Бернарду Силва "Барселона"га ўтишни истамоқда News

Бернарду Силва "Барселона"га ўтишни истамоқда

Футболчи "кўк-анорранглилар" аъзоси бўлиш ниятида.

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва "Барселона"га ўтмоқчи, деб хабар берди "Sport.es". Манбанинг хабарига кўра, футболчи ўз хоҳиши ҳақида "шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ва агенти Жорже Мендешни хабардор қилган.

"Манчестер Сити" португалияликни сотишга тайёр. Бироқ "шаҳарликлар" футболчини 100 миллион еврога баҳолашмоқда.

27 ёшли ярим ҳимоячи ўтган мавсумда барча турнирларда 50 та ўйинда иштирок этиб, 13 та гол урган ва 7 та голга ассистентлик қилган.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика