Билич келажакда терма жамоада ишлаши мумкин
25 dec 2017 14:09
News
![](https://championat.asia/upload/storage/296058_original.jpg)
![](/upload/storage/296058_220.jpg)
Билич келажакда терма жамоада ишлаши мумкин
"Вест Хэм" собиқ бош мураббийи Славен Билич келажакдаги режалари ҳақида гапириб берди.
"Менга Англия ва бошқа мамлакатлардан қўнғироқ қилишмоқда. Дам олиб, вариантларни кўриб чиқяпман. 12 йил ишладим. Ҳозир менга таътил керак ва бундан роҳатланяпман.
Мен телефонимни бир йилга ўчириб қўядиган катта мутахассис эмасман. Бироз зерикдим.
Менга Англия ёқади. Бу ерда ўйнадим, мураббийлик қилдим. Тил билан муаммо йўқ. Аммо хориж клубидан яхши таклиф тушса, уни кўриб чиқаман.
6 йил Хорватиянинг катталар ва 2 йил ёшлар терма жамоасида ишладим. Бу менга ёққан. Терма жамоани шуғуллантириш мен учун шараф. Кўпроқ, клубда ҳар куни ишлаш ёқсада, ҳеч қачон ҳеч қачон демайман" - дейди Билич.
Link :
Source : Sky Sports
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Comments