Latest news

18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  0 18:30Суперлига. "Бунёдкор" - "Сурхон" 0:1 (матнли трансляция)  4 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 18:00Суперлига-2024. "Навбаҳор" — "Локомотив" 1:0 (матнли трансляция)  22 18:00АПЛ. "Стэмфорд Бриж"да "Челси" ва "Вест Хэм" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  5 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  4 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  1 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  5 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  6

⚡️ Биласизми? Нестеров тарихда энг кўп титул қўлга киритган дарвозабонлар бешлигида News

⚡️ Биласизми? Нестеров тарихда энг кўп титул қўлга киритган дарвозабонлар бешлигида

“Goal” тарихда энг кўп титул ютган дарвозабонлар рўйхатини тақдим этди.

Унда етакчи сифатида португалиялик Витор Баия кўрсатилган. Кипер фаолияти давомида “Порту”, “Барселона” шарафини ҳимоя қилган ва умумий 35 та жамоавий соврин қўлга киритгани маълум бўлди. Ундан кейинги ўринлардан Мануэль Нойер ҳамда Жанлуижи Буффон бормоқда. 36 ёшли Нойер “Шальке 04”, “Бавария” ҳамда Германия ТЖда 31 та, Буффон эса “Парма”, “Ювентус”, ПСЖ ҳамда Италия ТЖда 28 та титул ютгани кўрсатилган.

Кучли бешликка Икер Касильяс (27 та), Эдвин ван дер Сар ва Кейлор Навас (26 тадан) якун ясаган.

*Бироқ, рейтинг тўғрилигига бироз шубҳа бор. Чунки, украиналик таниқли дарвозабон Александр Шовковскийда 31 та, бразилиялик Жулио Сезарда 34 тага яқин соврин мавжуд.

Ўзбекистондан бу бешликка Игнатий Нестеров ҳам бемолол қўшила олади. Терма жамоамиз тарихидаги энг яхши посбонлардан бири ҳозиргача 26 та титулга эришгани маълум бўлди. Шунингдек, Нестеров 2015 йил "Локомотив" Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритганида қайдномадан ўрин олмаган.

Нестеров “Динамо”, “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Локомотив”, “Уҳуд” (С.Арабистони) ҳамда “Қизилқум” шарафини ҳимоя қилган.

Ютуқлари:

Ўзбекистон чемпионлиги – 13 та (2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2009, 2010, 2011, 2013, 2016, 2017, 2018 йилларда);

Ўзбекистон кубоги – 13 та (2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2008, 2010, 2012, 2013, 2014, 2016, 2017).

Агар МДҲ кубоги ҳам расмий мусобақа деб олинса, у ҳолда Игнатийнинг жамоавий совринлари 27 тага тенг. У 2007 йил “Пахтакор” сафида мазкур турнирда муваффақиятга эришган.

Маълумот ўрнида, Игнатий Нестеров бешта (2004, 2007, 2011, 2015, 2019) Осиё Кубогида қатнашган ягона футболчи. Шунингдек, у Ўзбекистон МТЖ билан қитъа биринчилигида энг кўп баҳсда қатнашиш борасида Тимур Кападзе билан бирга рекордчи саналади – 17 тадан учрашув.

Ўтган мавсумни “Қизилқум”да ўтказган Нестеров Ўзбекистон чемпионатида беш юзлик довонга яқинлашгани ҳақида хабар бергандик.

Author : Eldor Akmurzayev
Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика