Latest news

21:52Капелло Мбаппенинг тарафини олди  0 21:30"Анри майдон четида ғазабдан эс-ҳушини йўқотиб қўяй деди". Таниқли франциялик мутахассиснинг Ильгиз Танташев ҳакамлик қилган ўйинда ҳакамлардан қандай жаҳли чиққани ҳақида  0 21:12А Серия. "Кальяри" - "Интер" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:47"Милан" ПСЖга таклиф билан чиқди  0 20:16Россия термаси учун яна бир рақиб топилди  5 19:54Пеп Гвардиола: "Таслим бўлмайман"  1 19:36Флик ва Деку Леау трансферига ишонишмаяпти, аммо Лапорта уни сотиб олмоқчи  0 19:06Суперлигага қайтган "Бухоро" Қулматовни ўз сафига қўшиб олди  5 18:55"Барселона" Ольмо ишини ҳал қилиш учун ЛаЛигага VIP жойлар ҳужжатини юборди  1 18:36Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф" билан янги битим имзолади  0 18:02Катта эҳтимол билан АПЛни "Ливерпуль" ютади  7 17:15"Барселона" яна Ольмога ваъда беришни бошлади  0 16:35"Реал" клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча пул ишлаб олиши мумкин?  9 16:14"Ланс" етакчисини 15 млн еврога сотмоқда  3 15:58Балотелли январь ойидаёқ "Женоа"ни тарк этиши мумкин  2

“Берсанг ейман, урсанг ўламан” — Пул топишни истамайдиган клублар ҳақида News

“Берсанг ейман, урсанг ўламан” — Пул топишни истамайдиган клублар ҳақида

Ўзбекистонда қишки трансфер ойнаси ёпилди.

Жамоалар ўз таркибларини кучайтириб олишга имкон қадар уриниб кўришди. Кимлар уддалади, кимлар улгурмади. Майли, булар ўз йўлига.

Ўзбек футболи ҳақида гап кетса, доим  клубларнинг боқимандалигидан нолиймиз ва уларнинг тезроқ хусусий қўлларга ўтишини истаймиз. Қувонарли жиҳати, Суперлиганинг бошланган мавсумида хусусий жамоалар сони яна иккитага (“Турон”, “Андижон”) кўпайди. Ҳозир айни жамоаларнинг қишки трансфер ойнасидаги ҳаракатлари тўғрисида бироз мушоҳада юритсак...

Сизга маълумки, Ўзбекистон шароитидаги футбол жамоалари бугунги кунда телевизион ҳуқуқлардан даромад қилиш ҳақида ўйлай олишмайди. Ҳомийлик шартномалари-ю тижорий ҳамкорлик ҳам ўз йўлига. Аммо исталган жамоа трансфер ойнасида яхшигина маблағ ишлаб олиш имкониятига эга. Фақат ўзбек клублари бу имкониятдан фойдаланишни истамайдигандек кўринади...

Футбол — бу глобал бозор, унда ўйинчилар суръатли равишда жамоаларни алмаштириб туришади. XXI асрга келиб миллионлар ўйинида миллиардлар айлана бошланади. ФИФА хисоботига кўра, 2020 йил давомида умумий ҳисобда 17077 та трансфер амалга оширилган ва бунга 5,63 миллиард доллар маблағ сарфланган. 

Трансфер бозорида жуда катта фойда қилса бўлади. Буни яхши тушунган профессионал клублар ўз трансфер сиёсатларини ишлаб чиқишади ва шунга мос келадиган ўйинчиларни, иқтидорларни қидиришади. Масалан, португал грандлари асосий эътиборини потенциал юлдузларга қаратиб, қисқа муддатда улкан даромад қилишни кўзласа, "Ювентус" мутасаддилари катта футболда ўз сўзини айтишга улгурган, тажрибали ўйинчиларни таркибига қўшиб олиш учун тер тўкади.

Минг афсуски, аксар клубларимизнинг профессионаллиги ҳаминқадар. “Берсанг ейман, урсанг ўламан” қабилида яшайдиган замонлар аллақачон ўтганини  билишмайдигандек. Бизда янги ўйинчи билан шартнома қиладиган клублар кўп (99%) ҳолатларда 1 йил ёки 6 ойга мўлжалланган “битимча”ни тузишади. Бу далолат берадики, “профессионал”ларимизда на трансферга мўлжалланган сиёсат бор, на улар трансфер бозорида фойда қилиш ҳақида ўйлашади. Ўзбек футболидаги аксар шартномалар 1 қадаҳ аччиқ чой устида қилиб келингандек гўё.

Давлат маблағлари асосида молиялаштириладиган клубларимизга шу ҳақдаги савол билан юзлансак, жамоа сметасининг беқарорлигидан нолишади. Акс ҳолда, узоқ муддатга битим тузишни, уларни трансфер ойнасида катта-катта маблағларга сотишни орзу қилишлари ҳақида маломат қилишади. 

Майли, футбол ичида трансфердан тушган пулни клубнинг ҳисоб рақамига эмас, ўзининг яширин чўнтакига тушириш учун ўйинчиларни “қора бозор”га соладиган жаноблар борлиги ҳақидаги гумонларни бир чеккага сурайликда, мавзуни хусусий жамоаларимиз манзилига бурайлик.

Хўп, давлат маблағлари асосида молиялаштирилаётган клубларимиз сметасининг беқарорлигидан қўрқиб “одноразовый” трансферлар  қилишаркан. Лекин, “Турон” каби хусусий жамоаларимиз ҳам пешона терига топилган маблағларини бир йиллик футболчилар учун сарфлаб юбораётгани бир томондан кишини ҳайрон қолдирса, бошқа томондан хафа қилади.

Эътибор қилинг, яйпанликлар 1-турда “Қўқон-1912”ни қабул қилишди. “Турон” томонидан ўша ўйин қайдномасига 23 нафар футболчи киритилган. Улардан 21 нафари мавсум охирида эркин агентга айланади (Ким Бойонг ва Билолхон Тошмирзаевдан ташқари). 

Яъни жамоа раҳбарлари томонидан 1 йиллик футболчилар учун сарфланган миллиардлар фақат бугунги натижа учун йўналтирилган. Бировнинг ҳисобидаги маблағни ҳисоблаш фикридан йироқмиз, лекин “пулни мақсадсиз сарфлаш” деб шунга айтишади. Айтмоқчимизки, клуб раҳбарлари футбол орқали фойда қилишни ўйламаяпти, фақат сарфлаяпти. Фойда келмас экан, кўп ҳолларда бундай сиёсат иқтисодий инқироз билан якунланади ёки раҳбарият зериккан куни футбол ўлади.

Энди “Турон”нинг ўша кунги рақиби қўқонлик футболчилар таркибига разм соламиз. Жамоа қайдномасидан 23 нафар ўйинчи ўрин олган. Улардан 22 нафарининг шартномаси мавсум охирида якунланади (Илҳомжон Ваҳобовдан ташқари).

Афсуски, яқинда хусусий қўлларга ўтган “Андижон” жамоасидаги ҳолат ҳам бундан фарқ қилмайди. Жамоа қишки трансфер ойнасида 18 ёшли Жасурбек Жалолиддинов билан шартнома имзолади. Навоийлик футболчига халқаро майдондан ҳам “совчилар” борлигидан хабардорсиз. “Андижон” футбол клуби мутасаддилари узоқни кўзласа, Жасур билан жорий йилнинг охиригача мўлжалланган шартнома имзолашга шошилмасдан, уни узоқ муддатлик битимга кўндиришлари керак эди.  

Тўғри, юқоридаги маълумотлар ўзбек футболи учун ажабланарли ҳолат эмас. Бироқ, умид қиламизки, футболга пул тикаётган тадбиркорларимиз тез орада бу орқали мўмай даромад қилиш мумкинлигини ҳам тушуниб етишади ва янги иқтидорларни кашф қилиш йўлига ўтишади, кучли академиялар кераклигини ниҳоят англашади. Ҳозир пул топишни истамаётган клублар қачондир шунинг ҳаракатига тушиб қолишади. Акс ҳолда, мантиқ деган матоҳ бир чеккада йиғлаб тураверади...

Фахриддин Рўзиев

Қадрли мухлис, ўзбек футболидаги 1 йиллик шартномалар тўғрисида сиз қандай фикрдасиз?

Author :
Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика