Latest news

23:25ЦСКА - "Рубин". Файзуллаев гол урди  10 23:02"Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар билан танишинг  2 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  4 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  10 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  17 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  9 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  12 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  55 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  10 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  3 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1

⚡️ Биласизми? Нестеров тарихда энг кўп титул қўлга киритган дарвозабонлар бешлигида News

⚡️ Биласизми? Нестеров тарихда энг кўп титул қўлга киритган дарвозабонлар бешлигида

“Goal” тарихда энг кўп титул ютган дарвозабонлар рўйхатини тақдим этди.

Унда етакчи сифатида португалиялик Витор Баия кўрсатилган. Кипер фаолияти давомида “Порту”, “Барселона” шарафини ҳимоя қилган ва умумий 35 та жамоавий соврин қўлга киритгани маълум бўлди. Ундан кейинги ўринлардан Мануэль Нойер ҳамда Жанлуижи Буффон бормоқда. 36 ёшли Нойер “Шальке 04”, “Бавария” ҳамда Германия ТЖда 31 та, Буффон эса “Парма”, “Ювентус”, ПСЖ ҳамда Италия ТЖда 28 та титул ютгани кўрсатилган.

Кучли бешликка Икер Касильяс (27 та), Эдвин ван дер Сар ва Кейлор Навас (26 тадан) якун ясаган.

*Бироқ, рейтинг тўғрилигига бироз шубҳа бор. Чунки, украиналик таниқли дарвозабон Александр Шовковскийда 31 та, бразилиялик Жулио Сезарда 34 тага яқин соврин мавжуд.

Ўзбекистондан бу бешликка Игнатий Нестеров ҳам бемолол қўшила олади. Терма жамоамиз тарихидаги энг яхши посбонлардан бири ҳозиргача 26 та титулга эришгани маълум бўлди. Шунингдек, Нестеров 2015 йил "Локомотив" Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритганида қайдномадан ўрин олмаган.

Нестеров “Динамо”, “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Локомотив”, “Уҳуд” (С.Арабистони) ҳамда “Қизилқум” шарафини ҳимоя қилган.

Ютуқлари:

Ўзбекистон чемпионлиги – 13 та (2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2009, 2010, 2011, 2013, 2016, 2017, 2018 йилларда);

Ўзбекистон кубоги – 13 та (2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2008, 2010, 2012, 2013, 2014, 2016, 2017).

Агар МДҲ кубоги ҳам расмий мусобақа деб олинса, у ҳолда Игнатийнинг жамоавий совринлари 27 тага тенг. У 2007 йил “Пахтакор” сафида мазкур турнирда муваффақиятга эришган.

Маълумот ўрнида, Игнатий Нестеров бешта (2004, 2007, 2011, 2015, 2019) Осиё Кубогида қатнашган ягона футболчи. Шунингдек, у Ўзбекистон МТЖ билан қитъа биринчилигида энг кўп баҳсда қатнашиш борасида Тимур Кападзе билан бирга рекордчи саналади – 17 тадан учрашув.

Ўтган мавсумни “Қизилқум”да ўтказган Нестеров Ўзбекистон чемпионатида беш юзлик довонга яқинлашгани ҳақида хабар бергандик.

Author : Eldor Akmurzayev
Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика