Latest news

00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:30Бельгия. "Антверпен" - "Сент-Жиллуаз" (онлайн ҳисоб)  1 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:50АҚШдаги қонун Месси ва Альбага келганда ишламади  0 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  1 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  1 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  2 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  12 19:23ПФЛ ОФКга мурожаат қилиб, халқаро талаблар ҳимоя қилинишини сўради   6

Бикмаев сўнгги йиллардаги статистикага эътиборимизни қаратди News

Бикмаев сўнгги йиллардаги статистикага эътиборимизни қаратди

Марат Бикмаев, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг айни дамдаги энг ёши улуғ футболчиларидан бўлсада, сўнги паллада термамизнинг, шак-шубҳасиз, энг ишонган аъзоларидан бирига айланиб қолди.

Кетма-кет икки учрашувда - учта гол! Охирги тўртта ўйинни оладиган бўлсак, термамиз киритган жами 5та голнинг нақд 4таси (!) Бикмаев ҳисобига ёзилди.
Сўнги йилларда ҳужумчилар борасида у қадар мақтана олмаётган ўзбек футболида Марат сентябрь-октябрь ойларида қайд этган бундай эътиборли кўрсаткичларни биз охирги марта қачон кузатганмиз?

2015 йил 8 сентябрь куни Ўзбекистон ЖЧ-2018 саралашининг 2-босқичи гуруҳ баҳсида сафарда Филиппинни 5:1 ҳисобида енгганди. Ўша учрашувда Игорь Сергеев билан Сардор Рашидов иккитадан гол уришган эди. Термамизнинг шундан кейинги беллашуви 2015 йил 8 октябрь куни бўлиб ўтган. ЖЧ-2018 саралашининг ҳудди ўша босқичида биз меҳмонда энди Баҳрайнни мағлуб этдик – 4:0. Сергеев билан Рашидов бу ўйинда биттадан голга муаллифлик қилишди. Демак, миллий терма жамоамиз таркибида кетма-кет 2та баҳсда 3та гол уриш борасидаги сўнги ҳолат кечаги кунгача И.Сергеев ва С.Рашидовга тегишли бўлиб келаётганди. Ва, мана, ниҳоят, 3 йилу 8 кун деганда, Марат Бикмаев мазкур натижани такрорлади.



Термамизнинг охирги 4та учрашувида рақиблар дарвозаларига 4та гол киритган Марат Бикмаев бу жабҳада ҳам сўнги футболчимиз бўлиб турган Игорь Сергеевнинг ушбу йўналишдаги кўрсаткичини ҳам бирмунча такрорлади, десак ҳам бўлаверади. Гап шундаки, юқорида тилга олинган Баҳрайн билан ўйиндан кейин Ўзбекистон ЖЧ саралашининг яна ўша раундида 2015 йил 12 ноябрь куни уйда Шимолий Кореяни енгган (3:1). Голларнинг бири Сергеев ҳисобига ёзилган. Яъни ўша маҳал Игорь термамиз сафида қаторасига 3 учрашувда 4та гол киритишга муваффақ бўлганди. Фарқи - Бикмаевга бу натижага эришиш учун бирин-кетин 4та ўйин керак бўлди. 27 куни кам уч йил бўлгандики, ҳали ҳеч ким термамиз таркибида кетма-кет 3 ёки кетма-кет 4 ўйинда жами 4та гол ура олмаётган эди.

Улуғбек Мирзаев статистикаси

Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика