Latest news

21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  1 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:55ОЧЛ-2. "Ал Аҳли" - "Андижон" 1:0 (матнли трансляция)  48 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  0 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  0 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  23 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0

Биласизми? News

Биласизми?

Германия Бундеслигасида шов-шув кўтараётган дебютант "РБ Лейпциг" клуби раҳбарияти ва мураббийлар штаби ўз футболчиларига ғалати, аммо жиддий шарт қўйган.


"Лейпциг" футболчиларига жамоа бош мураббийи ҳамда раҳбарият "FIFA17" футбол симуляторида фақат ва фақат ўз жамоалари, яъни "Лейпциг"ни танлаб ўйнаш шартини қўйган. Футболчилар ким билан куч синашишларидан қатъи назар "Лейпциг"ни танлаб ўйнашлари мумкин. Бундан кўзланган мақсад эса, жамоа футболчиларига "Лейпциг" қандай кучга эга эканлиги ва футболчиларда ғолиблик руҳини ошириш. Яъни футболчилар "FIFA17"да ўзаро ўйнаганларида ҳам фақат "Лейпциг" билан ғалаба қозонишга ўрганишлари лозим.

Эслатиб ўтамиз, "Лейпциг" жамоаси бундеслигада 9-турдан сўнг 21 очко тўплаган ҳолда 2-ўринда боришмоқда. Германия чемпионати дебютанти ҳали мағлубият нималигини билмай келмоқда.

Тан олиш керак, "Лейпциг"нинг бу фалсафаси ҳозирча ўз фойдасини бермоқда.


P.S. "FIFA17"да қўрқмасдан "РБ Лейциг" жамоасини танлаб ўйнайверинг. Буни шахсан ўзим (муаллиф: Ш.Б) ҳам амалда кўп қўллаганман ва "Лейпциг" уялтириб қўйгани йўқ.

"Лейпциг" ҳаётда ҳам, "FIFA17"да ҳам ўзгача сеҳрли жамоа экан. Ҳа айтганча, "Лейпциг"ни танлаганда ҳужум чизиғида Поулсен ва Забитцер тандемини қўйишни унутманг:)

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика