Latest news

17:33Расман: Жоан Гарсия - "Барселона" футболчиси  1 17:04Афғонистон Россияга ўртоқлик учрашуви ўтказишни таклиф қилди  4 16:32Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни миллий жамоа жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклади  1 16:15Эрон билан можаро туфайли легионерлар Исроил клубларини ортиқча шартларсиз тарк этиши мумкин  5 15:55Жоан Гарсия "Барселона"га ўтиш учун ўз шартномасини сотиб олди  2 15:18Клублар ўртасидаги ЖЧ учрашувига уч минг мухлис келди. Бу турнирдаги энг ёмон натижа  4 15:12ВАР ва АВАР ҳакамлари учун ФИФА семинари бўлиб ўтади  1 14:57"Манчестер Сити"га янги сардор тайинланди  4 14:21Ўзбекистон Кубогидан ўрин олган “Бухоро” — ОКМК учрашувини бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди  1 14:15Пролига 10-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 13:38АПЛ 2025/26 мавсум тақвими эълон қилинди: МЮ 1-турда "Арсенал"ни қабул қилади  6 12:54"Манчестер Юнайтед" ўз футболчиси учун "Наполи"дан 25 млн. евро сўрамоқда  1 12:24Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2-тур ўйинида ишлайди  3 12:12Ўзбек футболи фахрийси Валерий Лёткин вафот этди  2 11:53Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧда кимлар ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди  8

Биласизми? "Насаф" кетма-кет бешта ўйинда гол ўтказмасдан ғалаба қозонди News

Биласизми? "Насаф" кетма-кет бешта ўйинда гол ўтказмасдан ғалаба қозонди

Иккинчи даврада "Насаф" биринчи даврадаги "Насаф"га нисбатан сермаҳсул ўйин намойиш этяпти.

Хусусан жамоа охирги беш учрашувни қаторасига ғалаба билан якунлади. Жамоа ўз майдонида "Бунёдкор"га мағлуб бўлганидан сўнг аввалига "Сўғдиёна", кейин "Олмалиқ", "Локомотив", "Обод" ва "Қизилқум" клублари устидан зафар қучди. 

Дарвоқе, "Насаф" сафарда "Бухоро" ва ўз майдонида "Бунёдкор"га гол урмасдан ютқазиб қўйганди. Кейинги бешта ўйинда эса жамоа ўз дарвозасидан бирортаям тўп ўтказиб юбормади. Тўплар нисбати ҳам ҳавас қилса арзийди 14-0. Фақат шуни айтиш керак, "Насаф" Тошкентда "Обод"нинг ўзига жавобсиз олтита гол урган. 

Турнир жадвалида Рўзиқул Бердиев шогирдлари 44 очко билан иккинчи ўринда боришмоқда. Пешқадам "Локо" ҳисобида эса 51 очко мавжуд. "Насаф" олий лиганинг кейинги турида "Нефтчи" меҳмони бўлади.


Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика