.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика