Latest news

00:45МЮ яна Шешко вариантига қайтди. Бунинг учун клуб ўйинчи сотиши керак  0 00:19"Сўғдиёна" ўртоқлик ўйинида "Абдиш Ата" клуби билан дуранг ўйнади  1 23:59Винисиус янги шартнома бўйича "Реал"да Мбаппедан кўпроқ маош олишни истамоқда  4 23:35"Реал" Конатенинг трансфери бўйича "Ливерпуль" билан алоқага чиқди  0 22:45"Барса" Рэшфордни тўлиқ сотиб олиши учун қанча тўлаши кераклиги маълум. Футболчи маоши бироз камайишига рози бўлган  2 22:25"Нефтчи" ўртоқлик ўйинида Қирғистоннинг "Нефтчи" клубини ўта йирик ҳисобда ютди  8 22:01Мбемо "МЮ"да тиббий кўрикдан ўтди ва шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 21:35Расман: Тома Табатадзе "Бухоро" клубига ўтди!  13 21:07"Динамо" Беларусда ўтказилган назорат ўйинида маҳаллий жамоага ютқазди  1 20:35АПЛнинг икки клуби Коло-Муани билан шартнома имзоламоқчи  0 20:15Расман: Жаҳонгир Абдусаломов "Динамо" футболчисига айланди  3 19:49Сауль "Атлетико" билан шартномани бекор қилиб, турк клубига ўтади  0 19:34МЮ Жексоннинг агенти билан музокара ўтказди  2 18:50Петар Шегрт: “Лёв билан бўлган суҳбатимиз ОАВда тарқалиб кетишини истамайман. ЎФАдан бўлган таклиф ҳақида сўрамайман. Тожикистондан кетганимга сабаб…”  12 18:26Диалло "МЮ" ҳақида: "АПЛда кучли бешликка кирсак, мавсумни омадли деб ҳисобласа бўлади"  2

Биласизми? Карим Бензема – жаҳон футболининг тирик афсонаси! News

Биласизми? Карим Бензема – жаҳон футболининг тирик афсонаси!

Бугун франциялик футбол юлдузи ҳақида гаплашамиз.

Карим Мостафа Бензема (1987 йилнинг 19 декабрида) Франциянинг Лион шаҳрида туғилган. У “Лион”да тарбия топиб, 17 ёшида асосий жамоа таркибига сафарбар қилинган. Фаолиятининг аввалида уни Давид Трезегега ўхшатишди, аммо бироз муддатдан сўнг Зинедин Зидан билан таққослана бошлади.


“Лион”даги ажойиб ўйинлари (148 ўйин – 66 гол, 28 асист) 2009 йилда “Сантьягу Бернабеу” эшикларини очганди. Ўшанда Мадрид суперклуби 22 ёшли форварднинг трансфери учун 35 млн евро сарфлади. “Реал”да ўйнай бошлагач, ҳужумчининг бўлажак Роналдо Луис Назариу бўлиши тахмин қилинганди. Албатта, Бензема бу ишончни оқлади. Келинг, унинг  “қаймоқранглилар” сафидаги статистикасига назар соламиз:

(ҳозирча) 501 ўйин, 241 гол, 133 самарали узатма.

Аммо унинг фаолиятида юзага келган бир муддатлик пасайиш, вазиятлардан сурункали равишда фойдалана олмаслиги натижасида Мадрид клубининг ашаддий мухлислари ҳам уни жамоада кўришни истамай қолган пайтлар бўлди. Мураббийлар штаби эса ҳамон Бенземага ишонч билдиришда давом этмоқда. Унинг голларидан кўра жамоавий ўйинда амалага оширадиган саъй ҳаракатлари футбол мутахассислари учун қадрлироқдир. Акс ҳолда, Арсен Венгер, Фабио Капелло, Карло Анчелотти ва Зинедин Зидан сингари футбол академиклари Бенземани жаҳоннинг энг кучли марказий ҳужумчиси сифатида эътироф этмас эди. 

Қўшимча қилмоқчиман: даврлар ўтиши билан унинг барча омадсиз ҳаракатлари унутилади. Эҳтимол, Серхио Рамос эсланмай қолиши мумкин, аммо Карим Бензема эмас.

Тасаввур қилинг: 2050 йил. “Реал” мухлиси ўз жамоаси тарихи  билан мақтанмоқчи. Ўшанда Рамос, Йерро, Фиго, Роналдо Назариу ёки Дэвид Бекхэмни тилга олмаслиги мумкин. Лекин таърифи келтирилганлар орасида Карим Бензема бўлади. У яқин  ўтмиш футболининг афсонаси сифатида, “қироллик клуби” тарихидаги энг яхши тўпурарлардан бири ва энг яхши асистент сифатида эсланади.

Бензема Роналдудан ўзиб кетди

ЕЧЛ тўпурарлари рейтингида эгаллаб турган ўрни рўкач қилиниб, у Шевченко, Ди Стефано, Дрогба, Пушкаш-у Дел Пьеролардан кучлироқ экани илова қилинса керак. 

Тўғрида, статистика шундан дарак беради. Бу маълумотлар эса тўқима эмас. 

Балки, йиллар ўтиб сиз ҳам “Шева бошқача эди”, “Роналдиньони соғиндим”, “Баджога ўхшаши бошқа туғилмайди” деганларидек, “Карим Бенземанинг майдондаги ҳаракатларини кўриб ақлдан озардинг”, “уни қаршисида энг зўр ҳимоячиларнинг ҳам оёғи қалтирарди” дерсиз.

Авваллари кўпчилик орасида бир фикр айланиб юрарди: “Бензема Роналду билан яхши тандем ҳосил қилгани учун сотилмади”. Йўқ, аслида, аксинча бўлган. Бензема Криштинунинг сотиб юборилишига йўл қўймаган экан.

Юқорида эътиборингизга ҳавола қилинган ҳазил аралаш битикларни тўғри қабул қиласиз деган умиддамиз. Сиз ҳам франциялик форвард ҳақида ўз фикрларингизни билдиринг.


Дарвоқе, футбол мавсуми бошлангач, унинг ўйинларидан максимал равишда завқ олишга урининг. Ахир, у ҳам тез орада (ўтмиш юлдузлари каби) фаолиятини якунлайди.

Фахриддин Рўзиев

Author :
Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика